Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлигида демократик тамойилларга асосланиши


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)



Download 82 Kb.
bet14/18
Sana21.02.2022
Hajmi82 Kb.
#37035
TuriДиплом
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ). 1991 йил 21 декабрда Алматида 11 давлат: Россия, Украина, Белорус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Арманистон, Молдавия давлатлари бошлиқларининг кенгашида МДҲ тузилди. МДҲга 1993 йил 24 декабрда Ашхободда Грузия ҳам қўшилди. Ўзбекистон мазкур МДҲ ташкилотининг иқтисодий интеграция доирасида қатнашиб келмоқда.
МДҲ бир бутун давлат, федерация ёки мамлакат эмас, ҳарбий блок ҳам эмас, балки давлатлар ҳамдўстлигининг янгича шакли. Унга кирувчи ҳар бир давлат халқаро ҳуқуқнинг мустақил ва тенг ҳуқуқли субъектидир.
МДҲ 1991 йил 8 декабрда Минск шаҳрида СССРнинг барҳам топиши муносабати билан шаклланди. Унинг вужудга келиши ҳақидаги ҳужжат - битимга дастлаб уч мустақил давлат – Россия Федерацияси, Украина ва Белоруссия раҳбарлари имзо чекдилар. Битимни имзолаган давлатларнинг ҳудудий бутунлигини тан олиш, ҳурмат қилиш ҳамда амалдаги чегаралар, уларнинг очиқлиги ва фуқароларнинг ҳаракат эркинлиги эътироф этилди.
МДҲ аъзолари халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий харажат ва қуролларни қисқартириш чора-тадбирларини амалга оширишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Ҳозиргача икки юздан ортиқ норматив ва тавсифий ҳужжатлар қабул қилинди. Шу билан бирга, томонлар бир-бирларининг ядросиз зона ва бетараф давлат статусига эришиш учун олиб бориладиган ҳаракатларини ҳурматлайдилар.
МДҲ аъзоларининг биргаликдаги фаолияти соҳасига қуйидаги тадбирлар киритилди:
– ташқи сиёсий фаолиятларни мувофиқлаштириш, мудофаа сиёсати ва ташқи чегарани муҳофаза қилиш;
– умумий иқтисодий муҳитни шакллантириш ва ривожлантириш, Умумевропа ва Евроосиё бозорини шакллантириш;
– иқтисодий ислоҳот ўтказиш;
– божхона сиёсатини бирга олиб бориш;
– транспорт ва алоқа, шунингдек, энергетика тизимларини ривожлантириш;
– саломатлик, атроф-муҳит ва экологик хавфсизлигини сақлаш;
– уюшган жиноятчиликка қарши курашиш.
1991 йил 21 декабрда собиқ СССРнинг уч славян, Марказий Осиёдаги беш, Закавказьедаги уч республика раҳбарлари Олмаотада учрашиб, Ҳамдўстлик ҳужжатларига жами 11 республика имзо чекди. Кейинчалик Грузия қўшилди.
МДҲнинг юқори Олий органи – «Давлат бошлиқлари Кенгаши», шунингдек, «Ҳукумат бошлиқлари Кенгаши», «Иқтисодий Кенгаш», «Мудофаа вазирлари Кенгаши», «Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши» ҳисобланади. Ижроия органи «Мувофиқлаштирувчи қўмита» дейилади. Унинг қошида доимий котибият ишлайди. Давлат бошлиқлари Кенгаши бир йилда камида икки марта ўтказилади. Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлиси МДҲ аъзоси бўлган - ҳар қандай давлат ташаббуси билан чақирилади. МДҲ органларининг фаолияти МДҲ Низоми билан тартибга солинади.
- МДҲ органлари фаолиятини маблағ билан таъминлаш (харажатлари) аъзо давлатларнинг хизмат юзасидан бўлган иштироки тартиби бўйича тақсимланади ва МДҲ органлари бюджети тўғрисидаги махсус битим асосида ўрнатилади.
МДҲнинг асосий мақсадларини амалга ошириш учун ҳамдўстлик давлатлари ўзаро муносабатларида қуйидаги қоидаларга риоя қиладилар:
давлат суверенитетини ўзаро тан олиш ва ҳурмат қилиш;
тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик;
иқтисодий куч ёки бошқа тазйиқ услубларини қўллашдан воз кечиш;
баҳсли муаммоларни келиштирувчи воситалар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа ҳамма эътироф қилган тамойил ва нормалари асосида ҳал қилиш.
Шу билан бир қаторда, МДҲ аъзолари ҳамкорликнинг бошқа йўлларини топиб, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ва ЕврАзЭС каби халқаро уюшмаларда қатнашмоқдалар.
Ўзбекистон МДҲнинг Коллектив Хавфсизлик шартномасида 1992-1999 йилларда қатнашди. 2005 йилдан бошлаб яна КХШда қатнашмоқда.
МДҲ фаолиятининг дастлабки йилларида (1991-1994 йилларда) Ҳамдустликка аъзо мамлакатларда миллий манфаатлар устувор ўринга эга бўлди. Бунинг натижасида ўзаро ташқи савдо алоқалари сезиларли даражада заифлашди. МДҲ мамлакатларининг аксарияти узоқ хориж мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга устуворлик бердилар. Экспертлар фикрича, Собиқ Иттифоқ республикалари ўртасидаги хўжалик алоқаларининг бузилиши натижасида пировард маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 35-40 фоизга камайди.
МДҲ доирасида қабул килинган дастлабки энг муҳим ҳужжат Иқтисодий иттифоқ тўғрисидаги Шартнома ҳисобланади (1993 йил сентябрь). Мазкур ҳужжатда иқтисодий интеграция жараёнларини чуқурлаштиришнинг қуйидаги асосий босқичлари белгилаб берилди:
давлатлараро (кўп томонлама) эркин савдо уюшмаси;
божхона иттифоқи;
товарлар, хизматлар, капиталлар ва ишчи кучи бозори;
валюта (пул) иттифоқи.
1994 йилнинг апрелида эркин савдо зонаси, 1994 йилнинг октябрида тўлов иттифоқи ва Иқтисодий иттифоқнинг доимий фаолият кўрсатувчи органи сифатида Давлатлараро иқтисодий қўмита (ДИҚ) ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди.
Узоқ тарихий ривожланиш мобайнида юзага келган чуқур интеграцион алоқалар, ишлаб чиқаришнинг мамлакатлар бўйича ихтисослашуви, корхона ва тармокдар даражасидаги кенг тармоқли кооперация, умумий инфратузилманинг мавжудлиги МДҲ ташкил топишининг объектив асоси ҳисобланади.
МДҲ доирасида қабул қилинган битимлар ва шартномаларни муваффақиятли амалга ошириш учун қуйидаги тамойилларга амал қилинмокда:
интеграцион алоқаларни ривожлантириш ихтиёрийлик асосида ҳам икки ёқлама, ҳам кўп томонлама шартномалардан фойдаланиш ёрдамида босқичма-босқич амалга оширилмоқда;
ҳуқуқий интеграция ўзаро манфаатдорликка асосланмоқда ва ҳамкор давлатларга зиён етказмасликка алоҳида эътибор қаратилмокда;
зарурият туғилганда, МДҲ аъзоларига уларнинг масъулияти остида ва аниқ иқтисодий натижаларни кўзда тутиб жамоавий ёрдам кўрсатилмоқда;
ҳамкор мамлакатлардаги иқтисодий ислоҳотлар рағбатлантирилмоқда ва уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмокда;
мамлакатлараро муносабатларда бозор субъектлари орасидаги горизонтал алоқаларга устуворлик берилмоқда, микродаражадаги интеграцион алоқаларни, иқтисодий ҳамкорликнинг янги-янги шаклларини кенг кўламда ривожлантириш кўзда тутилмокда.
МДҲ доирасида иқтисодий интеграцияга тўсқинлик қилаётган асосий муаммо ташкил ий-ҳуқуқий асос ва ҳамкорликка аъзо мамлакатлар ўзаро ҳаракат механизмининг такомиллашмаганлиги ҳисобланади. Шунингдек, МДҲга аъзо мамлакатлар иқтисодий салоҳиятининг турли даражада эканлиги, алоҳида мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ўртасидаги тафовут, миллий қонунчилик ҳужжатларининг мувофиқлаштирилмаганлиги каби омиллар ҳам интеграцион имкониятларнинг чекланишига олиб келмоқда.
Эркин савдо зоналарини ташкил этиш, тўлов иттифоқини шакллантириш, ягона коммуникация ва ахборот маконини барпо этиш, илмий-техника ва технологик ҳамкорликни такомиллаштириш асосида умумий иқтисодий маконни шакллантириш орқали МДҲга аъзо мамлакатлар ўртасидаги интеграцион алоқаларни янада ривожлантириш мумкин. Аъзо мамлакатларнинг инвестиция салоҳиятлари интеграцияси ва ҳамдўстлик доирасида капитал оқимини самарали йўлга қўйиш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish