5. Амалий машғулот
Локомотивлар ишининг миқдор ва сифат кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш
1. Умумий қоидалар
Мазкур кўрсаткичларни аниқлаш лойихаланаётган депо локомотивларнинг бажарган ташиш ишларини ва локомотив паркидан фойдаланиш даражасини аниқлаш имконини беради.
2. Ишни бажариш тартиби
2.1. Миқдор кўрсаткичларини аниқлаш
Локомотивларнинг умумий юрган йўли (MSйўл) босиб ўтилган (MSш) ва шартли йўллардан иборат бўлади. Шундай қилиб, рўйхатда турган локомотивларнинг умумий босиб ўтган йўли қуйидаги ифодадан аниқланади:
MSум = MSйўлSш км (8)
Мазкур деподаги поезд локомотивларнинг йўлда юрган йўли:
бир кеча кундузда =10176 лок. км (9)
бир йилда МSйилSкк лок. км (10)
бу ерда lб - локомотив бригадаси i – участкасидаги ишлаш масофаси;
ni - локомотив бригадаси i – участкада ишлашида поездлар жуфтлиги;
m - қабул қилинган айланма участкасида локомотив бригадаси ишлашида участкалар сони.
Шартли йўл деганда локомотивларнинг ёрдамчи юрган йўли тушунилади.
MSш=MSйўл * (11)
бу ерда - юк ҳаракатланишидаги ёрдамчи йўл коэффициенти (итариш, каррали тортув, якка ҳолда юриш) 0 дан 10% гача қабул қилинади. Масалан, уни 5% деб қабул қиламиз.
Шундай қилиб, рўйхатдаги локомотивларнинг умумий юрган йўли қуйидаги формула билан аниқланади:
MSум = MSйўл + MSш , км
Ҳисоб-китоблар бир кеча-кундузга ва бир йилга бажарилади.
Локомотивнинг тўлиқ айланмаси (локомотив асосий депонинг назорат пунктига беришдан то уни шу постга яна қайтиб келишигача) қуйидаги ифодадан аниқланади:
-, соат
Локомотивларга бўлган талаб коэффициенти
К =Tп/24
Талаб қилинган локомотивларнинг эксплуатация парки қуйидагига биноан аниқланади:
Мэ=К*п,
бу ерда n – поездлар жуфтлигининг сони
2.2. Сифат кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш
Локомотивларнинг бир кеча-кундузда юрган йўли (км/кк) қуйидаги ифодадан аниқланади:
км/кк
Локомотивнинг бир кеча-кундуздаги унумдорлиги
Пс= Q6p*Sc(1-) , ткм, бр/кеча-кундуз
Локомотивнинг бир кеча-кундузда бажарган фойдали иши
---- соф ҳаракатланишда Рчд= Sc/ Vт
---- умумий вақтдаги фойдали иш Ро= Sc/ Vу
Айланма участкасида ташиш ишлари, ткм бруттода:
Ўртача бир йилда Aйил = Q6p ∙MSйил
Ўртача бир кеча-кундузда Aсут = Q6p ∙MSсут
бу ерда Qбр - юкли таркибнинг массаси, т- брутто (топшириқ бўйича берилади)
2.3. Локомотив бригадасининг штатини аниқлаш
Локомотив бригадасининг ҳар кунлик штати қуйидаги меъёрлар ва иш ҳажмига кўра қуйидаги ифодадан аниқланади:
ишчи
бу ерда 30,4 - бир ойдаги ўртача кунлар сони
Тбрi - бир айланмада ишлаш вақти
Фбр - битта локомотив бригадасининг бир ойлик иш вақти фонди, Фбр=169,5с.
Бригаданинг битта айланмада ишлаши вақти унинг ташкил этилишига боғлиқ. I тоифа участкаларда у қуйидаги элементлардан ташкил топади.
(14)
II тоифа участкалар учун эса
(15)
Локомотивлар бригадасининг рўйхатдаги штати ҳар кунлик штат асосида алмаштириш коэффициентини билган ҳолда (Калм коэффициенти ишда бўлмаган ишчиларни алмаштирилишини ҳисобга олади) қуйидаги ифодадан аниқланади:
(16)
Калм таътилдаги, хизмат сафаридагилар ёки беморларнинг алмаштирилишини ҳисобга олган ҳолда унинг қиймати 0,12...0,15 атрофида бўлади.
Калм= 0,13 деб қабул қиламиз.
2.4. Локомотив бригадаси иши кўрсаткичлари
Локомотив бригадасининг иш вақтидан самарали фойдаланиши иккита кўрсаткич билан баҳоланади. Улар локомотив бригадасининг ўртача бир соатлик унумдорлиги ва локомотив бригадасининг бир ойда бажарган иши Lбрi.
(17)
Локомотив бригадасининг бир ойда бажарган иши қуйидагича ифодаланади
(18)
Do'stlaringiz bilan baham: |