III-бўлим. Нима мақсадда ўқияпсан? Шу саволга тўғри келадиган жавобларини белгилаб етишмаётганларини тўлдириб қўй.
1. Бу менинг бурчим.
2. Саводимни оширишни истайман.
3. Жамиятга фойдаси тегадиган фуқаро бўлишни истайман.
4. Синфимга панд беришни хоҳламайман.
5. Ақлли бўлишни истайман.
6. Чуқур билим соҳиби бўлишни истайман.
7. Мустақил ишлашни хоҳлайман.
8. Ҳамма каби ўқийман.
9. Ота-онам мажбурлайди.
10. Яхши баҳо олиш ёқади.
11. Ўқитувчим мақташини истайман.
12. Мен билан дўстлашишлари учун.
13. Ақлий билим доирамни кенгайтириш учун.
14. Синф раҳбаримнинг зўрлиги билан.
15. Ўқишни истайман.
Натижаларни қайта ишлаш. Биринчи бўлим ўқувчиларга ёқадиган фанларни аниқлаш учун, иккинчи бўлим уларга ёқмадиган, учинчи бўлим ўқувчи нима учун ўқиётганини, қандай мотивлари борлигини (дунёқараш, оммавий, амалий, шахсий ва бошқалар) аниқлаш учун йўналтирилган, бу жавоблар асосида алоҳида фанларга ва умумий таълим жараёнига нисбатан ўқувчининг муносабати аниқланади.
“Ўйлаб топ” ўйини.
Ўйиннинг мақсади: Инсон шахси ва танлаган касбининг мос тушиши ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш, касбларнинг турли-туманлиги тўғрисидаги билимларини мустаъкамлаш.
Ўйиннинг бориши: Бошловчи "бош қаҳрамон" сифатида, бир иштирокчини таклиф этади. У бошқа иштирокчилардан яширин равишда 5та касбнинг номини, ўзига мақул бўлган тартибда ёзади ва бошловчига беради.
Бошқа иштирокчилар 3 тадан гуруҳларга бўлинадилар, ҳар бир гуруҳ муҳокама натижасида "бош қаҳрамон" нинг қизиқишларига мос тушадиган 5 та касбни танлаши ва ёзиши керак.
Касблар ёзилган варақлар "бош қаҳрамон"га берилади ва улар бир гуруҳ томонидан топилган касбларни санайди ва ғолиб-гуруҳ аниқланади. "Бош қаҳрамон" ва ғолиб гуруҳ томонидан танланган касблар номи айтилади.
Келгуси мухокама жараёнида ғолиб бўлган гурух вакиллари бошқа
иштирокчиларга, нима учун айнан шу касбларни танлаганликлари ва бу касблар бош қаҳрамоннинг қизиқишларига, характерига ва қобилиятларига қай даражада мослиги ҳақида гапирадилар. Ўз навбатида, "бош қаҳрамон" ўзи ва ғолиб гуруҳ танлаган касблар ҳақида ўз фикрини билдиради. Бундан ташқари, бошқа иштирокчилар танлаган касби бўйича билим олиши ва келгуси меҳнат фаолиятида унда қандай сифатлар бўлиши кераклиги ҳақидаги фикрларини билдирадилар. Бошқа иштирокчилар ҳам "бош қаҳрамон" танлаган касбни ва унинг бош қаҳрамоннинг индивидуал хусусиятларига мос келишини муҳокама қиладилар, унга ва ғолиб бўлган гуруҳ вакилларига саволлар берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |