2. «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти (2002). 1994 йил 10 январда Тошкентда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида ягона иқтисодий макон барпо этиш тўғрисида Шартнома имзоланди. 1994 йил 16 январда Қирғизистон ҳам бу шартномага қўшилди. 1994 йил 30 апрелда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида ягона иқтисодий макон барпо этиш тўғрисида шартномага Тожикистон республикасининг қўшилиши тўғрисида протокол, минтақавий интеграцияни янада чуқурлаштириш тўғрисида 4 давлат раҳбарларининг баёноти қабул қилинди. 1997 йил 10 январда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Давлатлараро кенгашида имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома эса ўзаро интеграцияни янада жадаллаштирди. 1998 йил 26-28 мартда Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ўртасидаги имзоланган Ягона иқтисодий макон барпо этиш тўғрисидаги Шартномага Тожикистон ҳам қўшилди. 2002 йилда «Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти» негизида «Марказий Осиё ҳамкорлиги» (МОҲ) ташкилоти тузилди. Бу ташкилотнинг мақсад ва вазифаси барча аъзо давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув-энергетика заҳираларидан унумли фойдаланиш, транспорт тизимининг умумминтақавий тузилмасини барпо этиш, ишлаб чиқариш кооперацияси ва савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш, экологик муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ва баркарорликни мустаҳкамлаш каби муҳим йўналишлар белгилаб олинган эди. Лекин бу ташкилотни ривожлантиришда айрим миллий манфаатларнинг умумминтақавий манфаатлардан устун қўйилиши биргаликда қарорлар қабул қилишда тўсқинлик бўлиб келди. 2005 йил 6-7 октябрда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги учрашувида «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти Марказий Осиё умумий бозорини барпо этиш концепцияси лойиҳасини кўриб чикди.
2002 йил 28 февралида Марказий Осиё иқтисодий ҳамжамияти негизида ташкил этилган «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти ўзининг қисқа тарихида талай ишларни амалга оширди. Унинг мақсад ва вазифалари сифатида барча аъзо давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув-энергетика заҳираларидан унумли фойдаланиш, транспорт тизимининг умумминтақавий инфратузилмасини барпо этиш, ишлаб чиқариш кооперацияси ва савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш, экологик муаммоларни биргаликда ҳал этиш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш каби муҳим йўналишлар белгилаб олинган эди. 2005 йил 6-7 октябрда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги учрашуви - саммити Евроосиёда интеграциялашув жараёнидаги бурилиш нуқтаси бўлди. Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуси билан Евроосиё маконида иқтисодий интеграцияни ривожлантириш ва тараққиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕОИХ) негизида янги ЕОИҲни шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. «Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилотига Белорусь, ЕОИҲга Ўзбекистон қўшилмаган эди. Эндиликда эса бу иккала республика ҳам аъзо бўлдилар. («Туркистон», 2005 йил 8 октябрь).
«Марказий Осиё ҳамкорлиги» ташкилотига Белорусь, ЕОИҲга Ўзбекистон қўшилмаган эди. Қўшилиш ҳақидаги бу ғоя Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан бир овоздан қўллаб-қувватланди («Туркистон», 2005 йил 8 октябрь).
2005 йил 14-15 ноябрда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб, Россия Президенти В.Путин билан учрашди. Учрашувда савдо-иқтисодий, «сиёсий, ижтимоий-маданий, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий алоқаларга доир масалалар муҳокама қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |