Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1.
Ахмурзаев Ш - Тупроқ сув-физик хусусиятларининг ўзгаришига мульчалаш 
усулларининг таъсири // Ж. «Ўзбекистон аграр фани хабарномаси» журнали. № 3 (69)-сон. 
Тошкент 2017 йил. Б. 105-106. 
2.
Холиқулов Ш., Т.Ғозиев – Мулчалашнинг тупроқ озиқ режими ва тамаки 
ҳосилдорлигига таъсири // Ж.Агро илм Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. №4(54), 2018.Б.91.
3.
Илҳамов Н., Адилова А - Эртаги сабзавотларни қора плѐнка остидан томчилатиб 
суғориш технологиясини такомиллаштириш // ж. Агро илм-Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги,
2016, мачсус сон.Б.49-50. 
4.
Низомов Р - Шаффоф плѐнка остига помидор кўчати экиш муддатларининг 
ҳосилдорликка таъсири // ж. Агро илм-Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, 2011, №4(20) 
5.
Диѐров Ғ., Турапов Т – Типик бўз тупроқлар шароитида парчаланадиган 
полиэтилен плѐнка билан тупроқ юзасини мульчалаш технологиясининг тупроқ агрофизик 
хоссаларига таъсири // ж.Ўзбекистон аграр фани хабарномаси, 2003, №1(11).Б.57-59. 
6.
Абдуллаева Х –Плѐнка остида қулупнай етиштириш-мўмай даромад манбаи // 
ж.Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги.2017. №2.Б.17. 
ТАРВУЗНИ ПОЛИЭТИЛЕН ПЛЁНКА БИЛАН
МУЛЧАЛАБ ЭКИШ 
 
Ш.Холиқулов., Т.Ғозиев., Ж.Абдимажидов 
 
Полиз экинларидан юқори ҳосил олишда навларни тўғри танлаш, экиш, 
озиқлантириш, суғориш, турли касаллик ва зараркунандаларига қарши кураш 
ишларини мақбул муддатда сифатли ўтказиш муҳим ўрин тутади.
Республикамизда сабзавот, полиз экинларини етиштириш билан 
шуғулланувчи 
мутахассисларнинг 
асосий 
мақсадлари 
ҳар 
гектар 
суғориладиган ердан олинадиган сабзавот, полиз маҳсулотлари миқдорини 
юқори ва сифатли ҳосил етиштириш ҳисобига кескин оширишдан иборат. 
Юқори сифатли ҳосил олиш учун аввало ҳар бир экиннинг биологияси, унинг 
ўсув даврида озуқага бўлган талаби, экиш муддатларини аниқ билиш ва 
етиштириш жараѐнидаги ҳар бир тадбир ўз вақтида, сифатли ўтказилишини 
таъминлаш зарур. 
Инсон ҳаѐтида озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан сабзавот, полиз 
маҳсулотларини етарли равишда ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эгадир. 
Аҳолини сабзавот, полиз маҳсулотлари билан таъминлашни кескин яхшилаш 
ҳамда узлуксизлигини яратиш ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидан 
ҳисобланади.
Тарвуз экини иссиқсевар, серунум тупроқ ва сувга ғоят талабчандир.
Унинг меъѐрида ўсиши ва ривожланишида ҳамда ундан юқори ва сифатли 
ҳосил олишда тупроқнинг сув ва теплофизик, агрофизик, хоссалари асосий 
рол ўйнайди. Кейинги йилларда Марказий Осиѐ республикалари шароитида 
суғориладиган ерларга сув миқдорининг етишмаслиги , ѐғингарчиликнинг 
кам бўлиши, ѐзнинг иссиқ кунларида ҳаво ҳароратининг меъѐридан юқори 


350 
бўлиши ва оқибатда тупроқ намлигининг кескин камайиши кўпгина қишлоқ 
хўжалиги экинларига жумладан тарвуз, қовун ўсимликларига ҳам салбий 
таъсир этиб, ҳосил миқдори ва сифатининг кескин яхшилаш ва натижада 
полизчиликнинг иқтисодий самарадорлигини янада ошириш имкониятлари 
мавжуд. 
Тарвуз ҳосилдрлигига салбий таъсир кўрсатадиган омиллардан бири 
унинг кеч, яъни қовун ва тарвузнинг эртаги навлари 20 мартдан 10 апрелгача, 
ўртагиси 20 апрелдан 10 майгача, кечкисини 15 майдан 10 июн ойларида 
экилишидир. Тарвузни эрта экишни тупроқ ҳароратининг паст бўлиши 
чеклайди. Тупроқ ҳароратини оширишнинг ва нам сақлашни асосий 
йўлларидан бири ерни полиэтилен плѐнка билан мулчалашдир. Мулчалаш 
ўсув даврида ҳам нам тежалишини таъминлайди, тупроқнинг теплофизик 
хоссалари ва озиқ режимига таъсир кўрсатади (Холиқулов Ш., Ғозиев Т, 
2018, ). 
Аммо Қашқадарѐ воҳаси шароитида тарвуз етиштиришда полиэтилен 
плѐнка билан мулчаланган тупроқларни тепло-физик ва агрофизикавий, 
агрокимѐвий хоссалари деярли ўрганилмаган. Тупроқнинг озиқа режими ҳам 
кўп жиҳатдан унинг сув ва иссиқлик режимига боғлиқ. Уларнинг ўзаро 
тасирларини ўрганиш ҳам катта аҳамиятга эга. Юқорида айтилаган тупроқ 
хоссалларини тартибга солиш босқичларини илғор агротехнологияларни 
яратиш ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, 
тупроқ унумдорлигини оширишда, суғориш сувини оширишда ва ҳосил 
сифатини яхшилашда муҳим рол ўйнайди. 
Полиэтилен плѐнка билан мулчалаш оч тусли бўз тупроқларнинг 
унумдорли ва тарвуз ҳосилдорлигига таъсирини ўрганиш мақсадида ―Иқлим 
ўзгариши шароитида мулчалаш технологияси ѐрдамида тупроқ хоссалари ва 
экинлар ҳосилдорлигини бошқариш‖ мавзусида Қашқадарѐ вилояти Чироқчи 
тумани Наврўз ММТП га қарашли Гўзал фермер хўжалигида (Хўжаобод 
қишлоғи) дала тажрибаси ўтказдик. 
Олиб борилган тажриба натижаларига қараганда тупроқни полиэтилен 
плѐнка билан мулчалаш уни ҳажмий массасини камайтиради, тупроқдаги нам 
заҳирасини оширади ва ҳароратни юқори бўлишини таъминлайди. Бу эса ўз 
навбатида тарвузни ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигини яхшилайди. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish