Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлигида демократик тамойилларга асосланиши


«Совуқ уруш» билан тўғридан- тўғри боғлиқ бўлмаган барча қитъаларда кечган кенг



Download 82 Kb.
bet5/18
Sana21.02.2022
Hajmi82 Kb.
#37035
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq


«Совуқ уруш» билан тўғридан- тўғри боғлиқ бўлмаган барча қитъаларда кечган кенг миқёсли демократиялаштириш жараёни ХХ аср 80-йилларнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Бразилия, Аргентина, Чили бошқарувнинг ҳарбий-авторитар шаклидан фуқаролик-парламентар шаклларига ўтишди. Бундай тенденция Марказий Америкада сал кечроқ тарқалди. Ушбу жараённинг эътиборли натижаларидан бири шуки, 1994 йил 14 декабрда Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатлари бошлиқларининг учрашувида қатнашган 34 та давлат раҳбари Ўз давлатларининг демокартик йўл билан сайланган лидерлари эдилар. Шунга ўхшаш демократиклаштириш жараёнлари Осиё Тинч океани ҳудуди - Филиппин, Тайвань, Жанубий Корея, Таиландда кузатилди. 1998 йилда Покистонда ҳарбий тузум ўрнига сайланган ҳукумат келди. Жанубий Африка республикасининг апартеид сиёсатидан воз кечиши демократияга қараб йўл олинганлигини кўрсатди. Африканинг бошқа жойларида авторитаризм жараёни анчагина секин кечди. Бироқ инқирозга учраши, Гана, Бенин, Кения, Зимбабведа демократик ислоҳотларнинг маълум даражада олдинга силжиши демократиялашув тўлқини бу қитъага ҳам таъсир қилмасдан ўтмаганини кўрсатади.
Айтиб ўтиш лозимки, демократия етукликнинг бир неча даражасига эга. Бу француз ҳамда америка инқилоби даврларидан бошлаб, бугунги кунгача демократик жамиятларнинг ривожланишида яққол намоён бўлди. Қатор Африка мамлакатларида ёки собиқ иттифоқ ўрнида пайдо бўлган янги мустақил давлатларнинг айримларида мунтазам кўппартиявийлик сайловлари кўринишига эга бўлган демократиянинг илк шакллари, айтайлик, Ғарбий Европа типидаги етук демократия шаклларидан анчагина фарқ қилади. Агар Линкольннинг демократияга берган «халқ танлаган сайлаган ва халқ манфаатларига мувофиқ амалга ошириладиган халқ бошқаруви» таърифидан келиб чиқадиган бўлсак, энг илғор демократиялар ҳам мукаммал эмасдир.
ХХ аср 80-йиллар охири - 90-йиллар бошларида ижтимоий-сиёсий моделларнинг глобал алмашинув жараёни турли давлатларда турлича кечган бўлса-да, унинг ер юзининг ярмидан кўпини қамраб олганлиги боис, жаҳон ҳамжамияти ижтимоий-сиёсий майдонининг сифат ўзгариши тўғрисида хулоса қилиш мумкин бўлади. Жамиятларни ташкил этишнинг демократик шаклли тафовутлар, баъзан эса муайян давлатлар ўртасида кескин зиддиятли вазиятлардан ҳам холи эмас. Масалан, бугунги кунда Ҳиндистон ва Покистон, Греция ва Туркияда парламентар бошқарув жорий этилган бўлса-да, улар ўртасидаги муносабатларда хавфли кескинлик мавжуд. Россия коммунизмдан демократияга қараб анча йўл босиб ўтган бўлса-да, барибир, айтайлик, НАТОни кенгайтириш ёки Саддам Ҳусайн, Слобадан Милошович тузумларига қарши ҳарбий кучни ишлатиш масалалари бўйича Европа давлатлари ва АҚШ билан ораларида келишмовчилик юзага келган эди. Лекин муҳими шуки, тарихда демократик давлатлар бир-бирлари билан уруш қилишмаган.
Жаҳон тарихининг тадқиқ этилиши шуни кўрсатмоқдаки, демократиялар авторитар тузумлар билан уруш олиб борадилар ва жуда кўп бошқа демократик давлатлар билан зиддиятларга борсалар ҳам, ҳеч қачон бу нарса урушгча етиб бормаган. Вестфаль тизими мавжуд давр мобайнида демократик давлатлар ўртасидаги муносабатлар тор доира бўлганлиги ва уларнинг ҳамжихат бўлишларига авторитар давлатлар таъсир этганлигини кўрсатувчи танқидчиларда бунга маълум бир асос бор эканлигини тан олиш зарур. Авторитар давлатлар томонидан таҳдиднинг йўқолиши ёки камайиши билан демократик давлатлар бир-бирлари билан муносабатда ўзларини қандай тутишлари ҳам номаълум.
Агар XXI асрда ҳам демократик давлатларнинг ўзаро тинч муносабатларидаги қонуният бузилмаса, унда ҳозир дунёда рўй бераётган демократияни кенгайиши дунё глобал зонасининг ҳам кенгайишини англатади. Эҳтимол, янги шаклланаётган халқаро муносабатлар тизмининг Вестфаль тизимидан биринчи ва асосий фарқи айнан мана шундадир.
Глобал миқёсда демократия ва авторитаризм Ўтрасидаги нисбатнинг ўзгариши америкалик тадқиқотчи Ф.Фукуяманинг демократия ғалабасини овоза қилишига ҳамда шу маънода тарихий формациялар ўртасидаги кураш сифатида «тарихнинг якунланганлиги» туғрисида эълон қилишга асос бўлиб хизмат қилди. Бироқ, демократиянинг кенг миқёсда ёйилиб бораётгани унинг тўлиқ ғалабаси дегани эмас. Коммунизм бироз ўзгартирилган кўринишда бўлса-да, Хитой, Вьетнам, Шимолий Корея, Лаос, Кубада сақланиб қолинди унинг изларини Собиқ Иттифоқнинг айрим давлатларида, Сербияда сезиш мумкин.
Шимолий Кореядан ташқари бошқа барча социалистик мамлакатларда бозор иқтисодиёти элементлари пайдо бўлмоқда, улар у ёки маънода жаҳон иқтисодий тизимига жалб этилмоқда. Сақланиб қолган айрим коммунистик давлатларнинг бошқа мамлакатлар билан муносабатлари «синфий кураш» тамойилидан кўра, «Бирга тинч яшаш» тамойилига асосланади. Қисман амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва халқаро иқтисодий алоқалар учун очиқ бўлишлик сиёсий эркинликларни кенгайтиришни талаб этувчи ижтимоий кучларни юзага чиқаради. Бироқ, бир партиявийлик тизими тескари томонга қараб иш олиб бормоқда. Натижада либерализмдан авторитаризмга, авторитаризмдан тиберализмга қараб ҳаракат қилувчи «арғимчоқ» эффектини кузатиш мумкин.
ХХ аср тажрибаси кўрсатмоқдаки, коммунистик тизим муқаррар равишда шундай ташқи сиёсатни ишлаб чиқардики, у демократик жамиятлар сиёсатига зид бўлади.
Бундай зиддиятнинг мавжудлиги улар ўртасидаги ҳарбий можарони келтириб чиқариши мумкинлиги ва улар ўртасидаги муносабатлар бўла олмаслиги хусусидаги фикрлар асослагандир.
Ҳозирги кунда дунёда авторитар тузумдаги бир қанча давлатлар мавжуд. Авторитар тузумда бўлган давлатлар орасида алоҳида ўринни экстремистик мазмундаги «исломий» мамлакатлар - Эрон, Судан, Афғонистон эгаллайди. «Ислом фундаментализми» номи билан аталувчи ислом экстремизми халқаро сиёсий ҳаракати дунё сиёсатига бу давлатлар ўз таъсирини ўтказиш учун имкон бермоқда.
Ғарб демократиясини инкор этувчи ҳамда зўравонликка йўл қЎювчи ушбу мафкуравий оқим сўнгги йилларда Яқин Шарқнинг кўпгина мамлакатлари аҳолиси ва мусулмон аҳолиси юқори бўлган бошқа давлатларда кенг тарқалган.
Демократик давлатлар билан ҳамкорлик қилишга интилаётган коммунистик тузумдаги давлатлардан фарқли ўлароқ, ислом сиёсий экстремизми динамик ва Саудия Арабистони, Форс кўрфаси мамлакатлари, Покистон, Туркия, Марказий Осиё давлатлари барқарорлигига катта хавф туғдирмоқда.
Авторитар давлатларнинг сақлаб қолиниши ёки улар сонининг ортиши, эхтимол, улар ўртасидаги, шунингдек, демократик дунё билан ўрталарида ҳарбий тўқнашувларга олиб келиши мумкин. Албатта, халқаро муносабатларнинг келгусидаги ривожини тадқиқ этишда демократия ўртасидаги муносабатлар қонуниятларини, демократиянинг авторитар тузумларга таъсирини яхшилаб таҳлил этиш лозим бўлади.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish