ҚЎШИМЧА КЎМИР СОЛИШ Печга қўшимча кўмир солаётганда кўмир қатламлари орасидаги ҳаво бўшлиқлари борлигини кузатиш, уларни қориштириш, ҳаво тортиш эшигини очиш ва ёпиш орқали ёниш жараёнини ростлаш мумкин.
ҚИШДА КЎМИРНИ ЁҚИШ ХУСУСИЯТЛАРИ Қиш мавсумидаги совуқ ҳаво дудбўрондан тутунни чиқушига тескари таъсир кўрсатади, яъни тутунни кўчага чиқишига тўсқинлик қилади. Шу боис, кучли совуқ вақтида печни ёқиш учун қўлбола воситалардан фойдаланиш мумкин.
Масалан соч қуритгич (фень)дан фойдаланиш имкони бор. Бунинг учун печнинг ҳаво тортиш эшигини ёпиб ёқиш бўлими эшиги очилади ва соч қуритгич ёрдамида ёниш камераси қиздирилади. Бир неча дақиқа давомида печ қиздирилгандан сўнг одатдаги ҳаракатлар билан печни ёқишни давом эттирилади.
Исиш жараёни бошлангандан сўнг тутун печнинг ичидан бинонинг ичига қайтиб чиқмайди ва ёқилғи ёнишда давом этади.
ТУТУН ЧИҚИШ САБАБЛАРИ Печдан тутун сизишининг турли сабаблари бўлиши мумкин.
Мисол учун:
печнинг ички каналлари ёки дудбўронида тиқинларни ҳосил бўлиши;
иккита печни битта дудбўронга параллел равишда махсус бўлинувчисиз уланиши шулар жумласига киради.
ОГОҲЛАНТИРИШ Хонада ис гази ҳиди сезилган тақдирда зудлик билан уни тарк этиш зарур, шу билан бирга, чиқиб кетиш жараёнида эшик ва деразалар очиб ташлаш талаб қилинади. Печни ёқиш зудлик билан тўхтатилади. Хонадаги ҳаво тозалангандан сўнг ис газини пайдо бўлиш сабаблари аниқланади ва бартараф этилади. Ис газини чиқиш ҳолатлари аниқланган вақтда мутахассисларга мурожаат қилиш тавсия этилади.
КУЛ ВА ПЕЧНИ ТОЗАЛАШ Кўмир ёқилғисида ишлайдиган печларнинг ёқимсиз хусусиятларидан бири бу печни ичидан кулни олиш ҳамда дудбўрон ва ёниш камерасини доимий равишда тозалашдир. Кўмирни ёқиш жараёнида жуда кўп миқдорда кул ҳосил бўлади. Кул кулдон қутисига йиғилади. Ҳар икки кунда кул қутисидан кулни олиб туриш керак. Лекин кулдон жудаям иссиқ бўлади. Мисол тариқасида бўлиб ўткан бир воқеани айтиб ўтмоқчимиз.
Бир инсон кўмир кулдон қутисидан кулни чангютгич ёрдамида олган. Тўғри кулни супурги орқали олгандан кўра чангютгич юрдамида олиш осон. Лекин чангютгич кул билан бирга кўмирнинг ёниб турган кичик бўлаги ҳам тортиб олган ва у чангютгичнинг ичида қизиши натижасида ёнғин ҳосил бўлган. Шунинг учун чангютгич ёрдамида кулни олиш тавсия этилмайди.
Бундан ташқари кулни целофан пакетларга солиш мумкин эмас. Темир бочкага кулни солиб уни совушини кутиш энг тўғри йўл ҳисобланади. Кўмир кули билан жуда эхтиёткорликда ишлаш зарур. Унинг таркибида радиоактив ва захарли элементлар мавжуд. Шу боис, кул чангидан нафас олиш, кулнинг чангини уйнинг ичида кўтарилишини олдини олиш чоралари кўрилиши лозим. Кулни олишда респератордан фойдаланиш тавсия этилади. Кўмир кулини ўғит сифатида фойдаланиш мумкин эмас.
Печни тозалаш – бу энг оғир ишлардан бири. Печни тозалашдан олдин уни ўчириш зарур. Бунинг учун кўмир ёқилғисини солишни тўхтатамиз сўнг печнинг барча эшиклари очиб ташланади ва печнинг ичидаги кўмир ёқилғисининг тўлиқ ёниб кокс ҳолатига келиши кутилади. Бу вақтда уйда ҳарорат тушиб кетиши натижасида, хона совушни бошлайди. Бинодаги ҳавонинг ҳарорат ўртача 2-3 даражасида пасайиши мумкин. Печни барча қора куядан тозалаш керак.