Ҳа
|
Йўқ
|
1.
|
Мен мактабда тез чарчаяпман
|
|
|
2.
|
Мени ишларим бошқа болаларга нисбатан яхши деб
ўйлайман
|
|
|
3.
|
Мен мактабда ўзимни эркин ҳис қиламан
|
|
|
4.
|
Менда баъзида бошим айланиши, кўнглим айниши ва
холсизланиш пайдо бўлади
|
|
|
5.
|
Ўқитувчилар менга кўп танбеҳ беришяпти
|
|
|
6.
|
Ўзимга ишонч етишмаяпти.
|
|
|
7.
|
Ўзимни хавфсиз сезяпман.
|
|
|
8.
|
Мен қийинчиликдан чекиняпман.
|
|
|
9.
|
Тез хафа бўлишим ва хатто йиғлаб юборишим мумкин
|
|
|
10.
|
Синфдошларим ва дўстларим билан тез-тез
жанжаллашяпман
|
|
|
11.
|
Уй вазифалари синф ишига нисбатан қизиқроқ.
|
|
|
12.
|
Ўқитувчилар дарс ўтишлари тушунарсиз.
|
|
|
13.
|
Мен омадсизликлардан узоқ вақт ташвишланаман
|
|
|
14.
|
Мен уйқуга тўймаяпман
|
|
|
15.
|
5-синфда ҳам ўтган йилдаги ўқитувчиларим дарс
беришини ҳоҳлардим
|
|
|
Балларни ҳисоблаш:
Ҳар бир жавоб учун 1 балл берилади.
“Ҳа” - 1, 4, 5, 6, 8, 9, 10, 12, 13, 14, 15.
“Йўқ” - 2, 3, 7, 11.
Хавотирланиш даражасини баҳолаш.
1-4 балл - паст даражада ҳавотирланиш
5-7 балл - ўрта даражада ҳавотирланиш
8-10 балл - юқори даражада ҳавотирланиш
11-15 балл - жуда юқори даражада ҳавотирланиш
Бешинчи синф ўқувчиси бўлиш осонми?
(5-синф ўқувчилари учун тренинг машғулоти)
Мақсад: болаларга бир-бирлари билан яқинроқ танишиш учун имконият яратиш, гуруҳий ҳамжихатликни шакллантиришга ёрдам бериш, мослашиш жараёнида юзага келадиган муаммоларни олдини олиш чораларини кўриш, болалар ўртасида сўровнома ўтказиш ва натижалардан ота-оналар йиғилишларида фойдаланиш.
Жиҳоз ва материаллар: “5-синфга ўтганингда ҳаётингда қандай
ўзгаришлар юз берди?” сўровномаси. (1-иловага қаранг), “Ўқувчиларни мактаб ҳаётидан қониққанлигини ўрганиш” сўровномаси (3-иловага қаранг), “ҳа”, “йўқ”, “баъзида” жавоблари ёзилган табличкалар, “Мактабдаги туйғуларим” амалий топшириғи учун бланкалар (2-иловага қаранг).
Машғулотнинг бориши
1. Саломлашиш. “Исм ва ҳаракат” (5 дақиқа)
Болалар доира шаклида туриб, бир қадам олдинга чиқадилар, ўз исмларини айтиб қийин бўлмаган харакатни бажарадилар (қарс, ўтириб туриш, қўл харакатлари, жойида туриб айланиш ва бошқалар). Сўнг яна доира ичига қайтадилар.
2. Ўйин “Атом ва молекулалар” (5 дақиқа)
Психолог. Ҳозир сиз атом ва молекулалар бўласиз. Атомлар ҳар доим
ҳаракат қиладилар, тўқнашадилар ва молекулаларга бирлашадилар. Менинг буйруғим билан сиз ҳаракатланишни бошлайсиз, мен бирор бир сонни
айтганимда эса, шунча иштирокчи гуруҳ (молекулаларга) бўлиб
бирлашасизлар. Сўнг ажраласизлар, яна ҳаракат қиласизлар ва бирлашасизлар.
3. Асосий қисм.
“4-синф билан хайрлашиш” машқи.
Бу машғулотни бажариш жараёнида болалар бошланғич синфда ўқиётганларида рўй берган ёқимли лаҳзаларни, бирор бир ютуққа эришган
вақтларини эслайдилар.
Психолог. Бугун мен сизларга бошланғич мактабда нима ёдингизда қолган бўлса, барчасини эслашингизни тавсия қиламан. Ўзингизни қулай ва хотиржам ҳис қилишингиз учун, ўтмишингиздан, яъни бошланғич синфлардаги энг ёрқин лаҳзаларнинг қайсиларини ўзингиз билан олган бўлардингиз? Қулай ўтириб олинг, ўзингизни бўш қўйиб, кўзларингизни юминг, нафас
олишингизни тингланг. (Кейин паст овозда, бир ўқувчига мурожаат қилинг).
Биринчи синфга келган кунингни эсла: сен яхши кийингансан, қўлингда гуллар бор, хурсанд ва бир оз хавотирдасан, лекин шунга қарамай ўзингни хақиқатда улғайгандек ҳис қиляпсан. Биринчи қўнғироқ чалинди. Тўрт йил ўқишинг керак бўлган синфга кирасан. Синф хонаси қандай? Унда нима борлигини эсла. Атрофингда нотаниш болалар, орасида сенинг бўлажак
дўстларинг ҳам бор. Ўтириш учун қайси партани танлаганингни эсла. Партанг синфни қаерида жойлашган эди? Биринчи дафтаринг ва алифбоингни, ва албатта ўқитувчингдан олган биринчи мақтовингни эсла., сенга кўпинча ёрдам
берадиган биринчи дўстингни эсла, у ким эди? Бошланғич мактабда ўқиган вақтингда қандай ютуққа эришганингни, ўзингни қандай вазиятда қатъиятли, кучли деб билгансан, энг қувончли ва қизиқарли дамлар қачон бўлган? Бу қандайдир байрам тадбиридами ёки дўстларинг билан сайёҳатга чиққанингдами, ёки бўлмаса бирор бир вазифани аъло даражада бажарганингдами? Балки ота-оналар мажлисидан сўнг ойинг сени эришган ютуқларинг, яхши баҳоларинг учун мақтаганидами. Ана шундай вақтларда нимани ҳис қилгансан? Эсладингми? Энди эса секин, аста ортга қайт. Сен яна бу ерда, синфдасан, секин аста кўзларингни оч....
Do'stlaringiz bilan baham: |