IV. Атроф-мухит ва мехнат мухофазаси
4.1.Экология ва туризмнинг ўзаро алокадорлиг
Маълумки, бутун дунёда "2002-йил - экотуризм йили", - деб эълон килинди. Бу албатта, бежиз эмас. Негаки, хозирги кунда экологик муаммолар етарли бўлиб, табиатни мухофаза этиш ва улардан окилона фойдаланиш дунё хамжамияти олдида турган энг мухим масалалардан биридир.
Экология - ушбу тадкикотимиз объектида кишилик жамиятининг ўзаро муносабатлари, унинг туризм ва атроф мухитдаги фаолияти тугрисидаги фан сифатида каралади.
Жамият ривожланиши хозирги боскичининг характерли хусусиятлари-дан бири атроф - мухит ифлосланишини техноген омилларининг ортиши бўлиб, бу фавқулодда холатларда биринчи навбатда туристик ресурслар-нинг экологик кризисига олиб келади.
Экологик вазиятнинг зўрайиши натижасида анчадан буён бутун дунёда алохида мамлакат ёки минтақалар муаммоси доирасига чиққан ва қўлланилаётган чоралар хавф қамровига кўра оммавийдир.
Бугунги кунда долзарб вазифалардан бири табиий муҳитни сақлаш масалаларини ҳал қилишга янгича йўналишларни ишлаб чиқишдир. Бундай ёндашувни комплекс мураккаб ижтимоий иқтисодий ва экологик тизим сифатида қаралиши муҳимдир.
Ушбу муаммоларни ҳал қилишда етакчи ўринни туризм эгаллайди ва бунинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:
Туризм дунё хўжалигида динамик ривожланаётган тармоқларидан биридир. У жахон миллий ялпи маҳсулотида самарали ўрин эгаллайди, жахон инвестицияларининг 7% ни ўзига жалб қилган холда катта миқдорда янги ишчи ўринлари яратиши кўп мамлакатларда солиқ тушумларининг муҳим моддаси ҳисобланади.
Туризм замонавий давлат иқтисодиётининг барча муҳим бўғинларига, ривожланган жамият хаётининг барча томонларига таъсир кўрсатади. Туризм иқтисодиётни таркибан қайта қуришни ва ижтимоий тараққиёт устивор алмашувининг самарали воситаларидан бири ҳисобланади.
Туризм чуқур ижтимоий вазифаларни бажаради. У yзининг ҳозирги ривожланиш босқичида биринчи навбатда маълум бир ижтимоий масалаларни ҳал қилишга йўналтирилади.
Туризмнинг ижтимоий масалалари қуйидагиларда белгиланади:
а) истеъмолчиларни кенг хизмат тармоқлари орқали номоддий неъматлар билан таъминлаш;
б) ахолининг умумтаълим, маданий, ижтимоий даражасини шакллантириш;
в) миллатлараро, давлатлараро этник гурухлар, шахслар ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш;
г) истеъмолчиларнинг дам олиши, хаётий кучларини тиклаш, саломатлигини таъминлаш;
д) жамият ўзоқ муддатли манфаатлари билан аҳолининг алоҳида гуруҳлари манфаатларини келиштириш, шу жумладан ёқимли экологик, ижтимоий-маданий муҳитни сақлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |