Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ


Халқаро миқёсда оиладаги зўравонликнинг олдини олиш



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
gender inside uzb

3.3. Халқаро миқёсда оиладаги зўравонликнинг олдини олиш
Инсон ҳуқуқлари либерал концепцияси доирасида шахсий ҳаёт ва оиладаги хулқ­атвор 
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб сиёсий мавзуга айлана бошлади.
21
Биринчи авлод инсон ҳуқуқлари концепцияси — фуқаролик ва сиёсий — шахсни давлат­
нинг ўзбошимчалигидан ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқди. Иккинчи авлод инсон 
ҳуқуқлари — ижтимоий­иқтисодий ва маданий — ижтимоий­меҳнат соҳасини тартибга 
солиб, таълим, ижтимоий ҳимоялаш ва ҳ. к. соҳалардаги ҳуқуқларни кенгайтирди. Учин­
чи авлод инсон ҳуқуқлари концепцияси — ўзининг ижтимоий­демографик мавқеига кўра 
асосий ҳуқуқлардан фойдалана олмайдиган алоҳида жамоа ва гуруҳларнинг (хотин­
қизлар, болалар, ёшлар, қариялар, ногиронлар, иммунитет танқислиги вируси билан 
касалланганлар ва ҳ. к.) махсус ҳуқуқлари — жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларга 
жавобан янги ижтимоий муаммоларни шакллантиришга ундади.
21 Родина И. В. Искоренение насилия в отношении женщин в свете концепции прав человека http://www.teoria­practica.ru/?lin=new


62 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жинсий муносабатлар ва шахсий ҳаётни кенг омма 
олдида очиш бошланди. Шу пайтгача катта сиёсат учун аҳамиятсиз ва майда саналган — 
аборт, репродуктив саломатлик, хотин­қизларга нисбатан зўравонлик, гомосексуалистлар­
ни таъқиб қилиш, уй­рўзғор соҳаси ва болалар тарбияси билан боғлиқ мавзулари нафақат 
обрў­эътиборли, балки замонавий демократиянинг сиёсий саҳнасида устувор ўрин олиш 
учун мусобақага киришган ҳолда бутунлай янгича кўриниш касб этиш сари юз тутди.
Гендер масалалари Халқаро хотин­қизлар йили деб эълон қилинган 1975 йилда биринчи 
марта БМТнинг кун тартибига қўйилди. БМТ 1975–85 йилларни Халқаро хотин­қизлар ўн 
йиллиги деб эълон қилди. Бирин­кетин хотин­қизлар масалалари бўйича муҳим халқаро 
форумлар ўтказила бошланди. Жумладан, БМТнинг хотин­қизлар ишлари бўйича Мехикода 
(1975 йил), Копенгагенда (1980 йил), Найробида (1985 йил), ва Пекинда (1995 йил) ўтказилган 
конференцияларида 189 давлатдан ташриф буюрган 17 минг вакила иштирок этди.
Бундан ташқари, хотин­қизлар ташкилотлари гендер масалаларини БМТнинг барча 
ҳужжатлари ва дастурларига киритишга эришдилар. Улардан энг муҳимлари инсон 
ҳуқуқларига оид бўлиб, бу соҳадаги асосий ҳужжат 1948 йилда қабул қилинган Инсон 
ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидир.
Кейинги босқич 1979 йилда БМТ томонидан Хотин­қизлар ҳуқуқлари камситилиши­
нинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенциянинг (CEDAW) қабул 
қилиниши бўлди. Бу ҳужжатда уни ратификация қилган давлатлар учун риоя этили­
ши шарт бўлган ҳуқуқий нормалар белгиланган. Хотин­қизлар ҳаракатига кейинги 10 
йилда кўпчилик давлатларнинг бу ҳужжатни ратификация қилишга эришиши учун кўп 
куч керак бўлди. Ҳозирги кунга келиб бир юз олтмишдан ортиқ дават бу конвенцияни 
ратификация қилган.
Конвенциянинг биринчи моддасида дискриминация тушунчасига шундай таъриф берил­
ган: «…ҳар қандай сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаровий ва бошқа соҳада… 
ҳар қандай фарқ, жинсий белгиларига кўра истисно қилиш, чеклаш, тан олмаслик…». 
Кейинги моддаларда давлатларнинг «хотин­қизларнинг барча соҳаларда ҳар томонлама 
ривожланиши ва тараққиётини таъминлаш» бўйича мажбуриятлари санаб ўтилган.
Конвенцияга риоя этишга оид мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назорат олиб бо­
риш БМТнинг Хотин­қизларга нисбатан барча камситишларга барҳам бериш қўмитасига 
юкланган. Шуни таъкидлаш керакки, бу қўмита БМТ тизимида аъзолари фақатгина аёл­
лар бўлган ягона орган ҳисобланади.
1993 йилда ўтказилган Вена конференциясида хотин­қизлар ҳуқуқларини тасдиқлайдиган 
муҳим ҳужжатлар қабул қилинди — бу Вена декларацияси ва Ҳаракат дастури. Бу 
ҳужжатларда хусусан шундай дейилади: «Аёллар ва қизларнинг ҳуқуқлари умуминсон 
ҳуқуқларининг ажралмас, бўлинмас ва таркибий қисмидир. Хотин­қизларнинг сиёсий, 
фуқаролик, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётда миллий, маҳаллий ва халқаро миқёсда 
тўла ва тенг иштирок этишини таъминлаш, шунингдек жинсига кўра барча турдаги кам­
ситишларга барҳам бериш халқаро ҳамжамиятнинг бирламчи мақсадларидандир. Вена 


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 63
декларацияси хотин­қизларга нисбатан зўравонлик (ҳам ижтимоий, ҳам шахсий ҳаётда) 
муаммосини ҳам умуминсон ҳуқуқларининг ажралмас таркибий қисми сифатида талқин 
этади. 1993 йилнинг 20 сентябрида Бош Ассамблея томонидан Хотин­қизларга нисбатан 
камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги декларациянинг тасдиқланиши ушбу фаолият 
натижаси бўлди. Бу ҳужжатга мувофиқ, гендер асосидаги зўравонлик тушунчаси шах­
сий ва ижтимоий ҳаётда жисмоний, руҳий, жинсий (сексуал) зиён етказадиган ёки еткази­
ши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатни содир этиш, жумладан, қўрқитиш, мажбурлаш, 
озодлигидан маҳрум этишни ўз ичига олади. Бу тушунча доирасига хўрлаш, дўппослаш, 
жинсий алоқага мажбурлаш, ақидалар ва ҳоказолар киради.
Яна бир муҳим воқеалардан бири БМТнинг хотин­қизлар аҳволини яхшилаш бўйича 
ўтказилган IV Бутунжаҳон конференцияси бўлди (Пекин, 1995 йил). Унда икки­
та ҳужжат қабул қилинди — Пекин декларацияси ва Пекин ҳаракат дастури. Бу 
ҳужжатларда шундай дейилган: «Ресурсларга бўлган тенг ҳуқуқ ва имкониятлар, эр­
каклар ва аёллар ўртасида оилавий мажбуриятларнинг тенг тақсимланиши ва улар 
ўртасида ҳамкорликнинг мавжудлиги уларнинг ва оилаларининг фаровонлигини ҳамда 
демократияни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга». (15­модда).
Пекин платформасининг 118 бандида таъкидланганидек, хотин­қизларга нисбатан зў ра­
вон лик тарихий асосларга эга бўлиб, эркаклар ва хотин­қизлар ўртасидаги тенгсизлик 
муаммосидан келиб чиқади. Бу эса хотин­қизларнинг эркаклар томонидан хўрланиши ва 
камситилишига монелик қилади. Айрим шахслар ёки давлат томонидан хотин­қизларнинг 
ижтимоий ёки шахсий ҳаётда ҳар қандай камситилиши — инсон ҳуқуқларининг бузили­
ши демакдир, чунки, биринчи навбатда, хотин­қизлар ҳуқуқлари инсон ҳуқуқларининг 
бевосита таркибий қисмидир. Пекин учрашувининг якуний резолюциясида таъкидлан­
ганидек, давлатлар хотин­қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча турларига 
барҳам беришга мажбур ва бу қонунчиликда ўз аксини топиши керак. Хотин­қизларга 
нисбатан зўравонликнинг, жумладан оиладаги ва бошқа турдаги зўравонликнинг олдини 
олиш бўйича миллий режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарур. Ҳар йили март 
ойида Нью­Йоркда учрашув ўтказадиган Хотин­қизлар аҳволи бўйича комиссия Ҳаракат 
платформасининг амалга оширилиши мониторинги билан шуғулланади.
1996 йилнинг июль ойида БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши томонидан хотин­
қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш тўғрисида 1996/12­резолюция қабул 
қилинди. Ушбу ҳужжатда хотин­қизларга нисбатан зўравонлик оқибатида ижтимоий 
ва иқтисодий соҳада, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида айрим шахслар ва жами­
ят кўрадиган харажатлар бўйича чуқур хавотир билдирилган. 1997 йилнинг декабрида 
БМТнинг «Хотин­қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш мақсадида жиноят­
чиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судловни амалга ошириш соҳасидаги чора­
тадбирлар тўғрисида»ги резолюцияси қабул қилинди.
Пекин конференциясидан сўнг хотин­қизларга нисбатан камситишларга қарши ку­
рашиш бўйича турли ҳуқуқий нормалар, тамойиллар, дастурлар ва режалар ишлаб 
чиқилиб, ҳукумат институтлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказиладиган 
ҳаракатларнинг муҳимлигини ҳар томонлама тан олди. Пекин Ҳаракат платформасини 


64 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
мониторинг қилишда асосий роль 2000 йил Нью­Йоркда ўтказилган «Пекин плюс беш» 
конференциясининг ташкилотчиси бўлган ЮНИФЕМ (БМТнинг хотин­қизлар масала­
лари бўйича халқаро ривожланиш фонди) ташкилотига тегишли.
ЮНИФЕМ томонидан кўрилган ҳаракатлардан бири глобал электрон тармоғини ва 
«Зўравонликка йўл йўқ» мавзуидаги мунозара саҳифасини яратиш ҳамда 1999 йил 8 
мартда Интернетда глобал видеоконференция ташкил қилиш бўлди. Бу видеоконферен­
ция ўтган асрнинг сўнгги халқаро хотин­қизлар кунида ташкил қилиниб, унда бутун 
дунёдаги хотин­қизлар ташкилотлари фаолияти намойиш этилди.
Глобал тармоқда ўз аксини топган «Зўравонликка йўл йўқ» ҳаракатининг бир қисми 25 
ноябрдан 10 декабргача 16 кунлик фаолликнинг ўтказилиши бўлди. Кампания санала­
рининг танланиши хотин­қизлар устидан зўравонлик ва уларнинг ўз ҳуқуқлари учун 
кураши билан боғлиқ:
25 ноябрь — Доминикан Республикасида 1960 йилда диктаторлик режими томони­

дан опа­сингил Мирабелларнинг ўлдирилишини эслатиб турадиган Хотин­қизлар 
устидан зўравонликка қарши халқаро кун;
1 декабрь — Бутунжаҳон СПИДга қарши курашиш куни;

6 декабрь — Монреалда феминистик ҳаракат вакиллари бўлган 14 нафар талабанинг 

отиб ўлдирилганлигини эслатувчи кун;
1948 йилнинг 10 декабри — ҳукуматлар томонидан инсоннинг «ирқи, жинси ва ҳо­

ка золар билан боғлиқ ҳеч қандай чекловларсиз яшаш, эркинлик ва хавфсизлик» ҳу­
қуқ ла ри тан олинган кун.
«Жинсига кўра зўравонликка қарши 16 кунлик кураш ҳаракати» кампаниясининг асо­
сий мақсадларидан бири — аҳоли эътиборини икки долзарб муаммога — оиладаги 
зўравонлик ва одам савдосига қаратишдир. Ушбу ҳаракат, шунингдек нодавлат ташки­
лотлари ва давлат муассасаларининг зўравонликка қарши фаолиятини, инсон ҳуқуқлари 
ҳимояси даражасини ошириш ва жамиятда «Йўқолсин зўравонлик» ғоясига асосланган 
концепцияни шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
БМТ доирасида хотин­қизларга нисбатан зўравонлик муаммоларини ҳал қилиш восита­
си сифатида иш кўраётган қуйидаги тузилмаларни келтириш мумкин: Инсон ҳуқуқлари 
бўйича БМТ Олий комиссарининг бошқармаси, Қочоқлар бўйича БМТ Олий комиссари­
нинг бошқармаси, БМТнинг Хотин­қизлар ривожланиш фонди, халқаро ташкилотлар­
дан Аҳолишунослик фонди, Болалар фонди, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон 
банки ва бошқалар бу муаммога жиддий ёндашиб, ўз йиғилишларига БМТнинг инсон 
ҳуқуқлари бўйича тегишли қўмиталарини, CEDAW, инсон ҳуқуқлари, хотин­қизларга 
нисбатан зўравонлик бўйича махсус маърузачиларни таклиф қилади.
1994 йил апрелида Шри­Ланкалик Радика Кумарасвами хотин­қизларга нисбатан зў ра вон­
лик муаммолари бўйича биринчи Махсус маърузачи бўлди. Бугунги кунда бу лавозимни 
Туркиялик Якин Эртурк эгаллаб турибди. Махсус маърузачининг вазифаси хотин­қизларга 
нисбатан зўравонлик билан боғлиқ вазият мониторингини амалга ошириш ва Женевадаги 
инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияга йиллик маърузани тақдим этишдан иборат.


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 65
БМТнинг хотин­қизлар муаммолари бўйича Биринчи умумжаҳон конференциясининг 
(Мехико, 1975 йил) 30­йиллигини нишонлаб, БМТ Хотин­қизлар мавқеи бўйича комис­
сияси 2005 йил 28 февралдан 11 мартгача Пекин ҳаракат платформасининг (Пекин+10) 
10 йиллик таҳлилини амалга оширди. Делегатлари сони ва даражаси бўйича мис­
ли кўрилмаган ушбу анжуманда тахминан 80 вазир, БМТ аъзолари бўлган 165 давлат 
ҳукуматларининг 1800 дан ортиқ вакили, 7 давлат ва ҳукумат бошлиғининг рафиқалари, 
шунингдек дунёнинг барча ҳудудларидаги нодавлат ташкилотларининг 2600дан ортиқ 
вакиллари қатнашди. Қатнашчиларнинг бундай юқори даражаси 10 йиллик таҳлилнинг 
жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотганлигидан далолатдир. Учрашувнинг муҳим 
жиҳатларидан бири — турли долзарб мавзуларнинг — ҳарбий низо ҳудудларда хотин­
қизларнинг оғир ҳолатидан тортиб то гендер масалалари, хотин­қизлар савдоси, хотин­
қизлар соғлигини сақлаш, ОИВ/ОИТСга қарши кураш ва ҳоказоларнинг ёшлар томони­
дан муҳокама қилиниши бўлди.
Кўриниб турибдики, хотин­қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш масалалари 
халқаро миқёсдаги сиёсат майдонида миллатлараро андозаларни ва уларга амал қилиш 
бўйича шартнома мажбуриятларини шакллантириш орқали ўз аксини топган. Дунёда 
хотин­қизларга нисбатан зўравонлик инсон ҳуқуқларининг давлат аралашувини талаб 
қиладиган жараён, деб қаралади.
Шунга кўра, оиладаги зўравонлик учун давлатнинг масъулияти тушунчаси ҳам ўзгарди. 
Агар аввал давлат фақат кам сонли миллатлар, қамоқдагилар ва ҳоказолар ҳуқуқларининг 
риоя этилиши учун масъул деб ҳисобланган бўлса, бугунги кунда тўгал иштирокчилик 
тамойили қўлланилади: давлат томонидан инсон ҳуқуқларининг, жумладан хусусий 
соҳада бузилишининг доимий равишда олдини олиш ёки бартараф этиш. Бу тенден­
циянинг тасдиқланиши давлат зиммасига нафақат ўз фуқаролари олдида, балки халқаро 
ҳамжамият ва ҳуқуқ олдида ҳам юксак масъулият юклайди.
Ўзбекистон Республикаси хотин­қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари ва 
кўринишларига қарши курашни назарда тутадиган бир қатор халқаро шартномаларни 
ратификация қилган. Булар — Хотин­қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шакл­
ларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция 
ва бошқа халқаро­ҳуқуқий актлардир.
Табиийки, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш учун фақат халқаро миқёсдаги ҳуқуқий 
талабларнинг белгиланиши етарли эмас. Бу масаланинг ечими кўп жиҳатдан қонунчилик 
даражасида мустаҳкамланган самарали ҳуқуқни қўллаш фаолиятига боғлиқ.
Бунда, албатта, оиладаги зўравонлик нафақат миллий, балки универсал, умумий ҳолат 
эканлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Бундай зўравонлик истисносиз барча давлатда, улар­
нинг жамият ва давлат тузилишидан қатъи назар, турли кўриниш ва шаклларда мавжуд.
Бундан ташқари, охирги муддатгача у мустақил ҳуқуқий институт сифатида эътироф 
этилмаган эди. Масалан, ўтган асрнинг 80­йилларига қадар дунёнинг 102 давлатида­
ги қонунчиликда оилавий зўравонлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган, 52 мам­


66 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
лакатда эса эр­хотиннинг зўравонлиги жиноий жазога тортилмас эди
22
. Ўтган асрнинг 
90­йилларига келиб бу ҳолат ўзгара бошлади.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги кунга келиб дунёда хотин­қизларга нисбатан 
зўравонлик бўйича махсус қонунларга эга давлатлар сони ортиб бормоқда. Бунда илгари 
қабул қилинган қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар эмас, балки мустақил 
қонунларнинг мавжудлиги назарда тутилмоқда. Бундай қонунчиликнинг зарурати 1995 
йил Пекинда ўтказилган Бутунжаҳон хотин­қизлар конференциясида қабул қилинган 
«Хотин­қизлар аҳволини яхшилаш бўйича ҳаракат платформаси»да таъкидланган. Бу 
ҳужжатда бутун дунё ҳукуматларига «аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик содир 
этаётган шахсларга қаратилган қонунчиликни қабул қилиш ва ҳаётга татбиқ этиш» тав­
сия қилинган.
Бугунги кунда оиладаги зўравонликка қарши кураш бўйича АҚШда, Буюк Британия, 
Австралия, Янги Зеландия, Тринидад ва Табагода махсус қонунлар қабул қилинган. Яна 
шуниси аҳамиятлики, мусулмон давлатлари бўлган Малайзия ва Туркияда ҳам бундай 
қонунлар мавжуд.
ХХ асрнинг 90­йилларида кўплаб давлатлар оиладаги зўравонликка оид махсус қо нун­
чи лик актларини қабул қилдики, уларда оиладаги зўравонликнинг барча шаклларига 
қарши кураш сиёсатини шакллантиришга доир аниқ қоидалар акс эттирилган.
Бугунги кунда оиладаги зўравонликка қарши қаратилган қонунлар 47 давлатда мавжуд. 
Баъзи давлатлар жабрланганларни дастлабки ҳимоя билан таъминлайдиган фуқаролик 
ҳуқуқи билан чегараланса, бошқа давлатлар эса бу ҳимояни янада кенгайтирган. Баъзи 
давлатлар эса фуқаролик ва жиноят ишларини узвийликда кўради. Кўпчилик давлатлар 
жиноий ҳаракатларнинг янги таркибини белгилаб, уй­оилада содир этиладиган зуғумлар 
талқинини ўзгартирди. Кўпчилик давлатларда, масалан, Финляндия, Бельгия, Буюк 
Бри тания, Словения, Германияда оиладаги зўравонлик жиноят деб ҳисобланади. Баъзи 
давлатлар «қонунлар интеграцияси» йўлидан бориб, унда қонун чиқарувчи ҳокимият 
ва давлат тузилмаларининг қонун билан белгиланган давлат томонидан молиялаш ти­
зимида оиладаги зўравонликнинг олдини олиш бўйича ижтимоий хизматлар яратиш ва 
дастурлар ташкил қилишда масъул эканлиги таъкидланган.
Оиладаги зўравонлик тўғрисида 2005 йилда қонун қабул қилган Европанинг энг охирги 
давлати Испания бўлди.
Оиладаги зўравонликни олдини олиш бўйича тўпланган энг катта ижобий тажриба Ка­
надададир. Канада — оиладаги зўравонликни бартараф этиш бўйича сиёсатни ишлаб 
чиқиш ва амалга оширишда етакчи давлат, деб тан олинган. У бундай жаҳолатга қарши 
йўналтирилган федерал ва ҳудудий қонунлари, маҳаллий миқёсдаги ижтимоий дастур­
лари билан машҳур.
22 БМТ Бош Котибининг гендер масалалар бўйича маслаҳатчиси Рашел Майанджанинг маълумоти


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 67
Канадада хотин­қизларга нисбатан зўравонлик бўйича махсус федерал қонун мав­
жуд эмас. Шунга қарамай, 1994 йилдан бошлаб Жиноят кодексига аёллар ва болалар­
ни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган чоралар тизимини назарда тутадиган 
қўшимчалар (тузатишлар) киритилган. С­127 қонун лойиҳаси Жиноят кодексининг бир 
қисмига айланиб, унда номусга тегиш жиноятини «Жинсий ҳуқуқбузарликлар, ижти­
моий аҳлоқ ва жамоат тартибига қарши ҳуқуқбузарликлар» қисмидан олиб, «Шахс ва 
унинг шаънига қарши ҳуқуқбузарликлар» қисмига ўтказиш назарда тутилган.
Махсус қонунлар қабул қилиш йўлидан МДҲнинг баъзи давлатлари ҳам дадил бор моқ да лар.
2001 йил 15 ноябрда МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб Украинада «Оиладаги 
зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида» қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг қабул 
қилиниши оиладаги зўравонликка қарши курашиш учун давлат ва жамият ҳаракатларини 
бирлаштиришда муҳим қадам бўлди.
Қонунда оиладаги зўравонликнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари, унинг олдини олиш 
бўйича чоралар кўриш учун масъул орган ва ташкилотлар белгиланган.
Қонун қуйидаги тушунчаларни муомалага киритди:

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish