2.3 Туризм индустриясида меҳмонхона хизматларини режалаштиришнинг моҳияти ва аҳамияти.
Бир неча йил муқаддам режалаштириш макро даражада ҳам, алоҳида корхона доирасида ҳам бошқаришнинг марказий бўғими эди. Совет иқтисод фани халқ хўжалигини бошқаришнинг барча даражаларини қамраб олувчи режалаштиришнинг юқоридан қуйигача бутун тизимини батафсил ишлаб чиққан, лекин ҳозир кўп корхоналар ахборотдан маҳрум ҳолатга тушиб қолди: бир томондан, тартибсиз ташқи ахборотнинг (кўпинча зиддиятли ва нотўғри) кўплиги, иккинчи томондан эса, батартиб кўрсатмаларнинг ёки ривожланишнинг истиқболли йўналишларини танлаш тўғрисида асосларнинг йўқлиги корхоналарни қийин аҳволда қолдирди.
Турли даражадаги режали ишга марказлаштирилган раҳбарликдан воз кечиш тўқсонинчи йилларнинг бошида мавжуд бўлган корхоналарнинг аксариятининг иқтисодий аҳволи кескин ёмонлашган даврга тўғри келди. Кўпинча корхоналар режасиз ишлайди, тасодифий буюртмачиларнинг ҳар қандай ишини бажаришга ва шу йўл билан таназзулдан чиқиш муаммосини хал қилишга тайёр.
Шу билан бир вақтда узоқ муддатга мўлжалланган мақсадларнинг мавжудлигини, узоқ муддатли истиқболда ривожланишни собитқадамлик билан режалаштиришни тушуниб етиш кучайиб бормоқда. Бироқ ўз стратегиясини ишлаб чиқиш воситалари илгари қабул қилинган режалаштириш тизимидан катта фарқ қилади. Бозор механизми шароитида меҳмонхоналарни уларнинг эгаларининг манфаатларини кўзда тутиб ва бозордаги ҳақиқий вазиятни ҳисобга олиб ривожлантиришни режалаштиришга ўз ёндашувлари ишлаб чиқилган ва улардан муваффақият билан фойдаланилмоқда. Режалаштиришнинг бундай тизими компаниянинг, фирманинг стратегик режасига асосланади ва кейинчалик янада аниқроқ режаларда ривожлантирилади.
Туризм фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бу – туристларни жойлаштириш воситалари билан таъминлашдир. Бугунги кунда жахондаги меҳмонхоналар истаган хохшингизни қондира олади. Нидерландиянинг пойтахтида дунёдаги энг баланд сувда отель жойлашган. Бу мухташам 5 қаватли «кема» Амстердам қирғоқлари бўйлаб сўзиб юради ва денгиз саёҳати тасаввўрини беради. Бахрейн давлатида сув ости меҳмонхонаси жойлашган бўлиб, у Форс култигидадир. Унинг ичига фақатгина масус ойнали лифтда тушиш мумкин, денгиз экзотикаси билан қизиқувчиларга муолажаланган. Шунга ўхшаш меҳмонхона Флорида ҳам бор, лекин у 6 тагина туғрисида. Сингапурда дунёдаги энг баланд меҳмонхона жойлашган. Унинг баландлиги 73 қават.
Меҳмонхоналарни классификациялашда қилишда турли мамлакатда турли хил система қўлланилади. Хозирда 30 дан ортиқ система мавжуд. Британия турагенствалари ассоциацияси (ВТА) таклиф қилган система қўллашга қулай деб топилган:
бюджет меҳмонхоналари (**) – отледа ресторан ва бар бор.
Ўрта класс меҳмонхоналари (***) – хизмат кўрсатиш даражаси баланд
1- класс меҳмонхоналари (****) аъло даражада хизмат кўрсатилди, туристларнинг яшаш даражаси жуда баланд.
Олий категория меҳмонхоналари (*****) – хизмат кўрсатиш ва яшаш даражаси экстракласс.
Меҳмонхоналарни икки турга: жойлаштириш воситалари ва кушимача жойлаштириш воситалари. Меҳмонхона хўжаликларини жойлашган жойлари, хизматлар тўплами ва кўрсатиладиган хизмат даражасига қараб классификациялаймиз:
шаҳар марказидаги отеллар – одатда баланд қурилган бинолар бўлиб, усти ёпик автомобил турар жойига эга;
йўл четидаги отеллар – одатда кам қаватли бўлиб, очиқ автостоянка, ресторан, учрашув ва кенгашлар ўтказиш учун шароитлари минимум;
. Меҳмонхона индустрияси
Туризм индустрияси бу – ўзаро боғланган шундай ташкилотлар ва тадбиркорларки, улар туристлар истеъмол қилиши ва туризм процессини юргазиши учун керакли хизмат, мехнат ва маҳсулотлар йиғиндисидан иборатдир. Туризм индустрияси меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари, транспорт воситалари, оммавий овқатланиш боъектлари, кўнгилочар ташкилотлар, танишув согломлаштириш, спорт, диний, маданий ва бошқа туроператорларлик ва турагентлик фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар, шу билан бирга турист-экскурсион ва таржимонлик хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар йиғиндисидир.
Туризм соҳасида бир неча ташкилот турлари туризм фаолиятини амалга оширадилар. Улар туризмни ташкил этувчилар (туроператор, турагенство), ташувчилар, меҳмонхона лар, оммавий овқатланиш объектлари, аттракцион ва бошқа туризмга яқин хизматлар. Ҳамма кўрсатилган ташкилотлар бир-бирини тулдириб, туристларга, туристларга зарур бўлган хизматларини сифати, сони ва хилма-хиллиги бўйича етарли даражада амалга оширишлари керак.
Жойлаштириш – туризмнинг энг асосий элементи. Жойлаштириш бўлмаса туризм ҳам бўлмайди. Бу ҳар бир туристдан кўпроқ фойда олмоқчи ва ўз ресурисларини самарали ишлатмоқчи бўлган район ёки регионнинг ўзгармас ва қатъий талабидир. Меҳмонхона индустрияси меҳмондўстлик тизимининг асоси. У ҳар бир миллатнинг қадимий урф-одатларидан бири – меҳмондўстлик, меҳмонни хурмат қилиш, уни яхши кутиб олиш ва хизмат кўрсатишдан келиб чиқади.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, фақатгина транзит туристлар ва экскурсиялардан тушган маблағларга яшовчи турист марказлари мавжуд.
Жойлаштириш воситалари ва тизими – турли хизмат кўрсатиш даражали, вақтинча турист яшаш учун мўлжалланган турли хилдаги (чайла ва бунгалодан супергигант отелгача) бинолардир. Меҳмонхонадаги жойлар сони туристик марказнинг туристларни қабул қилиш потенциалига баҳо беришда қўлланилувчи энг асосий кўрсаткичдир. Меҳмонхонадаги жойлар сони шу регионда туристларни қабул қилиш имкониятларини аниқлаб беради. Номер фондининг бандлиги кўрсаткичи эса маъмурият ва туризм ташкилотчиларнинг фаолияти самарасини аниқлаб беради. Режалаштиришда хатолар қилиш шунга олиб келадики, сезон авжига чикканда олдиндан хак тулаб қуйган туристлар ҳам тшунмовчилик натижасида кучада қолади. Бугунги кунда меҳмондўстлик индустрияси регионнинг энг кучли тизими ва Иқтисодиётнинг энг муҳим сохасидир. Меҳмонхона индустриясини якка ва жамоалашган жойлаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |