“Ўзбекистон темир йўлари” датк


Локомотивларнинг Б-А-В айланма участкаларида экипировкалаш графигини ишлаб чиқиш



Download 1,37 Mb.
bet3/10
Sana06.07.2022
Hajmi1,37 Mb.
#745164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
54TYF5645

2. Локомотивларнинг Б-А-В айланма участкаларида экипировкалаш графигини ишлаб чиқиш.


2.1Умумий қоидалар

Экипировкалаш деб локомотивни рейсга тайёрлашда унинг агрегатлари нормал фаолияти учун бажариладиган комплекс амаллар ва материаллар билан таъминлашга айтилади.


Турли турдаги локомотивлар учун экипировка амалларининг рўйхати 2.1-жадвалда келтирилган.

2.1-жадвал



Амал

Электровоз

Тепловоз

Амал

Электровоз

Тепловоз

Локомотивни таъминлаш:
Ёнилғи билан
Сув билан
Қум билан
Мой билан
Қуйқа ҳосил бўлишига қарши қўшиладиган қўшимча
Артиш материаллари

-
-
+
+
-
+

+
+
+
+
+
+

Рейсга тайёрлаш
Ташқи тозалаш ва ювиш
ТЭД ва аппаратураларни сиқилган ҳаво билан пуфлаш, 1800га буриш

Рейсдан аввал кўрикдан ўтказиш



+

+



+*

+


+

+



+*

+


* - Махсус кўрсатма бўйича




    1. Ишни бажариш тартиби

Кўпгина экипировка ишлари ТХК-2 ёки ТХК-3 билан қўшиб, локомотивларнинг асосий ёки айланма деполарда бўлиш вақтида ўтказилади. Фақат ёнилғи, сув ва қум билан таъминлаш участкасининг оралиқ станцияларида бажарилиши мумкин. Локомотивларни тўлиқ ва қисман экипировкалаш турлари бор. Тўлиқ экипировкада бир вақтнинг ўзида (локомотив ҳолатини экипировка ҳолатида ўзгартирмасдан) ёнилғи, сув, қум ва мойлаш материаллари, электровозлар эса қум ва мойлаш материаллари билан таъминланади. Локомотив сиқилган ҳаво билан пуфлаш ва ювиш алоҳида ҳолатда таъминланади. Локомотивнинг эксплуатация жараёнида турли секцияларини ёки ўркачнинг ёйилиши билан боғлиқ ҳолларда ёки бандажнинг бир томонлама ёйилишида уни 180о га буриш зарурати туғилади, бу иш ҳам алоҳида ҳолатда амалга оширилади. Шундай қилиб, тўлиқ экипировкада ҳолатлар сони 3 тага тенг.
Локомотивни экипировкалаш вақти айнан экипировкага сарфланадиган вақт tэк тайёрлов якунлов вақти tс локомотивнинг экипировка пайтида депо ёки станция йўлларида юриш вақти tпз шунингдек ҳужжатларни расмийлаштиришга сарфланадиган вақтлардан ташкил топади.
tэк = tэ+ tт-я+ tп+ tхуж
Экипировка амалларининг ўртача вақти (дақиқаларда)
Қумдоннинг ўртача сиғими қуйидагича бўлганида қум билан таъминлаш
0.5м3 4...5
1,0м3 7…8
1,5м3 9…12
Мойлаш ва артиш материаллари билан таъминлаш 5…8
Ёнилғи билан таъминлаш 13…18
Сув билан таъминлаш 10
180о га буриш 3…8
Локомотивни тозалаш, ювиш 10…20
Локомотив паркидан яхши фойдаланиш учун экипировкалаш давомийлиги минимал даражага келтирилиши керак.
Бунинг учун ишларни механизациялаш ва автоматлаштириш билан бир вақтда битта экипировка ҳолатида имкон борича кўпроқ амалларни бажариш талаб этилиб, бу ўз навбатида локомотивлар айланмаси вақтини қисқартириб, унинг фойдали иш вақтини орттиради.
Экипировкани тўлиқ (қисман) бажариш тартиби ва уни ТХК-2 билан қўшиб ўтказилиши локомотивлар айланмасини танлаб олиш схемасига асосан (1-иш), ТХК-2 ўтказиш вақтида эса ДАТК меъёрлари асосида олиб борилади.
Локомотивларни экипировкалаш вариантлари ва уни ТХК-2 билан бирга қўшиб олиб бориш жараёни 2.1 ва 2.2-расмларда келтирилган.

2.1-расм. Тепловознинг тўлиқ экипировкаси (ТХК-2 сиз)






2.2. расм ТХК-2 ни экипировка билан бажарилиши графиги




Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish