Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигининг истиқболлари. Ўзбекистон ўз тарақкиётида, ташқи сиёсат борасида Америка КЎшма Штатлари билан ҳамкорликка катта эътибор қаратмоқда. Мустақиллик йилларида икки мамлакат ўртасида сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари Ўзининг ривожланиш босқичига чиқди. 1992 йилда Тошкент ва Вашингтонда элчихоналар очилди, 1995 йил апрелида АҚШ ҳамкорлигида НАТОнинг "Тинчлик йўлида ҳамкорлик" дастури доирасида ҳарбий Ўқув машғулотлари Ўтказилди. 1996 йилгача Ўзбекистонда 200 та Ўзбек-америка кЎшма корхоналари ташкил топди. ЎзР Президенти И.Каримов 1996 йил 23-28 июнь кунлари АҚШга расмий ташриф билан борди. 25 июнда АҚШ президенти Билл Клинтон билан учрашди. Бу учрашув жаҳон интеграциялашувида минтақавий тараққиётда улкан аҳамиятга эга бўлди. 1997 йил 5 февралда Президент И.Каримов АҚШ давлат котибини қабул қилди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш муҳокама этилиди. Ўзбекистон АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги террористик ақидапарастларга қарши курашини қўллаб-қувватлади. Президентимиз БМТ БАсининг 48,50 йиллик йиғилишлари ва минг йиллик саммитларида минтақавий муаммоларни долзарб мавзу сифатида кўтариб келди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатда Европадаги ривожланган мамлакатлар билан алоқалар ўрнатиш жиддий эътибор берди. Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги (1993 йил 28 апрелида) муносабатлар кенг йўлга қўйилди. Тошкентда икки томонлама савдо-иқтисодий палатаси ташкил топди, ГФР элчихонаси очилди.
1994 йил 9-12 июнда Ўзбекистон давлат делегацияси Нидерландия (Голландия)да бўлди. Деҳқончилик ва чорвадорлар хўжалигида бўлиб улар билан суҳбатлашди. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳақида протокол имзоланди. Голландия агрохўжалигининг технологияси Ўзбекистонда фойдаланишга келишилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Голландия картошка уруғлари эқилиб ҳосил етиштирилмоқда.
Ўзбекистон билан Франция ўртасида муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон Франция билан дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома, маданият, илмий-техникавий ва маориф соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида сармояларни ўзаро рағбатлантириш, ҳимоялаш тўғрисида битимлар имзоланди. Бугунги кунда Ўзбекистон-Франция ўртасида иқтисодий, илмий, маданий алоқалар кенгайиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат, газ саноати, қурилиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилинмоқда.
1993 йил 22-25 ноябрларда Ўзбекистон Президенти И.Каримов бошлиқ делегациясининг расмий амалий ташриф билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигида бўлиши икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик тарихида буюк воқеа бўлди. "Тошкент-Лондон" ҳаво йўли қатнаш йўлга қўйилди.
Умуман, Ўзбекистон Европадаги Финляндия, Австрия, Бельгия, Швейцария, Италия, Испания, Греция, Польша, Венгрия, Чехия, Словакия, Хорватия, Болгария каби Европа мамлакатлари билан сиёсий, дипломатик, иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатиб келмоқда ва бу алоқалар бугунги кунда. янада кенгайиб бораяпти.
Ўзбекистон мустақиллик йилларида яқин, ўрта Шарқ ва Араб мамлакатлари, шунингдек, Шарқ ва Тинч океан ҳавзаси мамлакатлари билан ҳам икки ва кўп томонлама алоқаларни Ўрнатиб, иқтисодий, сиёсий, маданий, илмий-техника соҳасида истиқболли натижаларга эришмоқда.
Ўзбекистонда инвестицион муҳитни шакллантириш, экспортга йўналтирилган иқтисодиётни вужудга келтириш бўйича алоқалар ривожланиб бормоқда. Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш жараёни изчиллик билан давом эттирилмоқда. Айни пайтда мамлакатни жаҳон билан боғловчи коммуникацион тизимларни ривожлантиришга катта аҳамият берилаяпти. Чет эллардаги таниқли иқтисодчилар, хорижий компаниялар ваколатхоналари раҳбарлари ва мутахассислари, ёзувчилар ва журналистлар бу тадбирлар туфайли Ўзбекистон яқин келажакда минтақадаги энг илғор давлатлардан бирига айланишини башорат қилмоқдалар.
Мамлакатимизнинг бой ер ости ва усти ресурслари, малакали мутахассислари, Марказий Осиёдаги етакчи мавқеи ҳам жаҳон давлатларини ҳамкорликка ундамоқда. Ўзбекистон ҳозирги пайтда 130дан ортиқ хорижий мамлакатлар билан савдо-сотиқ қилади. Юртимиздаги 15 мингга яқин корхона маҳсулотлар экспорт-импорти билан шуғулланмоқда. Халқаро муносабатлар равнақи мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорликнинг, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришнинг ўзига хос кафолати эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |