48 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Самарали миграция сиёсатини юргизишга ишчи кучини экспорт қилишга доир давлат
монополияси тўсқинлик қилади (Ўзбекистон фуқароларининг чет элда ишга жойлаши
ши Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик ва Ўзбекистон Республикаси
фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий бюроларнинг воситачили
гида амалга оширилади). Ушбу соҳада рақобатнинг йўқлиги алоҳида юридик ва жисмо
ний шахсларнинг норасмий меҳнат миграциясини ташкил қилиш бўйича давлат томо
нидан назорат қилинмайдиган ноқонуний фаолият юритилишига олиб келади.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлик асосан Ўзбекистон фу қа ро ла
ри нинг чет элда ишга жойлашишини ҳукуматлараро, идоралараро шартнома (келишув)
асосида ташкил қилади. Улар давлат органлари (ҳукуматлар, тармоқ вазирликлари, идо
ралар ва ҳ.) ўртасида ҳамкорлик дастурлари бўйича тажриба алмашиш, малака ошириш
ва бошқалар доирасида тузилади. Лекин хусусий шартномалар асосида ишга жойла
шишга зарур даражада эътибор қаратилмайди.
Ўзбекистон фуқароларининг чет элда ишлашининг мураккаб ва аниқ
белгиланмаган
тартиби, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентликнинг меҳнат мигрант
ларининг фақат оз қисмигагина кўмаклашиши туристик фаолият билан шуғулланадиган
фирмаларнинг Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш ёки бошқа мақсадларда
чет элга чиқишини ташкил қилиш бўйича хизмат кўрсатишига сабаб бўлади. Бу фирма
лар хизматидан фойдаланган фуқаролар чет элга туристик мақсадларда бориб, меҳнат
фаолияти билан шуғулланади, натижада яширин шахслар қаторига кириб, ҳуқуқсиз
бўлиб қолади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда яшашини рас
мийлаштириш бўйича ҳам қийинчиликларга дуч келинади. Расмийлаштириш тартиби
нинг мураккаблиги ва чалкашлиги ҳуқуқларнинг камситилишига сабаб бўлади.
Масалан, ички ишлар органларига «яшаш учун рухсат» олиш ва «доимий рўйхатдан
ўтиш» учун ҳам мурожаат қилиш керак. Қонунчиликнинг бундай талабларини тушу
ниш қийин. Аёнки, бундай қоидалар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс
ларнинг яшашларини расмийлаштиришни қийинлаштириб,
мансабдор шахсларнинг
ўзбошимчаликларига ҳам сабаб бўлади.
Амалдаги қонунчилик қоидаларининг бажарилмаслиги, ўрнатилган тартиб ва муддат
ларга риоя қилинмаслик чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳу қуқ ла
ри нинг бузилишига олиб келади.
Масалан, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунда амалиётда
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тақдим этиш ва фуқароликдан чиқиш масала
ларини кўриб чиқиш учун белгиланган муддатларга риоя қилинмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига биноан (235модда) Ўзбекистон Респуб
ликаси ҳудудидан ташқарида, бошқа давлатлар ҳудудида ўша давлатларнинг қонун
ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида ту
Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 49
зилган ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги
бўлмаган шахслар ўртасида тузилган никоҳ, агар монелик қиладиган ҳолатлар бўлмаса,
ҳақиқий ҳисобланади. Паспорт тизими тўғрисидаги низом
16
га мувофиқ, Ўзбекистон
Республикаси фуқаролари билан никоҳдан ўтган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги
бўлмаган шахсларнинг доимий рўйхатдан ўтиши ва яшаш учун рухсат олиш тартиби
осонроқ. Бироқ, амалиётда бу қоидага ҳар доим ҳам амал қилинмайди. Ўзбекистон Рес
публикаси фуқаролари билан никоҳда бўлган ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшай
диган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўпинча турли бюрократик
тўсиқлар сабаб ўзининг республикада бўлишини расмийлаштира олмайди.
Юқорида қайд этилган масалалар ечимига одамлар савдоси ва
уларни эксплуатация
қилишнинг олдини олишга қаратилган чоралар тизимининг муҳим бир қисми сифатида
қараш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: