Фойдаланилган адабиѐтлар.
1.Апсите А.Ф., Каткевич Ю.Ю., Екабсоне М.А. Биоконверсия растительного
сырья.//.Всевюз.симпозиум: 12-16 апреля 1982 г. Тезисы докладов.-Ригав 1982.-Т.1.-с.35.
2. Головлева Л.А., Грекова Г.А., Черменский Д.И., Гаврилов А.В. Биоконверсия
соломы и опилок предобработанных различными физическим и химическим
методами.//Прикладная биохимия и микробиология.-1986.-№ 5.с.715-720.
ПОЛИЭТИЛЕН ПЛЁНКА БИЛАН МУЛЧАЛАШНИНГ ТУПРОҚ
ХОССАЛАРИГА ТАЪСИРИ
Ш.Холиқулов., Т.Ғозиев., Ж.Абдимажидов
Дунѐнинг кўпчилик мамлакатларида ишлаб чиқариш харажатларини ва
энергетик ресрусларни тежаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ундаги
намликдан самарали фойдаланиш мақсадида тупроққа ишлов беришни
348
минималлаштириш ва ресурс тежамкор агротехнологияларни ишлаб чиқиш
кенг жорий этилмоқда.
Республикамизда ҳам тупроқни мульчалаш бўйича кўпгина илмий
тадқиқот изланишлари олиб борилган. Жумладан, шаффоф ва қора
полиэтилен плѐнкалар, гўнг, сомон ҳамда қоғоз билан мульчалаб экиш
бўйича турли хил тупроқ шароитларида илмий тажрибалар олиб борилган ва
мульча материалларининг афзаллик томонлари етарлича очиб берилган (Ш.
Ахмурзаев., А.Эрматов, 2017, Ш.Холиқулов., Т.Ғозиев, 2018, Ш.Ахмурзаев,
2018).
Полиэтилен плѐнка билан мулчалашнинг тарвуз экинида қўллаш
технологиясини илмий асосланган ҳолда ўрганиш мақсадида дала
тажрибалари ўтказдик. Тажрибада тарвуз далага экилишидан олдин тупроқни
полиэтилен плѐнка билан мулчаладик ва кейин стаканчаларда тайѐрланган
кўчатлар ўтқазилди. Тажриба олиб бориш, биометрик ўлчаш, фенологик
кузатиш, тупроқ ва ўсимлик таҳлиллари умумқабул қилинган услубларда
ўтказилди.
Тажриба натижаларининг кўрсатишича, оч тусли бўз тупроқлар
шароитида тупроқни полиэтилен плѐнка билан мулчалаш унинг ҳароратини
сезиларли даражада оширди. Бу айниқса баҳорги муддатларда яққол
кузатилди. Назорат ва полиэтилен плѐнка билан мулчаланган вариант
ўртасида тупроқ ҳароратидаги фарқ барча тупроқ қатламларида кузатилди.
Лекин пастки қатламларга қараб бу иккала вариант ўртасидаги тафовут
камайиб борди. Энг катта фарқ 0-10 см қатламда кузатилди. 30 см кейин
полиэтилен плѐнканинг тупроқ ҳароратига таъсири кескин камая бошлади.
Тупроқни плиэтилен плѐнка билан мулчалаш ҳайдов қатламида ҳароратни
сутка вақти ва тупроқ чуқрлигига боғлиқ равишда 2,1-5,8
0
С га оширди, 30-50
см қатламда бу кўрсаткич 1,0-1,8
0
С ни ташкил этди. Демак полиэтилен
плѐнка билан мулчалаш тупроқ ҳароратини устки қатламларда сезиларлироқ
оширади.
Тарвуз экилган майдонларни полиэтилен плѐнка билан мулчалаш
тупроқнинг сув ўтказиш хоссасига ижобий таъсир кўрсатувчи агротехник
усуллардан бири ҳисобланади. Сувнинг ўртача шимилиш тезлиги ҳам
мулчаланган вариантда юқори бўлди. Лекин бу тафовут вақт ўтиши билан
қисқариб борди. Масалан, тажрибанинг биринчи соатида сувнинг ўртача
шимилиш тезлиги полиэтилен плѐнка билан мулчаланган варинтда юқори
бўлишига сабаб бўлди. Бу тадбирни тупроқ ҳажмий массасини камайтириши
ва умумий ғовакликни ошириши ҳамда коваклик юқори бўлганда сувни
пастки қатламларига тез шимилиши ҳисобланади. Тупроқ озиқа тартиботи
ҳам уни асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади. Мулчалаш тарвуз
экилган суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар озиқ тартиботи ишонарли
тарзда ўзгартирди. Иккала варинтда ҳам ҳайдов қатламида озиқ моддалар
миқдори пастки қатламдагидан юқори бўлди.
Шундай қилиб, тарвуз экилган майдонни полиэтилен плѐнка билан
мулчалаш тупроқдаги ҳаракатчан озиқ моддалар миқдори ва заҳирасини
оширади. Бунинг натижасида тупроқ озиқ тартиботи ва ўсимликни
349
озиқланиши яхшиланади. Умуман олганда тупроқни полиэтилен плѐнка
билан мулчалаш уни физик хоссаларига, ҳароратига, намлигига, сув
ўтказувчанлигига, озиқ моддалар миқдори ва заҳирасига ижобий таъсир
кўрсатади. Бу эса ўз навбатида ўсимликни ўсиши, ривожланиши ва
ҳосилдорлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |