1997 йил 19-20 июл кунлари «6+2» гуруҳининг Тошкентда дастлабки учрашуви бўлиб ўтди. Унда биринчи бор мухолиф томонларнинг юзма-юз музокара олиб боришлари учун имкон яратилганлигини анджуман якунида «Афғонистон можаросини тинч йўл билан ҳал этишнинг асосий принциплари» ҳақида Декларациянинг қабул қилинишини халқаро жамоатчилик афғон заминида тинчлик ўрнатиш борасида ташланган жиддий қадам сифатида баҳолади.
Мазкур анжуман Ўзбекистон раҳбариятининг кўп йиллик саъйи-ҳаракатлари натижаси бўлди. Афғонистондаги урушнинг ўз вақтида тинч йўл билан ҳал этилмаслиги минтақавий ва глобал хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлигини олдиндан кўра билган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 ва 1995 йилллардаги сессияларида, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти саммити ва бошқа қатор муҳим анжуманларда халқаро ҳамжамият диққат эътиборини афғон халқини уруш даҳшатларидан халос этиш, можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш масалаларига жалб этган эди.
1999 йил 19-20 июлда Тошкент анжуманида «Афғонистондаги можарони тинч йўл билан бартараф этишнинг асосий тамойиллари тўғрисида»ги Тошкент Декларацияси имзоланди. Бу ҳужжатда Афғонистонда янги ҳукумат тузиш, можарони тинч йўл билан ҳал этиш, қачоқларни қайтариш, миналардан тозалаш, умумий битим имзолаш, молиявий ёрдам каби минтақабий долзарб ғоялар кўтарилган эди. Лекин 2001 йил 11 сентябрда Умаршайх бошчилигидаги толибон қўшинлари, ислом экстремистлари АҚШга террористик хуружидан сўнг НАТО блокига аъзо давлатларнинг ҳарбий кучлари Афғонистонга киритилиб, исломий толибон қўшинлари тор-мор бўлгач «6+2» гуруҳи ўз-ўзидан барҳам топди.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама алоқалари. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири Марказий Осиёдаги ёш мустақил давлатлар: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон билан ҳамкорлик, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган. Бу 5 давлат тарихи, маданияти, тили ва дилининг бирлигидан, томирларининг туташиб кетганлигидан келиб чиқувчи жиддий сиёсат, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт йўлидир. 1991 йил 13 декабрда Ашхабодда Ўрта Осиё ва Қозоғистон давлат бошлиқларининг учрашувида Тажан-Серахо темир йўл қурилиши бўйича битим имзоланди. 1993 йил январида Тошкентдаги учрашувда Марказий Осиё Хамдўстлигига асос солинди. Шу тариқа "Марказйй Осиё" деган янги атама пайло бўлди.
1993 йил мартида Қизил Ўрдада Марказий Осиё давлатларининг Россия давлат вакиллари иштирокида "Орол муаммоси бўйича" биргаликдаги ҳаракатлар битими имзоланди. Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсис этилди. 2 йилга унинг раиси қилиб Н.Назарбоев сайланди.
1994 йил 10 январда Қозоғистон Республикаси билан ягона иқтисодий маконни ташкил этиш ҳақида шартнома имзоланди. 1994 йил 16 январда Қирғизистон билан ягона иқтисодий макон тўғрисида битим имзоланди. 1995 йил 14 апрелда Чимкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Президентларининг учрашувида Тожикистон ва Афғонистон чегарасидаги вазият ҳақида келишилди. 1994 йил 8 июлда Алматида мазкур 3 давлат раҳбарлари учрашувда мурожаатнома қабул қилдилар.
1994 йили Ўзбекистонда Қозоғистон Республикаси Кунлари ўтказилди ва унда Ўзбекистон-Қозоғистон Марказини тузиш келишиб олинди. Ўзбекистонда 605 та қозоқ мактаби бўлиб, унда 15 минг бола ўқийди. Ўзбекистон Қозоғистон билан икки томонлама алоқаларни кенг йўлга қўйиб бормоқда. Марказий Осиё давлат раҳбарлари 1993 йил 26 мартда Қозоғистон Раисининг Қизил Ўрда шаҳрида, 1994 йил 11 январда Нукус шаҳрида, 1995 йил 3 мартда Тошовуз шаҳрида, 1995 йил 20 сентябрда яна Нукус шаҳрида Орол денгизи муамосига бағишлаб амалий учрашувлар ўтказилди. Шунингдек 1997 йил 28 февралда Алматида, 1999 йилда Тошовузда Орол масаласига бағишлаб учрашувлар ўтказилди.
1994 йил 23 майда Ўзбекистонда Қозоғистон кунларининг очилишига бағишланган тантанали йиғилишида Президентимиз И.Каримов "Тарихимиз ҳам, келажагимиз ҳам муштарак" мавзусида нутқ сўзлади. Худди, шунингек Президентимиз Ислом Каримов 1995 йил 20 майда Қозоғистонда Ўзбекистон кунларининг тантанали йиғилишида "Дўстлигимиз қуёши минг йилликлар қаъридан нур сочади" мавзусида нутқ сўзлаб, "Туркистон -умумий уйимиз” ғоясини илгари сурган эди. 1995 йил 5 майда 2-сессияда ҳам шу ғоя, шиор илгари сурилди, булар минтақавий барқарорликни таъминлашга хизмат қилди. Президентимиз таъкидлаганидек, "Марказий Осиё давлатлари билан ҳар томонлама ўзаро ҳамкорлик миллий хавфсизликнинг асосий шартларидан биридир.
Демак, кўп томонлама алоқаларни ўрнатиш
1) Марказий Осиё республикалари-нинг иқтисодий интеграцияси билан чамбарчас боғлиқ. Бу учрашувларда минтақавий муаммолар ечими юзасидан Ўтказилиб келинди. 2000 йил 14-15 июн кунлари Душанбеда, 2001 йил 9 январда Олмати саммитлари Ўрта Осиёнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий вазиятига тегишли қатор таклифларни илгари сурди.
2) Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири Ўрта Осиёдаги яқин мустақил давлатлар билан ўзаро маданият кунларини ўтказиш, дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга, бу давлатлар ўртасида Орол муаммоларини соғломлаштириш, наркобизнес, қирғин қуролларини олиб келиш, тайёрлаш ва ҳарбий қуролларни жойлаштириш масалаларига қарши фақат минтақамизда эмас, балки жаҳон халқаро ташкилотлари ҳам унга эътибор бераётганлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |