Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги. Президентимиз асарларида таъкидланганидек, "Биз жаҳон ҳамжамиятидаги интеграциялашув ҳақида гапирганимизда энг аввало БМТ фаолиятида иштирок этишимизни назарда тутамиз". 1992 йил 2 мартда Ўзбекистон БМТга аъзо бўлди. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ва БМТ раҳномалигида 1995 йили Тошкентда Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик муаммоларига бағишланган халқаро семинар Ўтказилди. Унда 20 та халқаро ташкилот ва жаҳоннинг 30 дан ортиқ мамлакати, АҚШ, Германия, Франция, Буюк Британия, Россия, Япония, Хитой, Покистон, Эрон ва бошқа давлатларнинг дипломатия ҳамда ҳукумат вакиллари иштирок этди. Шарқдан Япония, Ғарбдан Германияни БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига аъзо қилиб сайлаш ҳақида Президентимиз И.Каримов БМТнинг 1993, 1995 йиллари 48, 50-сессияларида 2000 йили "Минг йиллик саммити”да таклиф қилган эди.
Ўзбекистон БМТнинг ихтисослашган ташкилотлари бўлган ЮНЕСКО, ЖССТ, Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНКТАД, ЮНИСЕФ ва бошқа ташкилотлар билан кенг ҳамкорлик ишлари юргизилмоқда.
Иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик ҳам йўлга қўйилган. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга, интеграциялашувни таъминлашда халқаро молиявий, иқтисодий ташкилотлар: Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳам катта ёрдам кўрсатмоқда.
Минтақавий халқаро ташкилотларда: Ўзбекистон ана шу минтақавий халқаро ташкилотлар билан Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, НАТО, ЭКО, ОИК, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқалар билан ҳамкорлик қилмоқда. Булар орасида Европа Иттифоқи алоҳида ўрин тутади. 1996 йилда ЕИ билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда бир қанча ишлар қилинди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг Европа йўналиши анча кенгайди. Президентимиз Ислом Каримов 2005 йил 28 январдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишидаги маърузасида ана шу халқаро ва минтқавий ташкилотлар билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларга кўпроқ диққат қаратди. Президентимиз Европа қитъасидаги Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти, Европа Иттифоқи ва НАТО каби муҳим тузилмалар билан юртимизда демократик ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, мамлакатимизда ва умуман минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдормиз, "Ўзбекистон жаҳондаги йирик, халқаро майдонда етакчи Ўрин тутган давлатлар – АҚШ, Россия, Япония, Хитой, Германия, Франция ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари билан ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор беради", деган эди.
“Бугунги кунда халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши кураш дунё мамлакатларини бирлаштирадиган асосий омил бўлиб қолмоқда”. Бошқа халқаро ташкилотлар Осиё минтақасида Туркий тилли давлатлар ўртасида муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштириб борилмокда.
Умуман Ўзбекиотон бугунги кунда Президентимизнинг адолатли ва тинчлик сиёсати туфайли дунёга юз тутмоқда. Ўзбекистон очиқ мамлакат экан унга барча халқаро ва минтқавий ташкилотлар катта қизиқиш билан қараб Ўзбекистон билан дипламатик алокаларини кенг икки ва кўп томонлама олиб бормоқдалар. Бу ишларда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари катта.
«6+2» гуруҳи. (1998-2001 йиллар). БМТ котибияти биносида 1998 йил 21 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил топганди. Бу гуруҳ Афғонистондаги ҳарбий можароларни сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган эди. Мазкур гуруҳга: Эрон ИР, Хитой ХР, Покистон ИР, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон + АҚШ ва Россия давлатлари кирган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |