3. Поездларнинг тортув ҳаракатланиш графигини ишлаб чиқиш ва уларнинг Б-А-В айланма участкасида ҳаракатланиш жадвалини тузиш
3.1. Умумий маълумотлар
Поездларнинг ҳаракатланиш графиги қуйидагиларни таъминланиши керак: юк ва йўловчилар ташиш режаcининг бажарилиши; участкаларнинг ва ишлов берувчи станцияларнинг ўтказиш-олиб юриш қобилиятидан самаралироқ фойдаланиш; ҳаракатдаги таркибдан юқори самара билан фойдаланиш; локомотив бригадасининг белгиланган, узлуксиз иш давомийлигига амал қилиш йўлининг, марказлашган блокировка қурилмаларининг алоқа ва электр таъминоти қурилмаларини жорий таъмирлашни имконияти.
Поездларнинг ҳаракатланиш графиги локомотивларни эксплуатация қилиш хусусиятларини: акс эттириши керак: перегон, яъни станциялар орасида юриш вақти; саралаш ва участка станцияларида локомотивларнинг тўхтаб туриш вақти меъёрлари, шунингдек айланма станцияларда, экипировка ва техник хизмат кўрсатишларда меъёрларини акс эттириши керак.
Ишни бажариш тартиби
Поездларнинг тортув ҳаракатланиш графигини тузиш учун қуйидагилар аниқланиши керак.
Поезднинг перегон бўйича юриш вақти, яъни
Tх=L/Vу=420/40=10.5c
бу ерда
L - перегон узунлиги (станциялар орасидаги масофа)
Vу - участка тезлиги (1-ишда аниқланган).
Изоҳ: агар А-Б ва А-В перегонларнинг узунлиги мос тушмаса, у ҳолда юриш вақти ҳар қайси участка учун алоҳида-алоҳида аниқланади. Юриш вақти 5 га каррали дақиқаларгача яхлитланади.
Сўнгра қабул қилинган 2TE10M локомотивлар айланмаси бўйича (1.1-расм) айланма депо станциясида локомотивни экипировкалаш вақти белгиланади. Тўлиқ экипировкалаш вақти ва ТХК-2 қабул қилинган локомотивлар айланмасининг схемаси бўйича локомотивларнинг ТХК-2 лар орасидаги ишлашини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Поездлар ҳаракатланиш графиги станцияларнинг кеча ва кундуз (сутка) давомида режа асосида юкланишини таъминлаши керак.
Поездларнинг ҳаракатланиш графиги А-3 форматдаги миллиметрли қоғозда қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:
- жадвал чизилиб, унинг устунлари кеча ва кундуз соат 0 дан 24 гача бўлган вақтни акс эттиради (тавсия этиладиган масштаб 1 соат – 10 мм)
Жадвалнинг юқори қисми ва чегаралари айланма депо станциялари билан белгиланади, ўртада эса асосий депо станциясини белгиловчи қатор (30…40 мм баландликда), яъни асосий депо чегарасини белгиловчи қатор қолдирилади;
---- Сўнгра мос равишдаги станциягача борадиган поезднинг юриш вақтига мос чизиқ чизилиб, бунда станция чегарасини кесиб ўтувчи чизиққа мувофиқ соат интервалининг дақиқалари қўйилади (масалан, поезд 9 у 30 дақ. да келади, яъни бунда станция чегарасини кесиб ўтган чизиқ соат 9 ва 10 вертикал чизиқлари орасида бўлиб, у чизиқлар кесишган жой - 30 дақиқани кўрсатади).
---- Станцияларда мос равишдаги тўхтаб туриш ҳисобга олиниб, сўнгра поезд ҳаракати давом эттирилади;
---- чегара (айланма) станцияларда поезд ҳаракат йўналишини ва ўзининг тартиб рақамини ўзгартиради. Шартли равишда Б-А-В участкада харакатланувчи поездлар 2001 дан бошланган тоқ рақамларга В-А-Б йўналишда ҳаракатланувчи поездлар эса 2002 дан бошланган тоқ рақамларга эга деб қабул қиламиз (13.1 расмга қаранг).
---- Ҳаракатланиш графигини Б станциясидан бошлаб қуриш тавсия этилади;
---- Локомотивлар айланмасининг тортув графигини қуришга мисол;
---- Дастлабки берилган маълумотлар бўйича 11 жуфт поездга хизмат кўрсатишда локомотивлар айланмасининг схемаси симметрик схема тарзида ва локомотив бригадасининг ишлаши асосий А депога нисбатан юриш вақти 10.5 соатни, экипировка А станцияда (1 соат) ва ТХК-2 ни экипировка билан (2 соат 30 дақиқа) айланма депода ҳар 24 соатдан кам бўлмаган вақтда ўтказиладиган бўлсин.
---- Поездларнинг тортув графиги қурилганидан сўнг 3.1-жадвал шаклидаги поездлар ҳаракат жадвали тузилади. Ҳаракатланиш жадвалини тузишдаги асосий талаб ҳар бир ишланаётган айланма участкаларидаги станцияларда станцияга келиш ва кетиш тартиби соат 0. 00 дан бошлаб хронологик тартибда.
3.1-жадвал Б-А-В участкасида поездларнинг ҳаракатланиш жадвали
Do'stlaringiz bilan baham: |