Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳУҚУҚларини таъминлашнинг ташкилий-ҳУҚУҚИЙ



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/45
Sana20.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#680239
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
gender inside uzb

Хулоса ва тавсиялар
Юқорида келтирилган ҳолатлар таҳлили, чет давлатлар тажрибаси қуйидаги тавсиялар­
ни шакллантириш имконини беради:


74 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
1. Бошқа давлатларнинг ижобий тажрибаси мисолида аниқ белгиланган таърифлар би­
лан махсус қонунчилик актини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
2. Амалдаги қонунчиликка жинсига кўра асосий инсон ҳуқуқларининг бузилиши учун 
жавобгарлик белгилайдиган «Жинсига кўра камситиш» тушунчасини киритиш;
3. Юридик факультетлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари учун оила­
даги зўравонликнинг олдини олишга қаратилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
4. Ижтимоий ва тиббиёт ходимлари учун оиладаги зўравонлик оқибатларини аниқлашга 
қаратилган ўқув дастурларини тайёрлаш ва жабрланувчилар учун тиббий ва ижти­
моий ёрдам кўрсатиш схемасини ишлаб чиқиш;
5. Ички ишлар органлари қошида оиладаги зўравонликнинг олдини олишга ихтисос­
лашган бўлим ёки кабинетларни ташкил этиш ва қўллаб­қувватлаш;
6. Оиладаги зўравонликдан жабр кўрган хотин­қизларга нисбатан эски ақидаларга 
асосланган муносабатларни бартараф этиш ва ижтимоий­ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш 
кўникмаларини ҳосил қилиш бўйича маҳалла посбонларини ўқитиш;
7. Оиладаги зўравонликдан жабрланганлар учун ёрдам кўрсатадиган пунктлар ва мар­
казларни маънавий ва моддий­техник томондан қўллаб­қувватлаш;
8. Эски ақидаларни бартараф этиш ва мавжуд муаммоларни ҳамда оилада юз берган 
зўравонликлар бўйича берилган юридик маслаҳатларни кенг ёритиши учун омма­
вий ахборот воситалари ишини рағбатлантириш;
9. Бошқа давлатлар тажрибасини ўрганиш учун мунтазам равишда ўқув сафарларини 
уюштириш;
10. Жиноят қонунчилигига, оиладаги зўравонлик учун жавобгарликни кучайтирадиган, 
шунингдек, жиноят­процессуал кодексига оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилишга 
қаратилган чоралар тўғрисида қуйидаги ўзгартишлар киритиш:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97­моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 

иккинчи қисмини алоҳида банд (қоида) билан тўлдириш ва қуйидаги жиноятларни 
жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш жиноятлари 
туркумига киритиш лозим: «турмуш ўртоғини, бирга яшовчи шахсни, вояга етмаган 
шахсни ёки оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзосини ўлдириш», шунингдек, алоҳида 
моддада оила аъзоларига таъриф бериш керак:
«Оила аъзолари — қариндошликда, қуда­андаликда ёки қарамоғида бўлган 
яқин қариндошлар ва бошқа шахслар, шунингдек рўйхатдан ўтмай битта хонадонда 
биргаликда яшаётган ва умумий рўзғор юритаётган, никоҳ муносабатларида бўлган 
шахслардир».
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103­моддасининг иккинчи қисмини 

қуйидагича баён этиш:
«Ўша қилмишлар моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўл­
ган шахсга нисбатан ёхуд оила аъзоси ёки айбдор билан бирга яшайдиган шахс га 
нисбатан содир этилган бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қи­
лиш билан жазоланади».
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104­моддасини (Қасддан баданга 

оғир шикаст етказиш) ўзгартириш:
1) Иккинчи қисм «а»бандини (қасддан баданга оғир шикаст етказиш ҳомиладорлиги 
айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан)…беш йилдан саккиз йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади, шу модданинг учинчи қисмига­бу жино­


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 75
ят учун оғирроқ жазо белгиланган — саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш белгиланган қисмига кўчириш.
2) Шу модданинг иккинчи қисмига алоҳида банд билан маиший асосда қасддан баданга 
оғир шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгилаш ва қуйида таҳрирда баён этиш:
«…Қасддан баданга оғир шикаст етказиш:
а) аёлга, ёхуд вояга етмаганга ёки меҳнатга лаёқатсиз оила аъзосига…беш 
йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105­моддаси. Қасддан ба­

данга ўртача оғир шикаст етказишга оид модданинг иккинчи қисмини 
қуйидаги банд билан тўлдириш:
«Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш:
б) турмуш ўртоғи, ёхуд вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз оила аъзосига нис­
батан…уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109­моддаси. Қасддан ба­

данга енгил шикаст етказиш:
1) модданинг биринчи қисмидан қуйидаги сўзларни чиқариб ташлаш: 
«ўша ҳа ра кат лар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин».
учинчи қисм билан:
2) …ўша ҳаракатлар оила аъзосига, шунингдек ҳомиладорлиги айбдорга 
аён бўлган аёлга нисбатан содир этилган бўлса, олти ойгача қамоқ ёхуд 
бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
3) қуйидаги мазмундаги олтинчи (бешинчи) қисм билан тўлдириш:
… ўша ҳаракатлар оила аъзосига, шунингдек ҳомиладорлиги айбдорга 
аён бўлган аёлга нисбатан содир этилган бўлса, икки йилдан тўрт йил­
гача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110­моддасини (Қийнаш) 

қуйидаги таҳрирда баён қилиш:
«Муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш, 
агар ушбу Кодекснинг 104, 105­моддаларида назарда тутилган оқибатларни 
келтириб чиқармаган бўлса, — олти ойгача қамоқ ёхуд бир йилдан уч йил­
гача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) вояга етмаган шахсга нисбатан;
б) оила аъзосига нисбатан содир этилган бўлса, — икки йилдан тўрт йил­
гача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар;
а) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;
б) ожиз аҳволда эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган 
бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112­моддасини (Ўлдириш 

ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) қуйидаги мазмундаги учинчи қисм 
билан тўлдириш:
«Ўша ҳаракатлар, оила аъзосига, вояга етмаган шахсга ёхуд ҳо ми ла дор ли­
ги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан содир этилган бўлса, олти ойгача қамоқ 
ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».


76 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Тўртинчи ва бешинчи қисмларини қуйидагича тўлдириш:
«ўша ҳаракатлар оила аъзосига нисбатан содир этилган бўлса, икки 
йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 115­моддаси (Аёлни ўз ҳо­

ми ла сини сунъий равишда туширишга мажбурлаш) мазмунини ўзгар ти­
риш ва қуйидаги таҳрирда баён этиш:
«Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга талаб, илтимос, кўн­

ди риш шаклида мажбурлаш, агар ҳомила сунъий туширилган бўлса, олти 
ойгача қамоқ билан жазоланади;
ўша ҳаракатлар моддий ёки бошқа қарамликдаги шахсларга нисбатан ёхуд 
жисмоний зўрлик ишлатиш ёки уни қўллаш билан қўрқитиш орқали со­
дир қилинган бўлса ва агар улар 104, 105, 110­моддаларда назарда тутилган 
оқибатларни келтириб чиқармаган бўлса, бир йилдан уч йилгача озодлик­
дан маҳрум қилиш билан жазоланади».
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 188­моддаси (Номусга те­

гиш) учинчи қисми «б» бандини қуйидаги таҳрирда баён этиш:» Номус­
га тегиш: …б) турмуш ўртоғи ёки оиланинг бошқа аъзосининг», ёхуд… ва 
матн бўйича.
Шаҳвоний шилқимликни шахсни жинсий алоқа қилишга мажбурлаш 

ҳаракатларига тенглаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодек­
сига 121–1­моддани киритиш (Шаҳвоний шилқимлик қилиш):
«Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни муайян шахсга нисбатан унинг 
иродасига қарши жинсий алоқа қилишни яққол таклиф қилиш ва кўзлашдан 
иборат ҳаракатларни содир этиш ёхуд шаҳвоний шилқимлик деб тушунила­
диган айбдорнинг шаҳвоний қизиқишини кўрсатадиган қуйидаги: шаҳвоний 
шаъма, таҳқирлаш, шаҳвоний ҳазил, тегиш, латифа, чимдишлар, силашлар, 
қисишлар ва бошқа қитмирликлар каби ҳаракатларни содир этиш, — икки 
йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади»
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128­моддаси. (Ўн олти ёшга 

тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш). Модданинг иккинчи қисмини 
қуйидаги таҳрирда баён этиш: «тўрт йилдан етти йилгача озодликдан 
маҳрум қилиш билан жазоланади». Шунингдек, қуйидагича тўлдириш:
Ўша ҳаракатлар
а) ….
б) …
в) оила аъзосига нисбатан.
Модданинг охирги қисмини қуйидагича баён этиш:
«беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129­моддаси. (Ўн олти ёшга 

тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз­бузуқ ҳаракатлар қилиш). Бу турдаги жи­
ноятлар учун белгиланган аҳлоқ тузатиш ишлари енгил жазо бўлиб, унинг 
қўлланилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида оғирроқ жазо та­
йинланиши керак. Болага нисбатан содир этилган бузуқ ҳаракатлар ва бола 
билан жинсий алоқага олиб келадиган ҳаракатлар бола руҳиятига таъсир 


Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш • 77
қилади. Модданинг тўртинчи қисмидаги жазо чорасини — аҳлоқ тузатиш 
ишларини чиқариб ташлаш тавсия этилади
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137­моддаси. (Одам ўғрилаш). 

Ижтимоий ривожланишнинг ҳозирги йўналишини, аёлларни ўғрилашнинг 
кўплигини, унинг ҳар қандай давлат, жумладан Ўзбекистон учун ҳам хавф 
солишини инобатга олсак, 137­моддани аёлларни ўғрилаганлик учун жа­
вобгарлик белгилайдиган алоҳида банд билан тўлдириш жуда муҳимдир.
Бундай қўшимча киритишнинг зарурлиги умумэътироф этилган хал­
қа ро стандартларни миллий қонунчиликка татбиқ қилиш нуқтаи назаридан 
ҳам муҳимдир. «а» бандни қуйидаги сўзлар билан тўлдириш: «…аёлга ёки 
вояга етмаган шахсга нисбатан»
Ўзбекистон Республикаси Жиноят­процессуал кодексининг 51­моддаси. (Ҳи­

моя чи иштирок этиши шарт бўлган ҳолатлар).
Оиладаги зўравонликдан, номусга тегиш жиноятининг жабрланувчи­
лари — ҳомиладор аёллар алоҳида эътибор ва ҳимояга муҳтождир, чунки 
улар бу даврда жисмоний ва руҳий қийинчиликларга дуч келади.
Ҳомиладор хотин­қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят­процессуал кодексининг 51­моддасида 
ҳомиладор аёлларнинг иши бўйича ҳимоячи иштирокининг шартлигини 
кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Халқаро амалиётидан келиб чиқиб ва вояга етмаганлар ва хотин­
қизларга нисбатан мажбурлов чораларини қўллашни чеклаш мақсадида, 
вояга етмаганлар ва хотин­қизларга нисбатан жиноий­процессуал мажбур­
лов чораларини либераллаштириш мақсадида, фикримизча, хотин­қизлар 
ва болаларнинг қамоқда ушлаб турилишининг энг узоқ муддатини олти ой, 
деб белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади
Вояга етмаганларнинг руҳий­жисмоний ҳолатини инобатга олган ҳолда 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят­процессуал кодексининг 351­моддасига 
янги норма киритиш лозим, унга кўра вояга етмаганларнинг иши бўйича 
дастлабки тергов муддати олти ойдан ошмаслиги керак. Худди шундай 
нормани ўн ёшгача боласи бор аёлларга нисбатан ҳам белгилаш мақсадга 
мувофиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят­процессуал кодексининг 28­бобига 
эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғини киритиш таклиф қилинади. Бу эҳтиёт 
чораси ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб, қуйидагиларни тақиқлайди: 1) 
алоҳида шахслар билан муомала қилиш; 2) почта­телеграф ва бошқа ёзиш­
маларни қабул қилиш ва жўнатиш; 3) ҳар қандай алоқа воситасини қўллаб 
музокаралар олиб боришни.
11. Хотин­қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий қонунчилик нормала­
ри ҳам муҳим роль ўйнайди. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодексининг (1994) 183­моддасида майда безорилик учун жавобгар­
лик белгиланган. Бу норма таъсирини оиладаги муносабатларга ҳам қўллаш керак. 
Ҳозирги пайтда шахсни кўчада безорилик қилгани учун жазолаш мумкин, уйда эса 
безори ўзини дахлсиз ҳис этади ва жазосиз қолади. Бу эса оила аъзоларининг такрор 
таҳқирланишига сабаб бўлади.


78 • Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
188­модда вояга етмаган шахсларни мастлик ҳолатига олиб келганлик учун жа­
вобгарликка тортиш имконини бериши мумкин, бундай ҳоллар эр ёки хотин маст 
қилувчи ичимликларни кўп истеъмол қиладиган ва бунинг оқибатида турмуш 
ўртоғи ва болаларини дўппослайдиган оилаларда кўп учрайди.
Кодексда хотин­қизлар ва болаларга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарликлар 
учун жавобгарлик белгиланган моддалар мавжуд эмас. Шунинг учун мавжуд мод­
даларни тўлдириш ва янгиларини киритиш таклиф қилинади:
23­моддага маъмурий жазо турларига қўшимча равишда жабрланувчи шахсга 

ёки ҳуқуқ объектига (уй, иш жойи) муайян масофага ва муддатга яқинлашишни 
тақиқлаш. Бу ҳолларда суд томонидан жабр кўрган тарафни қўриқлаш ҳақида 
буйруқ берилади.
Одамнинг ор­номуси ва қадр­қимматини ҳақоратлайдиган ҳаракат сифатида 

«Шаҳвоний шилқимлик» тўғрисидаги 41–1­моддани киритиш.
«Болаларга шафқатсиз муносабатда бўлиш» тўғрисидаги 47–1­моддани кири­

тиш ва унда маъмурий жазо турларини (мазкур кодекснинг 23­моддаси) қўллаш 
билан жавобгарлик белгилаш.
«Оила тўғрисидаги қонунчиликни бузиш» ҳақидаги моддани киритиш ва оила аъ­

золарининг ҳуқуқларини бузадиган, уларни камситадиган ёки ҳақоратлайдиган 
ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик белгилаш.
190­моддага «Фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилиш» деб номланган 

қўшимча киритиш ва унда фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилганлик 
учун жавобгарлик белгилаш.
12. Ўзбекистон Республикаси Уй­жой кодексига уйдаги зўравонни бошқа яшаш жойини 
тақдим қилмай, лекин бу жойга эгалик ҳуқуқидан маҳрум қилмасдан, агар бу ҳуқуқ 
унда мавжуд бўлса, кечиктирмай у яшаб турган хонадондан чиқариб юборишни аниқ 
белгилайдиган махсус моддани киритиш керак. Бундай норманинг йўқлиги ҳозирги 
кунда оилада муттасил давом этиб келаётган зўравонликнинг тўхтамаслигига са­
баб бўлаётир. Оилада бундай зўравондан қутула олмаслик эса кўпчилик ҳолатларда 
ўзини­ўзи ўлдиришга ва шахсга қарши бошқа жиноятларга олиб келади.
13. Моддада таклиф этилаётган муаммоларни муҳокама этиш, зўравонликка йўл қўй­
мас ликнинг халқаро стандартларини тарғиб қилиш ва оммавий ахборот воситалари 
эътиборини қаратиш орқали турли хил зўравонлик ҳаракатларига нисбатан жамоат­
чиликнинг норозилигини тортиш.
14. Зўравонлик қурбонлари, зўравонлик қиладиган шахслар билан кейинчалик бундай 
ҳаракатларга йўл қўймаслик мақсадида ишлаш учун махсус ижтимоий­психологик 
хизмат ташкил этиш. Бу борада зўравонлик қурбонлари учун шелтерларни шакллан­
тириш ва уларнинг тармоғини янада кенгайтириш, сарф­ҳаражатини зўравонлар 
ҳисобидан ундириш. Бошқа мамлакатларда (Франция, Финляндия, Канада, Болга­
рия ва бошқа) нисбатан илғор ва синовдан ўтган иш услубларини қўллаш.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish