Ўзбкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат педагогика



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/99
Sana10.07.2022
Hajmi1,28 Mb.
#769199
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   99
Bog'liq
Логопедия асослари ЎУМ

органик 
ва 
функционал 
бўлиши мумкин. 
Органик очиқ ринолалия туғма ва ҳаёт давомида орттирилган бўлади. 
Очиқ ринолалиянинг туғма шаклининг сабаби юмшоқ ва қаттиқ 
танглайдаги ёриқликлардир. Ҳаётда орттирилган очиқ ринолалияга оғиз ва 
бурун бўшлиғида жароҳатланишлар бўлиши ёки юмшоқ танглайни ҳаёт 
давомида фалажланиши кабилар сабаб бўлиши мумкин. Функционал очиқ 
ринолалиянинг пайдо бўлиш сабаблари турли хил бўлади. Масалан, 
болаларда овознинг ҳосил бўлишида юмшоқ танглай ҳаракатнинг суст 
бўлиши. Функционал очиқ ринолалия асаб касалликларида ҳам намоён 
бўлиш ҳоллари кузатилади. У аденоидларни олиб ташлагандан сўнг камроқ 
кузатилса, дифтериядан кейинги фалажланишда камроқ кузатилади. 
Ринолалиянинг бу шаклини текширишда қаттиқ ва юмшоқ танглайда бирон-
бир 
ўзгаришларнинг 
борлиги 
аниқланмайди. 
Функционал 
очиқ 
ринолалиянинг белгиларида асосан унли товушлар талаффузи бузилган 
бўлади. Ундош товушлар талаффузида танглай-халқум бирлашиши яхши, 


45 
нормада бўлади. Функционал очиқ ринолалия органик ринолалияга нисбатан 
енгил кечади. Овоз машқларидан сўнг бурунланиш тембри йўқолади, 
товушлар талаффузидаги камчиликларни одатдагидек, яъни дислалияни 
бартараф этишда қўлланадиган усуллар орқали бартараф этиш мумкин. 
Ринолалияда кузатиладиган туғма лаб ва танглайдаги камчиликлар логопедия 
ва тиббиёт фани олдига жиддий муаммоларни қўяди. Турли халқлар орасида, 
турли мамлакат ва ҳаттоки хар бир мамлакатнинг турли вилоятларида туғма 
ёриқликлар билан туғиладиган болалар сони турличадир. А. Лимберг (1964) 
адабиётлардаги маълумотларни умумлаштириб, 600 — 1000 та янги туғилган 
болалар орасида битта бола лаб ва танглай ёриқликлари билан туғилишини 
таъкидлаб ўтади. Лаб ва танглайдаги ёриқликлар боланинг умумий ва нутқий 
ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Бола ютишга, нафас олишга 
қийналади. Бу ҳолатлар боланинг жисмоний ривожланишига салбий таъсир 
этади, организмнинг бошқа касалликлар билан кўрашиш жараёнини 
сусайтиради. Бундай болалар мунтазам шифокор назоратига вадаволанишга 
муҳтождир. 
Ҳозирги вақтда қуйидаги тасниф қабул қилинган: 
Юқори лабдаги туғма ёриқликлар: яширин ёриқлик, тўлиқ бўлмаган 
ёриқлик:
а) бурун бўлимида тери-тоғайнинг ўзгармаганлиги;
б) бурун бўлимида тери-тоғайнинг ўзгарганлиги. 
Тўлиқёриқлик.Бунда боланинг илк яшаш даврида хирургик даволаш 
ишлари олиб борилади, бу даволаш ишлари бола нутқининг нормал 
ривожланишига имкон яратади. 
Туғма танглай ёриқликлари: 
1)
юмшоқ танглай ёриқликлари: бу ёриқликлар яширин, тўлиқсиз ва 
тўлиқ бўлади; 
2)
юмшоқ ва қаттиқ танглай ёриқликлари: яширин, тўлиқсиз, тўлиқ; 
3)
алвеоляр ўсимтанинг, қаттиқ ва юмшоқ танглайнинг тўлиқ 
ёриқликлари: бир томонлама, икки томонлама; 


46 
4)
алвеоляр ўсимтанинг ва қаттиқ танглай олдинги қисмининг тўлиқ 
ёриқлиги: бир томонлама, икки томонлама. 
Икки томонлама ёриқликлар бир томонлама ёриқликларга нисбатан 
кам учрайди. М. П. Барчуновнинг таъкидлашича, ёриқликлар кўпроқ чап 
томонда (70,4%), ўнг томонда камроқ (21,4%) кузатилади. Бу жарохатдан 
аёлларга нисбатан кўпроқ эркаклар азият чекадилар (И. Б. Бакуми 1966, В.М. 
Мессика 1971). Гуцманнинг маълумотига кўра алоҳида лаб ёриқликлари ва 
лаб ёриқликларининг танглай ёриқликлари билан бирга келиши эркакларда 
68,66%, аёлларда 31,34% учрайди, шу билан бирга аёлларда танглайнинг 
алоҳида ёриқликлари икки маротаба кўп кузатилади. Кўп учрайдиган 
патология шакллари бўлиб, юмшоқ ва қаттиқ танглайдаги ёриқликлар 
ҳисобланади. 
Нутққа бурунли оттенкани берувчи танглайни туғма нуқсонларига 
қуйидагилар киритилади: 
1)
танглай ва лабнинг туғма ёриқликлари; 
2)
шиллиққават ости ёриқликлари; 
3)
танглайнинг туғма ривожланмаслиги; 
4)
юзнинг туғма ассиметрияси. 
Амалиётда кўпроқ лаб ва танглайдаги ёриқликлар кузатилади. Танглай 
ёриқликлари шакллари фавқулодда хилма-хил бўлиб, уларнинг ҳаммаси нутқ 
бузилишига олиб келади. Лаб ёриқликлари лабнинг қисман ва тўлиқ 
ёриқликларига ажратилади. Қисман лаб ёриқлиги фақат лаб четида бўлади, 
яъни нуқсон пастки бурун тирқишига етиб бормайди. Агар ёриқлик бурун 
тирқишининг пастки соҳасини, баъзан бурун йўлини олдинги учини қамраб 
олган бўлса, ёриқлик тўлиқҳисобланади. Танглайдаги туғма ёриқликларнинг 
бўлиши боланинг жисмоний ривожланишига таъсир қилади. Нуқсон 
қанчалик кенг бўлса, бола шунчалик кўп ривожланишида бузилишларга эга 
бўлади. Танглайнинг қўпол нуқсони билан туғилган болалар анамнезида 
уларга кўкрак тутишни иложи бўлмагани қайд қилинади. Эмизишга 
уринганда сут нафас йўлига тушиб, болани нафаси ичига тушиб кетади. 


47 
Болаларни қошиқчадан овқатлантиришга ўтилган, бу усулда ҳам овқат 
ривожланиб етмаган танглайга, бурун бўшлиғига, бурун-халқумга, нафас 
йўлларига тушиб, у ерда шиллиққаватларни шамоллаш ва таъсирланиш 
ҳолатларига олиб келган. Юқорида айтганимиздек, туғма танглай 
ёриқликлари бор болалар суриш ҳаракатларини бажара олмайдилар, 
натижада уларда туғма суриш рефлекси сўниб боради, бутун юз 
мускулатураси ривожланиши сусаяди. Танглай ёриқлигининг мавжудлиги 
боланинг физиологик нафас олишини ёмонлаштиради. Туғма ёриқлиги бор 
болалар ўз нуқсонига инстинктив равишда мосланишга мажбур бўладилар. 
Бу мосланиш тилнинг оғизбўшлиғида ўзига хос жойлашувида намоён 
бўлади. Ринолалиядаги танглай нуқсонлари бутун артикуляцион аппарат 
мускулларни нотўғри мускулий боғлиқлигини келтириб чиқаради. 
Ринолалияда нутқ аппарата мускуллари анатомик жиҳатдан сақланган бўлса 
ҳам, ҳаракатлар ўзларининг сустлиги, тормозланганлиги билан ажралиб 
туради. Кўпинча, ринолалия эшитишнингзаифлашуви кузатилади. Бу нарса 
овқатни эвстахиев трубаларига тушиб, у ерда эшитиш трактида шамоллаш 
жараёнларини келтириб чиқариши билан боғлиқдир. Эшитишни пасайиши 
турли хил даражада бўлиши мумкин (Л.Я. Дербанюк 1966, В.В. Мессина 
1971, B.C.Дмитрев, Р.Л. Ландо 1969). Шу тариқа, туғма лаб ва танглай 
ёриқлари мавжудлигида у ёки бу даражада боланинг овқатланиши, унинг 
физиологак ва нутқий нафаси бузилади, юз мускулатурасининг фаолияти 
характери ўзгаради, эшитиш қобилиятининг пасайиши келиб чиқади, 
тилнинг оғизбўшлиғида нотўғриҳолати стабиллашади. Табиийки, буларнинг 
ҳаммаси бола нутқининг шаклланишига таъсир қилади. 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish