Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Фойдаланилган адабиѐтлар 
 
1.Боймуродов 
Х.Т. 
Ўзбекистон 
сув 
ҳавзалари 
иккипаллали 
моллюскалари (Mollusca: Unionidae) Sinanadonta уруғининг тарқалиши // 
ЎзМУ Хабарлари, 2015. –№ 3/1. –Б. 64-66. 
2.Боймуродов Х.Т. Двустворчатые моллюски водоѐмов Узбекистана как 
объект экологического мониторинга // Журнал Московское Общество 
Испытателей Природы. –Москва, 2015. –С.9-11.
3.Boymurodov Kh.Т. Development of Producing Pearl of Bivalve Molluscs 
(Mollusca: Unionidae, Corbuculidae) in Uzbekistan // Eastern European Scientific 
Journal. –Germany, 2015. –№4. –P. 44-47. 
4.Boymurodov Kh.Т. Two Subspecies Mollusks Fauna, Biologic Difference 
and Ecologic Groups in the Water Reservoirs in Nearby Mountain // Eastern 
European Scientific Journal. –Germany, 2015. –№5. –P.15-19. 


346 
ЎCИМЛИКЛАР ЧИҚИНДИЛАРИДАН ОЗИҚАБОП КЛЕТЧАТКА 
ОЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Ҳайдаров С.С. – ассистент, Б.Базаров – доцент, М.Садинова - магистрант 
СамДУ Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимѐси кафедраси 
Кавшовчи ҳайвонлар учун озиқаларнинг асосий компоненти бўлиб 
ўсимликлар 
тўқималарининг 
клетчаткаси 
ҳисобланади.Ўсимликлар 
таркибидаги клетчатка (целлюлоза) кавшовчи ҳайвонлар томонидан 30-40% 
гина ўзлаштирилади. Унинг ҳайвон организми томонидан қийин 
ўзлаштирилишининг асосий сабаби, ўсимликлар туқималарининг лигнин 
билан мустаҳкам физик-кимѐвий бирикканлигидир. Қишлоқ хўжалигида кенг 
куламда экиладиган бошоқли экинлар сомони, макка, кунгабоқар, ғузапоя 
қамиш ва бошқа ѐввоийи экинлар юқори ѐғочланиш хусусиятига эга 
бўлганлиги сабабли ҳайвонлар организми томонидан ѐмон ѐки жуда кам 
ўзлаштирилади. Ишлаб чиқаришда бўндай озиқаларнинг туйимлилик 
қийматини 
ошириш 
мақсадида, 
озиқавий 
ашѐларни 
ҳайвонларга 
едирилишидан олдин маълум технологик усуллар ѐрдамида қайта ишланиши 
зарур. Бундай усулларни қатор хиллари фарқланади ва улардан CО
2
буғларида гидролизлаш [A. Апсите: 21], ишқорий делигнификациялаш, 
бевосита ва биовосита ферментатив гидролизлаш усулларидан кенг 
фойдаланиш мумкин. Ўсимликларга маълум даражадаги иссиқлик ѐрдамида 
ишқорий ишлов бериш натижасида уларнинг ҳайвонлар организмида 
ҳазмланиш даражаси ишончли даражада ошганлиги қатор тадқиқотларда ўз 
исботини топган бўлсада, ҳозирги фермер хужаликлари эътиборидан четда 
қолмоқда.Чунки, қиш фаслида майда ва йирик шохли ҳайвонларнинг асосий 
озиқаси бўлиб катта миқдорда клетчатка сақловчи ва ҳазмланиш анча қийин 
бўлган сомон, янтоқ ва каррак ҳисобланади, Уларга механик, микробиологик 
ишлов бериш билан уларнинг биологик қийматини маълум даражада 
бойитиш, ҳазмланиш даражасини ошириш ва шу билан ҳайвонлар 
организмини тўйимли моддалар билан таъминлашдек долзарб муаммони ҳал 
қилишни ижобий ечимини топиш мумкин [Л. Головлева: 34]. Адабиѐтлардан 
маълумки, сомон ѐки бошқа туйимлилиги паст ва ҳазмланиши қийин бўлган 
дағал озиқаларни гидролизлаш учун ҳар 100 кг хом ашѐга 5-8 кг уювчи 
натрий ѐки 2-4 л аммиакли сувдан фойдаланиш усуллари анча 
қўлайдир.Олинган маълумотларга кўра, тажриба гуруҳи ҳайвонлари катта 
қорини суюқлигининг рН-и ўртача 6,55-6,60 га тенг бўлган бўлса, назорат 
гуруҳида-6,45 га тенг бўлди, яъни катта қориндаги муҳит у ердаги 
микрофлоранинг фаолияти учун мақбул норма чегарасида бўлганлигидан 
далолатдир. Рационнинг таркиби эчкиларнинг катта қоринидаги водород 
ионлари концентрацияси динамикасига деярлик таъсир кўрсатмади, аммо 
озиқлантиришдан кейинги дастлабки 2 соат мобайнида ушбу кўрсаткични 
ўзгариши бўйича гуруҳлар ичида ишончли ўзгаришлар кўзатилди (р=0,06, 
р=0,01). Хар иккала гуруҳларда ҳам озиқлантириш олдидан энг юқори рН 
кўрсаткичи кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич озиқлантиришдан кейин 3 
соат ўтгач ва шундан кейин маълум даражада уларнинг ортишга мойиллик 


347 
кузатилди. Тажрибадаги барча ҳайвонларнинг катта қорини массасида 
водород ионлари концентрацияси динамикаси кавшовчи ҳайвонлар 
ошқозонолди бўлмаларида бижғиш жараѐнларини кечиши учун қўлай шароит 
яратилганидан далолатдир.Рационда оқсилли моддалар ва углеводларнинг 
ортиши билан инфузорияларнинг миқдори ҳам кўпаяди, лекин оқсилли 
моддалар миқдорини кетиши ва клетчатканинг камайиши натижасида улар ўз 
фаолиятини тугатади. Шу боис, сомонга аммиак суви билан ишлов 
берилишни катта қориндаги микроорганизмлар миқдорига таъсирини 
ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир.Тажриба гуруҳи ҳайвонларини рационини 
биологик (протенли) қийматини аммиакли сув билан ишлов бериш ҳисобига 
бойитилиши. Назорат гуруҳига нисбатан катта қориндаги инфузориялар 
миқдорини 11,9% га камайишига олиб келди. Тажриба гуруҳи 
ҳайвонларининг 
катта 
қориндаги 
инфузорияларнинг 
миқдори 
озиқлантирилишгача назорат гуруҳига нисбатан 13,1 % га кам бўлган эди, 
озиқлантиришдан кейинги 3 соат мобайнида эса ҳар икала солиштирилаѐтган 
гуруҳ ҳайвонларининг катта қорини массасидаги инфузориялар миқдорини 
камайиши кузатилди. 
Озиқлантиришдан кейин 3 соат ўтгач улар орасидаги фарқ назорат 
гуруҳи фойдасига 9,35 ни ташкил қилди. Ана шу ўтган вақт мобайнида 
назорат гуруҳи ҳайвонларида инфузориялар миқдорининг, озиқлантиришгача 
бўлган миқдоридан 11,7% га камайган бўлса, тажриба гуруҳидаги бу 
кўрсаткичнинг аҳамияти 6,7% га камайди. Бу муддатдан кейинги 
инфузорияларнинг миқдорини ўзгариш динамикасига аниқлик киритиш 
бўйича олиб борилган кўзатишлар натижасида ҳар иккала қиѐсланаѐтган 
гуруҳлар ҳайвонларида инфузориялар миқдори секин-аста ортишини 
аниқлаш имконини берди. 
ХУЛОСА. Турли реагентлар ѐрдамида қайта ишлов берилган дағал 
озиқалардан кавшовчи ҳайвонларни озиқлантиришда фойдаланиш, уларнинг 
катта қоринидаги биоценознинг шаклланишига- айнан катта қориндаги 
инфузорияларнинг миқдорий таркибига маҳлум даражада ижобий таъсир 
кўрсатади.

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish