Ташқи сиёсат фаолият учун ҳуқуқий негиз яратиш биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидагилар амалга оширилди:
– янги халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди;
– собиқ Иттифоқ иштирокчи бўлган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуаси республика манфаати нуқтаи назаридан Ўрганилди;
– Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос тушадиган ҳужжатлар ратификация қилинди;
– мамлакат халқаро фаолиятини мувофиқлаштириб турадиган қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, «Қабул қилинган халқаро шартномалар тўғрисида»ги қонун, «Консуллик устави» шулар жумласидандир. Улардан ташқари божхона хизматининг ҳуқуқий асосларини яратувчи қонунлар, Ҳаво кодекси ҳам қабул қилинди.
Манфаат, бу зарурий эҳтиёждир. Эҳтиёжлар эса биринчи галда Ўзбекистон учун тараққиётнинг муайян жуғрофий ва табиий, иқлимий, демографик ҳолатимиз, халқимизнинг кўп миллатли таркиби, унинг тарихий ва маданий мероси, маънавият омили, ишлаб чиқариш кучлари тараққиётининг даражаси, хом ашё ва замонавий технология билан таъминланганлик, давлатнинг халқаро муносабатлардаги ўрни ва ҳоказолардир. Бу омиллар Ўзбекистоннинг эҳтиёжларини белгилайди. Эҳтиёжлар эса манфаатларда Ўз ифодасини топади. Давлат манфаатлари унинг ташқи сиёсий фаолиятини белгилайди. Шу жиҳатдан, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий манфаатлари халқаро алоқаларни ривожлантираётган, унинг тузилмалари ва фаолиятини белгилаб бераётган кучдир.
Барча давлат ва халқаро ташкилотлар билан алоқа қилишда давлатимизнинг миллий манфаатларидан келиб чиқилади. Табиийки, бунда шерикларимиз манфаатлари, улар ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ҳисобга олиниши зарур. Зеро, ўзаро узвий боғлиқликсиз ташқи сиёсатни тасаввур этиб бўлмайди.
Ўзбекисоннинг халқаро ташкилотлар ва давлатлараро уюшмалар фаолиятидаги иштироки республика ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Ушбу ташкилотлар жаҳон ҳамжамиятига кириш, хўжалик алоқаларини ўрганиш, экология, таббий муаммоларни ҳал этиш, илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришда катта ёрдам бермоқдалар.
Республика Президенти давлатимиз ўз қиёфасини йўқотмасдан халқаро талабларга риоя этишга тайёрлигини қатъий тасдиқлади. Бу талабларга риоя этмасдан, халқаро жаҳон ҳамжамиятига кириб бўлмайди. Бу ерда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси асосидаги кафолатлар, БМТ Низоми ва Хельсинки келишуви қоидалари, ҳужум қилмаслик, халқаро муносабатларда куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан воз кечиш, халқаро ҳуқуқ қонунларининг миллий қонунлардан устуворлиги ва ҳоказолар тўғрисида гап бормоқда. Жаҳондаги барча тараққийпарвар мамлакатлар худди шундай ёндашув тарафдоридир.
Ўзбекистон бутун дунё кўз ўнгида ташқи сиёсий ва маданий алоқаларининг бой тарихига эга бўлган, мустақил равишда замонавий дипломатик алоқаларни амалга ошираётган тинчликсевар ҳуқуқий давлат сифатида намоён бўлмоқда. Халқаро ҳуқуқ жиҳатидан Ўзбекистон учун асрлар оша буюк бўлиб келган давлатлар ҳам, давлатчилик тарихи бизникига Ўхшаш ёш мамлакатлар ҳам баб-баравардир.
Ўзбекистон тараққиётнинг конституциявий асоси сифатида инсон ҳуқуқлари тикланмоқда. Халқимизнинг маънавий имконияти, унинг катта табиий ва техник заҳиралари, мустаҳкамланиб бораётган халқаро алоқалари демократик тараққиёт ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар мавжудлигига ишонч туғдиради. Натижада мамлакатимиз амалда ялписига дипломатик тан олинишига ва халқаро иқтисодий алоқаларга тортилишига йўл очиб берилди.
ХХ асрнинг оҳирида дунёнинг сиёсий макони сифат жиҳатидан ўзгарди. Совет Иттифоқи халқлари ҳамда собиқ «социалистик ҳамдўстлик»даги бошқа давлатлар бир партиявийлик тизими ва марказдан туриб режалаштириш иқтисодиётидан воз кечишди. Бу ҳолат дунёда антогонистик ижтимоий-сиёсий тузумларнинг глобал қарама-қаршилиги барҳам топди ва дунё сиёсатида демократик жамиятлар салоҳияти анча ошди. Евроосиё ҳудудида, жумладан, Марказий ва Шарқий Европа давлатлари, шунингдек, собиқ совет иттифоқи давлатларининг розилиги орқали ижтимоий-сиёсий тузумнинг демократик шаклига Ўтилди. Агар бундай давлатларда, энг аввало, Россияда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни муваффақиятли якунланса, Шимолий ярим шарининг каттароқ қисми - Европа, Шимолий Америка, Евроосиёда бир-бирига яқин ижтимойи-сиёсий ва иқтисодий тамойиллар асосида яшовчи, бир-бирига Ўхшаш қадриятларга эътиқод қилувчи, шу жумладан, глобал дунё сиёсати жараёнларига бир хилда ёндашувчи халқлар ҳамжамияти шаклланади.
«Биринчи» ва «иккинчи» дунёлар ўртасидаги қарама-қаршиликка барҳам берилгандан сўнг авторитар тузумлар Африка, Лотин Америка, Осиёдаги ўз тарафдорини қўллаб-қувватлашдан тўхтадилар. Негаки, бу давлатлар мафкуравий иттифоқдош сифатида ўз қийматларини йўқотишди ва натижада моддий ҳамда сиёсий ёрдамдан махрум бўлишди. Оқибатда Сомали, Либерия, Афғонистонда бўлиниш вужудга келди ва фуқаролар уруши бошланиб кетди. Бошқа давлатларнинг кўпчилиги эса, масалан, Эфиопия, Никарагуа, Жазоир авторитаризмдан воз кеча бошлашди.
Do'stlaringiz bilan baham: |