“Ўзбекистон темир йўлари” датк



Download 1,37 Mb.
bet9/10
Sana06.07.2022
Hajmi1,37 Mb.
#745164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
54TYF5645

7. Амалий машғулот
Асосий таъмир ўлчагичларини ҳисоблаш


1. Умумий қоидалар
Мазкур кўрсаткичларни аниқлаш лойиҳаланаётган депонинг баллилигига, таъмир корхонаси сифатида баҳо бериш, лойиҳаланаётган бино цех ва бўлимларининг меъёрлари билан танишиш мазкур ишларни бажариш учун зарур, таъмир персоналининг миқдорини аниқлаш имконини беради.
2. Ишни бажариш тартиби
2.1. Локомотивларни таъмирлаш дастурини ҳисоблаш
Поезд локомотивларнинг дастурини (йиллик ва ойлик) ва техник хизмат кўрсатиш ТХК-3 дастурини аниқлаш учун йиллик босиб ўтиладиган йўл таъмирлараро босиб ўтиладиган йўл меъёрини билиш керак (аввалги ишларга қаранг). Ҳисоб-китоблар натижалари жадвал шаклида келтирилади.
Поезд локомотивлари учун йиллик дастур қуйидаги формулалар бўйича аниқланиши мумкин (локомотив/йил).
КТ-2 капитал таъмир   (19)
КТ-1 капитал таъмир   (20)
ЖТ-3 жорий таъмир   (21)
ЖТ-1 жорий таъмир   (22)
Техник хизмат кўрсатиш ТХК-3   (23)
Келтирилган формуларда 19...20
МSйил -деподаги поезд локомотивларининг бир босиб ўтган йўли, км;
LКТ-2, LКТ-1, LЖТ-3, LЖТ-1, LЖТ-3 - поезд локомотивларининг ўзаро мос равишдаги таъмирлар ва техник хизмат кўрсатишлар орасида босиб ўтадиган йўли (6-ишдаги 1, жадвалга қаранг).
Ҳисоб-китоблар катта таъмир турлари учун вергулдан сўнг иккита рақамгача, ТХК-3 ва ЖТ-1 лар учун эса яхлит сонгача ҳисобланади. Йиллик дастурдан келиб чиққан ҳолда бир ойлик таъмир ва техник хизмат кўрсатишлар режалаштирилади. Ҳисоб-китоб натижалари 1- жадвалга ёзилади.
1-жадвал
Деподаги поезд локомотивларини таъмирлаш дастури

Локомотив
серия



Йиллик дастур

Ойлик дастур

ТХК-3

ЖТ-1

ЖТ-3

КТ-1

КТ-2

ТХК-3

ЖТ-1

ЖТ-3

КТ-1

КТ-2




































2.2. Локомотивларни таъмирлаш фронтини ҳисоблаш
Бир вақтнинг ўзида барча режали таъмир турида бўлган локомотивларнинг умумий сони қуйидаги формула билан аниқланади
  (24)
Бу ерда f - бир кеча кундуздаги таъмир турлари ва техник хизмат кўрсатишлардаги локомотивларнинг ўртача сони-таъмир фронти (лок.-кеча-кундуз)
Локомотивларни таъмирлаш фронтини ҳисоблаш алоҳида вергулдан кейин иккита хонагача ҳаракат тури, таъмир тури ва локомотив сериясига кўра қуйидаги формула бўйича амалга оширилади;
 лок/кеча-кундуз (25)
бу ерда
Мi – i турдаги таъмирлашнинг йиллик дастури, лок./йил
ti - таъмирда туриш вақти, кеча-кундуз; техник хизмат кўрсатишларда туриш вақти, соат;
Дi – депо цехида i туридаги таъмирда туриш вақти ёки таъмир заводда бажарилганда тақвим кунлари. Техник хизмат ТХК-3 ва ЖТ-1 кеча-кундуз ишлаганда ҳар куни ишлайди. ДЖТ-1, ДТХК-3 =365х24=8760 соат.
Таъмир фронтини ҳисоблаш натижалари 2-жадвалга киритилади.

2-жадвал





Локомотив серияси

Таъмир фронти ва ТХК-3

f, Мтаъмир



ТХК-3

ЖТ-1

ЖТ-3

КТ-1

КТ-2
























2.3. Деподаги асосий таъмир ҳолатлари (катаклари) миқдорини ҳисоблаш.
Асосий локомотив депоси локомотивларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмир ҳолатлари (катакларига) эга бўлиши керак, уларнинг миқдори локомотивлар оқим қаторида таъмирланганида оқим қаторидаги ҳолатлар (постлар) сонига тенг бўлиши керак.
Таъмирлаш стационар усулида бўладиган бўлса, деподаги таъмир ҳолатида туриш давомийлигига боғлиқ.

ЖТ-3 жорий таъмир ҳолатларининг сони


Юк локомотивларини ЖТ-3 ҳажмида таъмирлаш учун йиллик дастур 300 секция бўлиши керак. Шу сабабли ихтисослашган деполарда етишмаган локомотивлар бошқа деполардан жалб қилинади.
Жорий таъмир ҳолатларининг сони (ҳар бир катак 1 та локомотив секцияси учун)
  (26)
Бу ерда МТР-3 -ЖТ-3 нинг йиллик дастури (секцияларда)
tЖТ-3 - ЖТ-3 да туриш давомийлиги, кеча-кундуз
Д - бир йилдаги иш кунлари сони
ЖТ-1 жорий таъмир ҳолатларининг сони
  (27)
ТХК-3 техник хизмат кўрсатиш ҳолатлари сони
  (28)
Бу ерда МЖТ-1, МТХК-3 - мос равишда локомотивлар ЖТ-1 ва ТХК-3 ларининг йиллик дастури.
tЖT-1, tТХК-3 ЖТ-1, ТХК-3 ни ўтказишда туриш давомийлиги, соат
ЖТ-1,ТХК-3 - локотивлар ЖТ-1 ва ТХК-3 га келишининг бир маромда эмаслигини ҳисобга олувчи коэффициент (1,1 ва 1,3 деб қабул қилинади)
nсм - бир кеча-кундуздаги ишчи сменалар сони (2 смена қабул қилинади)
tcм – ишчи сменаси давомийлиги (11 соат деб қабул қилинади)
Депонинг тортув ҳудудида техник хизмат кўрсатиш ТХК-2 ҳолатининг сони. Локомотивларнинг ишлаши айланма усулда ташкил этилганида ТХК-2 асосий депода бажарилмайди.
Локомотивлар иши елкали усулда бўлганида айланма участкасида ТХК-2, асосий депода унга 2 та ёндош елка учун қабул қилинади. Мазкур ҳисоб-китоблар зарурати локомотивларга танлаб олинган хизмат кўрсатиш схемаси бўйича аниқланади.
  (29)
бу ерда МТХК-2- бир кеча кундузда ТХК-2 ўтказиш дастури, локомотивлар
tТХК-2 -ТХК-2 ўтказиш ҳолатида туриш давомийлиги, соат;
ТХК-2 - Локомотивлар ТХК-2 га келишининг бир маромда эмаслигини ҳисобга олувчи коэффициент.
Ҳисоб-китоб натижалари 3-жадвалга киритилади
3-жадвал
Деподаги асосий таъмир ҳолатларининг сони

Локомотив серияси

Таъмир ҳолатларнинг сони (ҳисоб-китобий)

Жами
ҳолатлар

ТХ-3

ТР-1

ТР-3


















2.4. Локомотив депосидаги таъмир участкаларини лойиҳалаш
Локомотив депосидаги таъмир участкаларини лойиҳалашда қуйидаги асосий талаблар ҳисобга олиниши керак:
- режа ечимларини унификациялаш (4-жадвал), депо участкаларининг майдони депонинг ихтисослашувига ва таъмир дастурининг ўлчамларига боғлиқ ва меъёрларга мос бўлиши керак (5-жадвал) ҳамда участканинг баландлиги эса технологик ва санитария талаблари асосида кран жиҳозини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади;
- локомотивлар, уларнинг агрегатларини, узеллари ва деталларини таъмирлаш технологик жараёнини таъминлаш, ишлаб чиқаришни оқимлилиги (оқим қаторида бажарилишини) тамойилидан максимал даражада фойдаланиш;
- цех, участка ва бўлимларни кўтариладиган агрегат ва узелнинг максимал оғирлигидан келиб чиққан ҳолда юк кўтариш воситалари билан таъминлаш;
- локомотивнинг детал, узел ва агрегатларини ташиш йўлини максимал даражада қисқартириш;
- ёнғин хафсизлиги, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва саноат санитарияси талабларини бажарилиши;
- жамоат-маиший хоналарини бир текисда меъёрлар асосида жойлаштириш (ҳожатхоналар, ювиниш жойлари, шахсий гигиена хонаси);
- депода махсус санитария-маиший комбинатларининг мавжудлиги, улар асосий цехлар иссиқ йўлак орқали туташиши (ҳар битта ишчига барча маиший бинолардан 1,25...1,5м2 тўғри келиши керак);
- ҳисоб-китобларда умумий ишчилар сонининг 18...20% қисми аёллар деб қабул қилинади;
- техник машғулотлар, таъмир бригадаларининг мажлисларини ўтказиш хоналари, усталар, қабул қилувчилар хоналари бўлиши;
- депонинг келажакда ривожланиш имконияти;
- намунавий лойиҳа ечимларидан максимал даражада фойдаланиш.
4- жадвал

Локомотив депоси таъмир участкалари биносининг ўлчамлари



Таъмир участкаси (цех)

Йўллар сони

Узунлиги, м

Эни, (м)

Баландлиги, (м)

Девордан энг четки йўлнинг ўқигача ва йўллар орасидаги масофа

Краннинг қабул қилинган юк кўтариш қобилияти

ВЛ60К, «Ўзбекистон»
ТЭП70БС

2ВЛ60К, 2ВЛ80С, 2(3,4)ТЭ10М, 2ТЭ116
UzТЭ16М локомотивлар

ЖТ-3

2

108
108

108
108

30

12,6

6+7,5+7,5+9

30/5

ЖТ1ва ЖТ-1р

3

30
48

48
84

24

10,8

5+7+7+5

5

ТХК-3

3

30
48

48
84

24

10,8

5+7+7+5

5

Якка ҳолда чиқариб олиш ва йўниш ғилдирак жуфтлигини локомотив тагидан чиқариб йўниш

3

48
72

72
84

24

10,8

5+7+7+5

10

ТХК-2 ва экипировка

3

30
48

48
84

24

7,2

6+6+6+6

-

Изоҳ: 1. ЖТ-3 участкасининг узунлигини 108м деб қабул қилишдан мақсад унда йиллик дастур йилига 300 секциягача бўлиб таъмирлаш агрегат усулида деб қабул қилинган шарт асосида олинади.
2. Дизелларни ва аравачаларни таъмирлаш ЖТ-3 участкасида бажарилади.
3. Суратда бир секцияли локомотивлар учун, махражда икки секцияли локомотивлар учун маълумотлар берилган.
5- жадвал
Локомотив депоси бинолари майдони

Участка бўлим ва хоналари номи



Ўзгарувчан ток электровоз депоси ТР-3 билан

Тепловоз депоси, ЖТ-3 билан

ТЭД ни бўлакларга ажратиш участкаси

180

180

Остовларни таъмирлаш

60

60

Якорларни шимдиришгача таъмирлаш

110

110

Якорларни шимдиришдан сўнг таъмирлаш

150

150

Подшипник шитларини таъмирлаш

85

85

Ғалтакларни таъмирлаш

30

30

ТЭД таъмирлаш

110

110

Ёрдамчи машиналарни таъмирлаш

85

85

Жами

810

810

бундан 20% йўлак ва тахлаш жойлари

162

162

Жами: электрмашина бўлими

972

972

Электр машиналарни синаш
станцияси

200

200

Шимдириш қуритиш бўлими

144

144

Трансформаторларни таъмирлаш бўлими

288

-

Трансформатор мойини тозалаш участкаси

36

-

Синаш участкаси

72

-

Электр аппаратураларни таъмирлаш бўлими

280

121

Электрон аппаратураларни таъмирлаш бўлими

100

-

Ярим ўтказгичли тўғрилагичларни таъмирлаш участкаси

56

-

Пантограф участкаси

81

-

Аккумулятор бўлими: кислота бўлими

100

133

ишқор бўлими

129

202

Механика бўлими

279

273

Чилангарлик тайёрлов бўлими

150

150

Темирчилик бўлими

138

180

Темирчилик бўлими

60

60

Қуйиш бўлими

77

-

Пайвандлаш бўлими

108

108

Гальваника бўлими

160

146

Дурадгорлик бўлими

50

42

Комплекс бригадалар устахонаси

130

130

Дизел участкаси

-

749

Омборлаш жойи

-

143

Жами

-

892

Дизел-агрегат участкаси

-

502

Омборлаш жойи

-

100

Жами

-

602

Ёнилғи аппаратураларини таъмирлаш бўлими

-

164

Фильтрлаш бўлими

-

100

Совутгич секцияларини таъмирлаш бўлими

-

143

Аравачаларни таъмирлаш участкаси

830

830

Ғилдирак мотор блокини (FМБ) таъмирлаш бўлими

336

336

Ғилдирак жуфтлиги бўлими

652

652

Ролик бўлими

52

54

Автотормоз бўлими

76

72

Компрессорларни таъмирлаш бўлими

70

70

Назорат ўлчаш асбоблари (НЎА) ни ва тезлик ўлчагични таъмирлаш бўлими

72

72

Электр ўлчаш асбобларини таъмирлаш бўлими

36

36

Автостоп ва радиоалоқани таъмирлаш бўлими

72

72

Полимер бўлими

155

155

Бўёқчилик бўлими

15

15

Ювиш бўлими: ММД 12

190

190

ММД 6

59

59

Депо лабораторияси

109

109

Бош механик устахонаси

100

120

Экспериментал бўлим

30

30

Асбобсозлик бўлими,

174

120

шу жумладан асбобларни тарқатиш

46

46

Хўжалик бўлими(қурилиш цехи)

88

92

Депо омбори

650

750

Электрокара ва электр юклагичларни жорий таъмирлаш бўлими

54

54

Компрессорхона

60

130

Сув тайёрлаш бўлими

-

35

Ўт ўчиргичларни зарядлаш участкаси

36

36

Депони лойиҳалашда ёрдамчи ва маиший хоналарнинг майдони ҳар бир рўйхатдаги штатга ёки олтинчи жадвалда келтирилган энг кўп ишлайдиган сменадаги битта ишчига тўғри келадиган меъёрлар бўйича ҳисобланади.


6-жадвал

Маиший бинолар майдони



Хоналар
номи

Ўлчагич

Майдон меъёри, м2

Изоҳ

Гардероб

1 ишлаб чиқариш ишчиси

0,5

-

Душ

1 кабина

1,7

7та эркакка 1та душ сеткаси ва
6та аёлга1та душ сеткаси

Ечиниш хонаси, эркаклар учун

кабина


0,64


-


аёллар учун

кабина

0,70

-

Ювиниш хонаси, эркаклар учун

1 кран

1,0

10 кишига 1 кран

Ювиниш хонаси, аёллар учун

1 кран

0,9

9 кишига1 кран

Эркаклар ҳожатхонаси

1сан. жиҳоз

2,8

15 кишига 1 сан. жиҳоз

Аёллар ҳожатхонаси

1 сан. жиҳоз

2,2

12 кишига 1 сан. жиҳоз

Гигиена хонаси

хона

6,0

Ишловчи аёллар 100 тагача бўлганида

Овқатланиш хонаси (ошхона)

1 мижоз

1,0

-

Тиббий пункт

хона

100

Ишчилар сони 300 тадан ортиқ бўлганида

Мажлислар зали

1та иштирокчига

0,9

Энг кўп ишчилар ишлайдиган сменадаги 30% ишчига




Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish