КЎМИРНИ САҚЛАШДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ Кўмирни омборга жойлаштиришда қуйидаги талабларга риоя қилиниши шарт:
- юқори ҳажмли омборларда штабеллар орасидан ўтиш йўллар – 6 m дан кам бўлмаслиги керак ва шунингдек кичик, ўрта ҳамда катта ҳажмли омборларда эса штабеллар орасидан ўтиш йўллар омбордаги штабелларнинг сонига қараб ўрнатилади;
- штабеллар орасидан ўтиш жойлари - 2 m дан кам бўлмаслиги;
- штабелдан то ёнувчи ва мойлаш материаллар омборигача бўлган масофа – 60 m дан кам бўлмаслиги;
- штабелдан то уй-жой ёки хўжалик қурилишигача бўлган масофа – 10 m дан кам бўлмаслиги;
Кўмирнинг ҳарорати 60 °С ва ундан юқори бўлганда ўз-ўзидан ёниб кетиш ўчоғи пайдо бўлганда фақат штабелнинг юқори қатламидаги ўчоғ устидаги юзасинигина эмас, шунингдек штабел ёнбағри қисмидаги ўз-ўзидан ёниб кетиш ўчоғи районинг юзасини изоляцияловчи қоплама билан пухта шиббалашни бажариш лозим.
Агарда кўрилган чоралардан кейин ўз-ўзидан ёниб кетиш ўчоғидаги кўмирнинг ҳарорати 60 °С дан ошиб кетса, унда пайқаб қолинган ўз-ўзидан ёниб кетиш ўчоғи штабелдан ажратиб олиниши керак ва штабел ёнбағридан олган ҳудди ўша кўмир сорти билан алмаштириш керак, ва пухталик билан ғалтак машина ёки шиббалаш билан зичлаш керак.
Ажратиб олинган ўз-ўзидан ёниб кетган кўмир 0,5 m гача қатлам билан тахланади, кўп сув билан бостирилади ва кейин ўрнатилган тартибда янгиланади.
Кўмир омборлари саноат корхоналарини қурилиш-лойиҳалари меъёрларига мос равишда ёнғинга қарши сув қувурлари билан таъминланишлари шарт.
Ёнғинга қарши сув қувурларининг гидрантлари кўмир тўкилмаган майдонларга шундай жойлаштирилиши шартки, бунда ҳар қандай гидрантдан то кўмир тахланган жойгача бўлган масофа 100 м дан ошмаслиги керак.
Ёнғинга қарши сув қувурларининг гидрантлари биринчи ва иккинчи гуруҳли кўмирлар учун секундига 10 литрдан кам бўлмаган, учинчи ва тўртинчи гуруҳли кўмирлар учун секундига 20 литрдан кам бўлмаган сув билан таъминлашлари шарт.
Кўмир омборлари саноат, омбор, жамоат ва турар-жой хоналарини бирламчи ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминлаш меъёрларига мос равишда ёнғинга қарши инвентарлар билан таъминланишлари шарт. Хизмат кўрсатувчи ходимлардан кўнгилли ёнғин дружинаси тузилади.
Кўмир омборлари амалдаги ёнғинга қарши меъёрларга мувофиқ ёнғинга қарши инвентар билан таъминланиши керак.
Омбордан камида 50 m радиуси атрофида очиқ ёнғин ёндирилиши ман этилади.
Омбор ҳудудига киришда “Чекиш, очиқ ёнғин ёндирилиши ман этилади” деб ёзилган плакат осиб қўйилган бўлиши шарт.