III. Иқтисодий қисм
3.1. Туризм ривожланишиниг Узбекистон иктисодига таъсири
а) Узбекистон туризмининг халкаро бозорга интеграцияси.
Узбекистоннинг Халкаро бозорга киришини жадаллаштириш учун туристик ташкилотларнинг Халкаро фаолиятини кенгайтириш зарур. Халкаро микёсдаги узаро манфаатли алокаларнинг устувор йуналишлари куйидагилардан иборат:
хорижий туристларни жунатишга кумаклашадиган бутун жахон (10 дан ортик ташкилот) ва Халкаро (40 дан ортик) ташкилотларга аъзо булиш;
Узбекистонга туристларни жунатиш ва турмахсулотни эълон (реклама) килиш максадида туризм ваколатхоналари тизимини кенгайтириш;
республикадаги асосий шахарлар – Тошкент, Самарканд, Бухоро, Хива, Фаргона буйлаб эркин иктисодий зона ташкил этиш, туристларнинг бир хафтага хеч кандай таклифномаларсиз, тулов ва божсиз бу шахарларда юришларини таъминлаш;
МДХ давлатлари, йирик туристик ва Халкаро ташкилотлар билан узаро манфаат асосида махаллий булимлар (филиаллар) ташкил этиш: интурист булими, кушни давлат турфирмасининг филиали ва шу кабилар;
туристларни сугурта килиш хорижий тизимини оммалаштириш, уларнинг саломатлигини саклаш буйича касалликни олдини олиш (профилактик) чора – тадбирлар куллаш ва санитар нормалар урнатиш;
туристик муаммолар (виза, валюта, божхона)нинг ечилишини осонлаштириш;
хамкор ахтариш буйича махсус фирмалар ташкил этиш ва шартномалар тузиш;
давлатлараро микёсда туризм сохасидаги мутахассисларни жалб килиш буйича шартномалар тузиш ва МДХ давлатлари туристик ташкилотларига аъзо булиш;
элчихоналар, Ташки Ишлар Вазирлиги, “Узбекистон хаво йуллари”, “Узбекистон темир йуллари”, “Узбекистон автомобиллари” ва бошкалар билан хамкорликда туристлар гавжум бозорларда маълумот бериш ва маркетинг ишларини йулга куйиш ва бошкалар.
Ташки иктисодий фаолият курсаткичларига кура, туризм транспорт ташкилотларидан ортда колмокда. “Узбекистон хаво йуллари” дунёнинг 40 шахарида туристларни жалб килувчи уз ваколатхоналарини очди. Туризм буйича энди 5 мамлакатда ваколатхона очилган, факат 10 хорижий туристик фирма Узбекистонда фаолият курсатмокда. Албатта, уларнинг сонини ошириш зарур.
Халкаро туризм бозорида куйидаги устувор йуналишлари мавжуд: - республика турташкилотининг Халкаро туризм ташкилотига аъзо булиши;
йирик Халкаро турташкилотларнинг Узбекистонда мехмонхоналар куриши;
Узбекистонда туроператорлар уюшмасини ташкил этиш;
хукуматлараро тугридан-тугри битимлар хамда ривожланган туристик мамлакатлар, Марказий Осиё давлатлари ва дунёдаги йирик фирмалар билан хамкорлик шартномаси тузиш;
- жойларни атаб куйиш (брон) килиш буйича катнашиш ва жахон туристик ташкилотларига аъзо булиш;
- хорижий улкаларда республика булимлари ва ваколатхоналарини очиш.
б) Миллий турмахсулотнинг усишини таъминлаш.
Республикамизда халкаро туризм бозорини ривожлантириш, уни жахон андозалари талаби асосида шакллантириш ва шу оркали иктисодиётни янада юксалтириш имкониятларига эга буламиз. Халкаро туризм бозорида, кучли ракобат кураши шароитида кузланган максадга эришиш учун энг аввало аник йуналиш, доимий равишда изланиш, фаолиятни жахон андозалари даражасида ташкил этиш талаб килинади. Туризм инфраструктурасининг ажралмас кисми булган мехмонхоналардаги хизмат бахоси бозор талабининг юкори ёки пастлигига караб фаркланиши мумкин. Бу тафовутнинг шартлари ва меъёрлари нарх-наво сиёсати оркали аникланади хамда улар ракобатда енгиб чикиш ва яхши даромад олишнинг асосий омиллари хисобланади. Туризм сохасида етакчилик килаётган давлатлардан бири булган Испания мехмонхоналарида “сифат-бахо” шиорига каттик амал килинади. Шунинг учун туризм хизматининг асосий мезони булган нарх сиёсати Ўзбекистонда хам айрим туристик ташкилотлари оркали эмас, балки давлат томонидан доимий равишда назорат килиб борилиши лозим. Куриладиган бундай чоралар сабабли бозор муносабатлари шароитида мамлакатнинг туризм бозори янада ривожланиб боради ва унинг халкаро нуфузи, обруси ошади, валюта тушуми купаяди. .
Do'stlaringiz bilan baham: |