Янги ўқув фанларининг киритилиши. Агар аввалллари ўқувчилар хар куни 2-3 та дарсга тайёрланган бўлсалар, энди эса 4-5 та дарсларга тайёрланишлари керак бўлади. Янги ўқитувчилар ва дарсларнинг пайдо бўлиши аввалига ўқувчиларда қизиқиш уйғотади. Шунинг учун “Ўқишларинг қалай?” деган саволга улар кўпинча “Яхши, қизиқарли, зўр!” деб жавоб берадилар. Лекин бу ҳолат вақтинча бўлиб, янги дарсларнинг қийинчилигини болалар 2 ойдан кейин баъзида ундан ҳам кечроқ сезадилар.
Янги талаблар. Бошланғич синф битирувчилари янги талаблар “яхши ўқиш”, “мактаб формасида келиш” дан иборат деб ўйлайдилар. Лекин
болалардан дарсда ўз ишини ташкил этиш, таҳлил қилиш, хулоса қилиш ва умумлаштириш, рефератлар ёзиш, қўшимча адабиётлар билан ишлаш, шунингдек яна кўплаб билим ва кўникмаларни эгаллаш талаб қилинади.
Доимий хонанинг йўқлиги. Катталарга бунда ҳеч қандай қийинчилик йўқдек туюлади. Қайси хонада дарс бўлишининг нима фарқи бор. Аслида эса ўз ўрнининг, ўз ҳудудининг йўқлиги, ҳар танаффусда нарсаларни йиғиштириб бошқа хонага кўчиш, кўп миқдордаги нарсаларни кўтариб юриш муаммосининг ўзи ноқулайлик келтириб чиқаради.
Позиция(ўрин)ларни ўзгариши. Бошланғич синфда тўртинчи синф
ўқувчилари - катта ҳисобланадилар, болалар буни ҳар бир танаффусда, биргаликда ўтказиладиган байрам ва тантаналарда ҳис қиладилар. Юқори мактабга ўтгач эса 5-синф ўқувчилари ўзларини кичик ва ҳимоясиз ҳис қиладилар.
Психолог: 5-синф ўқувчисининг муваффақиятли мослашиши нафақат унинг интеллектуал тайёрлигига, балки, синфдошлари ва ўқитувчилари билан
муносабатларни қанчалик яхши ўрната олишига, мактаб қоидаларига риоя қилишига, турли янги вазиятларда ўзини тутишига, боланинг ижобий эмоционал кайфиятига хам боғлиқ бўлади.
Ота-оналарга болалар мактабда ҳис қиладиган туйғулар “рейтинги” билан танишиш таклиф этилади. Рўйхатдаги кўп учрайдиган туйғуларни бошқа рангда ажратиш мақсадга мувофиқдир. Натижалар қисқача таҳлил қилинади.
- 1-сентябрда мактабга келган 5-синф ўқувчиси учун хамма нарса
янгидир. Шунинг учун мослашиш, таълимнинг янги шароитларига кўникиш зарурати туғилади;
- фаолиятни бажариш тезлигининг ошганлиги (тез ёза олмайдиган ўқувчилар улгуролмайдилар);
- фаолият ҳажмининг ошганлиги (мактабдаги каби, уйда ҳам);
- фаолиятни амалга оширишда янги талаблар;
- мустақил тарзда қўшимча маълумот (адабиёт) топиш ва у билан ишлаш зарурати.
Мослашиш даврида болаларнинг хулқида негатив ҳолатларни кузатиш мумкин:
1. Ўқишга нисбатан қизиқишнинг пасайиши. Бола мактабга боришни истамайди, дарс тайёрлашни ҳоҳламайди. Кўпчилик 5-синф ўқувчилари ота- оналари уларни назорат қила олмасликлари учун кундалик дафтарлари
тутмайдилар. Ўқув қуролларини пала-партиш аҳволда тутади, тиришқоқлик ва тартиблилик йўқолади. Китобни қўлидан қўймайдиган бола, энди уни қўлига
олмайди. Уй вазифаларини бажаришни ҳохламайди.
2. Ўзлаштиришнинг пасайиши. Болалар аввал яхши ўзлаштирган нарсаларида ҳам хатоликларга йўл қўядилар. Бошланғич синфда эгалланган билим ва кўникмалар йўқолади: ўқиш техникаси ёмонлашади, сўзлаб беришлар
қийинлашади, хисоблашга оид билимлар ёмонлашади ва бошқалар, кўпчилик 5-
синф ўқувчилари дарс материалини эслаб қолиши ёмонлашади.
3. Мактаб, ўқитувчиларга нисбатан негатив характеристикалар. Мактаб билан боғлиқ у ёки бу воқеларга шикоятлар. Болалар орасидаги таранг
муносабатлар. Кечаги дўстона синф бугун шунчаки болалар гуруҳига айланади, низо, уруш- жанжаллар юзага кела бошлайди.
4. Юқори хавотирлилик. 5-синфларда ўтказиладиган психологик тестлар
буларни тасдиқлайди.
5. Кутилмаган реакциялар. Бу билан ўқитувчилар, ота-оналар ҳам доимо тўқнашадилар.
6. Катталардан четлашиш. Катталарни мактабдаги ҳодисалардан чалғитишга интилиш, бошқа мавзуларга диққатини қаратиш- бу жуда хавфли фактор, уни кўздан қочирмаслик лозим. Кўпинча ўз қийинчиликларини болалар
ёмон тушунадилар, хамма гап фақат ўзларида деб ўйлайдилар, ва ҳис кечинмаларини ота-оналарига айтмайдилар.
Ота-оналарда тўлиқ хотиржамлилик хисси юзага келади. Ота ва оналар уларни сабабини билиши ва ўз вақтида ёрдам бериши жуда муҳим. Боланинг чарчаган, сўлғин ташқи кўриниши. Уйқусида безовта бўлиш. Тонгда
уйғонишнинг қийинлиги, ланжлик. Доимий ўзини ёмон ҳис қилаётганини шикоят қилади.
Мослашиш жараёни якунланмаганида ёки муваффақиятсиз мослашишда дезадаптация юзага келади, яъни қўйилган вазифаларни ҳал қила олмаслик. Унинг кўринишлари:
1. Интеллектуал-интеллектуал фаолиятни бузилиши. Ривожланишда тенгдошларидан ортда қолиш.
2. Хулқ-атвор-бола харакатларини хуқуқий ва ахлоқий нормаларга мос келмаслиги (агрессивлик, ассоциал харакат).
3. Коммуникатив-катталар ва тенгдошлар билан мулоқотнинг қийинлашиши.
4. Жисмоний-бола саломатлигидаги оғишлар.
5. Эмоционал-эмоционал қийинчиликлар, мактабдаги муаммолар юзасидан хавотирланиш, ташвишланиш.
Мослашиш жараёнининг муваффақияти қандай?
- боланинг таълим жараёнидан қониққанлиги;
- бола дарсларни осон ўзлаштиради;
- ўқув машқларини бажаришда боланинг мустақиллилик даражаси, катталарнинг ёрдамига вазифани ўзи бажараб кўргандан кейингина мурожат қилиш.
- синфдошлар ва ўқитувчилар билан шахслараро муносабатларидан қониқиш.
- болаларимизни янги таълим шароитларига қанчалик мослашганини тушунишимиз учун келинг ўқувчиларни мактаб ҳаётидан қониққанлилик диагностикаси натижаларини кўриб чиқамиз.
Болага мослашиш жараёнида қандай ёрдам бериш мумкин? Мана бир
қанча маслаҳатлар:
5-синф ўқувчисининг мактабга муваффақиятли мослашишининг биринчи шарти- унинг ҳеч бир камчилигига қарамай сўзсиз қабул қилиниши.
Болангиз хулқ-атворида Сизни нимадир хавотирлантираётган бўлса, буни
иложи борича тезроқ синф раҳбари ёки психолог билан муҳокама қилишга шошилинг.
Агар оилангизда боланинг руҳиятига таъсир этган қандайдир ходиса
содир бўлган бўлса, бу хақда синф раҳбарига хабар беринг.
Мактабдаги ишларига қизиқиш кўрсатинг, мураккаб вазиятларни муҳокама қилинг, биргаликда низолардан чиқиш вазиятларини изланг. Мактабдан қайтгандан кейин фарзандингиз билан суҳбатлашинг.
Фарзандингизга янги ўқитувчиларни исмларини ёдлаб олишига ёрдам беринг.
Агар фарзандингиз бошланғич синфда сизнинг назоратингизга ўрганган бўлса, унинг ўзлаштиришини назорат қилишни дарров сусайтирманг.
Уни мустақилликка секин-аста ўргатинг.
Унинг синфдошлари билан албатта танишинг ва мактабдан кейин хам суҳбатлаша олишларига имкон яратинг.
Жисмоний таъсир чораларига йўл қўймаслик, болани қўрқитмаслик, танқид қилмаслик, айниқса бошқа одамлар (буви, бува, тенгдошлар) Олдида.
Жисмоний, руҳий жазолардан воз кечиш, ёқтирган нарсаларидан махрум этмаслик.
Мактабдаги таълимга мослашиш жараёнида боланинг темпераментини инобатга олиш. Суст ва кам мулоқотчан болалар синфга қийинроқ мослашадилар, агар катталар ва тенгдошлари томонидан зўрлик, истеҳзо,
бағритошликни ҳис қилсалар унга нисбатан қизиқишлари йўқолади.
Болага ўқишдаги ишларига мустақиллик бериш ва ўқиш фаолиятини асосланган назорат қилиш.
Болани маънавий рағбатлантириш, нафақат ўқишдаги ютуқлари учун.
Ота оналар учун мураккаб вазиятлардан чиқишда чидамлилик, эътибор ва болани тушуниш ёрдам беради.Бола учун оилада соғлом муҳит яратинг.
Бола хулқида мустақилликни шакллантириш учун шароит яратинг.
5-синф ўқувчиси масъулиятни ҳис қилган ҳолда мажбурий уй юмушларини бажариши лозим.
Болалар анча улғайган бўлсада, улар ота-оналари томонидан назорат қилиниши лозим, чунки ўзи ҳар доим ҳам мактабнинг янги талабларига мослаша олмайди.
5-синф ўқувчиси учун ўқитувчи энди аввалгидек авторитетга эга эмас,
ўқитувчига нисбатан танқидий фикрлар юритиши мумкин. Бола билан ўқитувчининг авторитетини туширмаган холда унинг норозилиги сабабларини муҳокама қилиш лозим.
5-синф ўқувчиси учун дарсларнинг энди қизиғи йўқ, болада ўзининг мактабдаги ишлари, дарслари ва дўстлари билан муносабатларини оилада, ота- онаси билан мухокама қилиш имкони бўлиши керак.
Ота-оналарга юқоридаги тавсиялар тарқатилади.
Фарзандларингизнинг сўровномага берган жавоблари билан танишдингиз (ундаги саволлар сизнинг анкетангиздаги жавоблар каби), энди уларнинг ва сизнинг жавобларингизни таққослаймиз.
Хар бир ота-онага ўз фарзандининг жавоб бланкаси берилади. (2-илова).
Do'stlaringiz bilan baham: |