Ўзбекистоннинг замонавий туризм индустрияси


Ўзбекистон учун харакат режаси



Download 201 Kb.
bet3/10
Sana20.07.2022
Hajmi201 Kb.
#826141
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЗАМОНАВИЙ ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИ

2.2. Ўзбекистон учун харакат режаси.
Харакатлар режаси Ўзбекистон хукумати фаолиятининг сиёсий курсини тавсия қилиши лозим, бу халқаро туризмнинг Ўзбекистондаги харакатини рағбатлантиради ва осонлаштиради. Бу сиёсий курс қуйидаги сохаларда марказлашади: Хусусий секторнинг ривожланишига имкон берадиган ва маркетинг бўйича хамкорлик масалаларини осонлаштирадиган структурани ташкил қилиш; Туристларга улар Ўзбекистонни яхши дам олса бўладиган туризм маскани деб хисоблай бошлайдиган даражада таъсир қилувчи виза тартибини ташкил қилиш; Ўзбекистон маркетингини хукумат томонидан бошқа рақобатчи туризм масканлари билан мутаносибликда молиялаштириш харакатлар режаси маркетинг режасини амалга ошириш асосидаги туристларни қабул қилиш ва туризмдан келадиган тушумларнинг 10 йиллик муддатга мўлжалланган реал мақсадларини лойихалаштириши керак.


ИНФРАСТРУКТУРАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ РЕЖАСИ

Харакатлар режаси Ўзбекистон туризм индустриясини ривожлантириш учун Инфраструктура режасини тайёрлашни ўз ичига олади, бу режа лойихалаштирилган чет эллик туристларни қабул қилиш режасининг талаб ва эхтиёжларни қондиради. Режада қуийдаги тоифаларни ривожлантириш таклиф қилинади:


Мехмонхоналар (уларнинг классларига мос равишда)
Мехмон уйлари
Хушманзара жойлардаги дам олиш уйлари
Ер усти транспорти
Аэропортларда учиб келиш ва учиб кетишда хизмат кўрсатиш воситалари
Мазкур режа ТАЛАБ эхтиёжларига жавоб беради ва Таклифга қаратилган режалардан қуйидагиларни кафолатлаш учун фарқ қилади:
- Таклиф нуқтаи назаридан жойлаштириш ва инфраструктура масалалари ортиқча хам, кам хам бўлмайди;
- Жойлаштиришнинг классларга ажратилиши мижознинг талабларига мос келади.
Шунингдек, харакатлар режаси хусусий секторнинг хамда операторларнинг фаолиятини рағбатлантириш ва ривожлантиришга катта ахамият беради ва уларни Ўзбекистонда Халқаро Туризм Операторлари Дастури билан боғлайди хамда тараққиёт шароитларини осонлаштиради.
Ўзбекистондаги туризм компанияларининг Маркетингга ёндашувини атрофлича тахлил қилиб чиқиб хамда Ўзбекистоннинг хозирги холатини, шунингдек, асосий бозорлардаги туризм операторларининг ахволини аниқлаш мақсадида маркетинг тадқиқотларини ўтказиб, батафсил Маркетинг режаси тайёрланади. Режа Маркетинг‑Микснинг қуйидаги сохаларини ўз ичига олади:
Реклама
Туризм операторларини қўллаб‑қувватлаш
Ривожланиш
Ижтимоий алоқалар/Матбуот билан муносабатлар/Таништириш турлари
Брошюралар тақдимоти
Кўплаб кичик мамлакатлар йирикроқ туризм масканлари билан хамкорликдаги маркетинг ёндашувидан фойда оладилар. Масалан, АҚШ туристларининг 50% Ирландияга Буюк Британия орқали, Англияда ва бошқа Европа мамлакатларида мехмон бўлгандан кейин ташриф буюрадилар.
Харакатлар дастурининг мухим элементи бўлган ўқитиш режаси нафақат Миллий Туризм Ташкилотларининг расмий вакилларини, балки хусусий сектор индустрияси операторлари ва ходимларини хам ўқитишни ўз ичига олади. Бу жихатдан олганда, биз индустриядан бўлажак ўқитувчилар сифатида ўқитувчи ходимларнинг потенциалини танлаб оламиз хамда ўқитувчиларнинг бу жараёндаги фаолиятини назорат қилиб борамиз.
Халқаро Туризмга ўқитиш Ўзбекистон учун жуда мухим масаладир. Туризм индустрияси серқирра сохадир, у бутун дунёга машхур минглаб хусусий сектор операторларидан, фаолият кўрсатаётган мехмонхоналардан, мехмон уйларидан, транспорт шохобчаларидан, ресторанлар, туризм агентликларидан, ер усти туризм хизматларининг ташкилотчиларидан, туризм операторларидан, гидлардан ва бошқалардан ташкил топгандир. Бу кишилар мамлакат хукумати ёрдамида Халқаро Туризм Индустриясини ташкил қиладилар ва инсоний ресурслар билан таъминлайдилар. Уларни энг намунали равишда ва қунт билан ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш зарур. Биз Ўзбекистонда доим бу кишиларга эхтиёж сезамиз ва шунинг учун Ўқитиш Дастурини амалга ошириш энг мухим вазифадир. Индустрия учун ўқув курслари асосий тайёргарликни ва тўлиқ ўқитиш дастурига ўтишни таъминлаш учун мўлжалланган масалаларнинг кенг доирасини ўз ичига олади. Ўқитиш Дастури кейинчалик алохида Лойиха сифатида келтирилади.



Download 201 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish