II. Асосий қисм
2.2 Ўзбекистон туризм индустриясининг жахон андозалари
а)Кучли томонлари
Самарқанд, Бухоро ва Хива шахарлари туристларнинг алохида қизиқишига сабаб бўлади, чунки у ерда кўплаб тарихий меъморчилик обидалари бўлиб, улар Ипак Йўли билан боғлиқ Ўзбекистон халқи жуда мехмондўст бўлиб, бу эса туризм инфраструктурасини ривожлантиришнинг мухим элементидир
“Ўзбектуризм” Миллий Компанияси туризмнинг келгусидаги тараққиёти учун махсулдор замин яратиб берди. Ўзбекистон хукумати келгусида мустахкам ва мослашувчан туризм инфраструктурасини ривожлантиришни мўлжалламоқда. Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги янги мехмонхоналар чет эллик мехмонлар учун комфорт ва хизмат кўрсатиш воситалари жихатидан тўла мақбулдир. Самарқанд ва Бухородаги бир нечта мехмон уйлари яхши халқаро туризм стандартлари даражасигача ривожлантирилди
Ўзбекистоннинг анъанавий таомлари мазали бўлиб, чет эллик мехмонларга жуда маъқул келмоқда.
Ўзбек миллий авиалиниялари Лондон, Нью‑Йорк, Франкфурт, Шаржа, Пекин ва Сеулдан халқаро классдаги турбовинтли хаво лайнерларида яхши хизмат кўрсатилишини таъминламоқда
б) Заиф томонлари
Ўзбекистоннинг халқаро туризм индустрияси учун янги туризм маскани эканлигини хисобга олганда, унинг баъзи заиф томонлари хам бўлиши мумкинлиги табиийдир, Ўзбекистон мухим халқаро туризм масканига айланиб бораётганлиги сабабли, туристлар унинг барча томонларига синчиклаб эътибор берадилар.
Жойлаштириш
Яқинда фойдаланишга топширилган янги мехмонхоналардан ташқари, умуман олганда жойлашув халқаро стандартларга хали тўлиқ мос келмайди.
Нархлар
Мехмонхоналарда белгиланган нархлар халқаро стандартлар нуқтаи назаридан қараганда рақобатбардош эмас
Ваннахоналар
Ваннахона ва хожатхоналар халқаро стандартлар нуқтаи назаридан қараганда тоза эмас ва гигиена талабларига жавоб бермайди
Маркетинг
Интурист Ўзбекистондан ажралиб чиққандан бери, Ўзбекистонда Интуристда сайёхлик турлари билан шуғулланган туризм операторининг ўрнини босувчи Ягона туризм оператори халигача йўқ.
Самарқанд, Бухоро ва Хива шахарлари машхур бўлса‑да, чет эллик туристлар Ўзбекистонни хали билмайдилар.
Кириш визаси
Мавжуд виза сиёсати чет эллик турист учун ортиқча чекланган бўлиб, бу Ўзбекистонни рақобатчилар олдида ноқулай ахволга солмоқда
Тошкент аэропорти
Тошкентга учиб келган чет эллик мехмонлар нуқтаи назаридан хизмат кўрсатиш воситалари халқаро стандартлардан анча паст даражада
Хусусий сектор
Хусусий сектор давлатнинг туризмни ривожлантириш тизимига тўла боғлиқ бўлмаган холда ривожланган. Бу халқаро туризм амалиётига тўғри келмайди
в) Кулай имкониятлар
Ўзбекистон учун энг асосий қулай имконият унинг “Ер куррасидаги Ипак йўлининг чоррахаси” сифатида режалаштирилиши ва тан олинишидир.
Жахондаги туристларнинг 40% тарихий мамлакатларга саёхат қилишга қизиқади. Ўзбекистон - туристларнинг тасаввурини эгаллаб олувчи ноёб хикоядир.
г) Ташвишли жихатлар
Хусусан Хитой ва Ипак Йўлида жойлашган бошқа мамлакатларнинг Ўзбекистондан илгари ўзларини “Ипак Йўли” туризм масканлари сифатида танитиб, “Ер куррасидаги Ипак йўлининг чоррахаси” деган номни эгаллаб олишлари фикри бор.
Бу хол Ўзбекистонга зарар етказади, аммо агар бу масала унинг учун ижобий хал бўлса, узоқ муддатли устунликка эга бўлиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |