Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

БИРИНЧИ КИТОБ
КЛИО
2
 
Галикарнасслик Ҳеродот (сўраб-суриштириш йўли билан олинган) бу 
маълумотларни бўлиб ўтган ҳодисалар вақт кечиши билан унутилмаслиги, ҳам 
буюк, ҳам ажабланишга лойиқ бўлган, ҳам эллинлар ва ҳам варварларнинг
3
қилган ишлари, айниқса, нима сабабдан улар ўзаро урушлар олиб 
борганликлари номаълум қолмаслиги учун йиғди ва ёзиб олди... 
73 ...Кўчманчи скифлар
4
гуруҳи қўзғолон кўтариб, Мидияга
5
кўчиб ўтди; 
шу пайтда мидияликлар устидан Дейокнинг ўғли Фраортнинг ўғли Киаксар
6
ҳукмронлик қилар эди. Аввалига у ушбу скифларга нисбатан яхши 
муносабатда бўлди, чунки улар паноҳ истардилар; у уларни шу қадар юқори 
баҳолар эдики, камондан ўқ отиш санъатини ва тилни ўргатишлари учун 
уларнинг ҳузурига ўғил болаларни юборди. Вақт ўтиб борар эди, скифлар 
мунтазам овга чиқардилар ва ҳар доим ниманидир овлаб келардилар, лекин бир 
кун шундай бўлдики, улар ҳеч нарса овлай олмадилар... 
201
б
. Ниҳоят, бу қабила ҳам Курушга
7
бўйсунганда, унда массагетларни 
1
Рыбаков. Б. 10; яна қар.: Нейхардт. Б.240.Таржима янги нашр бўйича берилмоқда: Доватур, Каллистов, Шишова. 
89,91-параграфлар (3-китоб), 203-параграф (4-китоб), 21-параграф (7-китоб).Таржима Г.А.Стратановскийники (қар.: 
Геродот).
2
Клио – тарих музаси (париси). Ҳеродот “Тарих”ининг тўққиз китоби музалар номлари билан аталган, лекин бу 
номлар Ҳеродот томонидан эмас, балки мил. ав. III-II асрларда александриялик бир олим томонидан берилган.
3
Варварлар (асли қадимги юнонча талаффузи“барбарой”, яъни барбарлар) деб юнонлар ва римликлар бошқа этник 
келиб чиқишга эга бўлган барча халқларни, барча чет элликларни, юнон ва римликлар тилида сўзлаша 
олмаганларнинг ҳаммасини атаганлар. Яна бир фикрга кўра, қадимда кенг тарқалган “варварлар” атамаси ўз 
маданияти жиҳатидан ўша даврдаги энг ривожланган юнон-рим маданиятидан пастки поғонада бўлган халқларга 
нисбатан ҳам қўлланилган. Шуниси диққатга сазоворки, “варварлар” атамасини юнонлар римликларга нисбатан 
ҳам ишлатганлар, лекин римликлар ҳеч қачон юнонларни “варварлар” деб атамаганлар. Ҳақиқатан ҳам, мил. ав. VI-
V асрлардаги римликлар юнонларга нисбатан варвар эдилар, буни рим муаллифлари ҳам тан олардилар. 
Юнонларнинг маданияти римликларникига нисбатан ҳар доим юқори бўлган. Ҳатто мил. ав. II асрда римликлар 
юнонларга қарам ерларни босиб олганларидан кейин ҳам юнон маданияти рнм маданиятидан устун келаверган. 
Натижада, бу ерларга келган римликлар юнонлар орасига сингиб кетганлар (масалан, Византияда). Ҳозир Саҳрои 
Кабир ва Шимолий Африкадаги туб аҳолининг барбар дейилиши қадимги юнон анъанасига асосланади.
4
Ҳеродот ва бошқа қадимги муаллифлар скифлар ҳамда саклар ҳақида гапирганида шуни назарда тутиш керакки, 
ушбу атамалар (айниқса, “скифлар”) улар томонидан Россия жанубидаги даштлар, Кавказдан то Хитойгача бўлган 
жуда катга жуғрофий ҳудудда яшаган бир қатор кўчманчи ва ярим кўчманчи қабилаларга нисбатан қўлланилган. 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, баъзи антик муаллифлар Дон билан Сирдарёни битта дарё деб қараганлар ва 
иккисини ҳам бир ном билан Танаис деб атаганлар ва бу дарё Европани Осиёдан ажратиб турувчи чегара, деб 
ҳисоблаганлар. Шу хатолари орқасида улар Сирдарёнинг ўнг соҳилида яшаган кўчманчиларни “европа скифлари”, 
чап соҳилида яшаганларини эса “Осиё скифлари” деб атаганлар.
5
Мидия – Шимолий Ироқ, Ғарбий Эрон ва Шарқий Анатолия ҳудудларини ўз ичига олган қадимги мамлакат, ўрни 
ҳозирги Курдистонга тўғри келади. Мидияликларнинг тили қадимги форс тилига яқин бўлган. Шунинг учун 
Ҳеродот гоҳо уларни форслар билан бир халқ деб қарайди. Ҳозир баъзи муаллифлар мидияликларни курдларнинг 
аждоди деб қарашади.
6
Киаксар (эронча Хувахшатра), Мидия подшоси (мил. ав. 625-585).
7
Куруш II (форс қабилаларидан келиб чиққан) – Аҳоманийлар давлатининг асосчиси, Мидияни (аввал ўзи унга 
тобеликда бўлган), сўнгра Лидияни, Кичик Осиё давлатларини забт этган. У таркибига бутун Осиё давлатлари 
кирган жаҳон салтанатини тузиш ғоясини илгари сурган. Замонавий олимларнинг айтишича, Ҳеродот тарихчи 
сифатида Куруш ўз олдига қўйган мақсадни яхши тушуниб етган. Аҳоманийларнинг ҳукмронлигини Ғарбда 
ўрнатиш учун Мисрдек кучли давлатни бўйсундириш керак эди, Эрон устидан ҳукмронлик қилиш ҳақида эса 
Бахтарияни забт этмай ўйлаб бўлмас эди, бунга эса, ўз ўрнида, Мидия, Эрон, Бахтария ўртасидагн туганмас низолар 
қулай имконият туғдирар эди (Дьяконов. Очерки.Б. 74-77). Умуман олганда, Ҳеродот Курушнинг сак-массагетларга 
қарши юриши ҳақида ҳикоя қилар экан, қандайдир афсонанинг адабий таҳририни келтиради. Ҳикоя тафсилотлари 
афсонавий бўлса ҳам, асосида ҳақиқий тарихий ҳодисалар ётганлиги аниқдир.


149 
бўйсундириш истаги уйғонди. Айтишларича, массагетлар
1
катта ва қудратли 
қабиладир. Улар шарқда кунчиқар томонда, Аракс
2
дарёси ортида, 
исседонларнинг қарши томонида яшайдилар. Айримларнинг фикрича, 
массагетлар скиф қабиласидир. 
202. Аракс ҳақида айтадиларки, у Истрдан ҳам катта, ҳам кичикдир. 
Айтишларича, унда Лесбосга деярли тенг келадиган ороллар кўп; бу 
ороллардаги одамлар ёзда турли-туман илдизларни кавлаб олиб озиқланадилар, 
пишган меваларни дарахтлардан ахтариб, сақлаб қўядилар ва улар билан қишда 
озиқланадилар. 
Уларда бошқа дарахтлар ҳам бор, улар мана бундай меваларни 
берадилар: ҳар гал бирга гуруҳ бўлиб йиғилишганда, улар гулхан ёқишади ва 
унинг атрофида ўтириб, оловга шу меваларни ташлашади. Оловга ташланган ва 
ёнган меваларнинг исини ҳидлаб, улар эллинлар май ичиб маст бўлганларидек 
маст бўладилар
3
. Оловга яна меваларни ташлайдилар ва кучлироқ маст 
бўладилар, сўнгра ўринларидан туриб рақсга тушиб, қўшиқ айта бошлайдилар. 
Айтишларича, уларнинг ҳаёт тарзи мана шундай экан.
Аракс дарёси матиенлар
4
мамлакатидан оқиб келади, ўша ердан Гинд
5
дарёси ҳам оқиб чиқади, уни Куруш 360 та ариққа ажратган. Аракс қирқта 
ирмоққа бўлинади, уларнинг фақат биттасидан ташқари ҳаммаси ботқоқ ва 
тўқайларга қуйилади. Айтишларича, бу ботқоқларда одамлар бор эмиш. Улар 
ҳам балиқ еб, тюлень терисидан кийим сифатида фойдаланишар экан
6

Аракснинг бир ирмоғи очиқ жойлар бўйлаб оқиб, Каспий денгизига қуйилади. 
Каспий денгизининг ўзи ҳеч қандай бошқа денгизга қўшилмаган ҳолда мавжуд. 
1
Массагет-саклар – Каспийорти ва Оролбўйи тоғ ва водийларида яшаган кўчманчи қабилалар. Сак-амиргийлар 
(форсча сака-хаумаварга – хаомани ясовчи саклар, хаомага эътиқод килувчилар) Мурғоб дарёси водийсида 
яшаганлар. Амиргий (амюргий) сак-массагетлари Доро I ёзувларида эслатилади. Доро ҳукмронлиги даври охирида 
улар “даха”, “дая” деб атала бошладилар. Амиргий саклари –Бахтария ва Ҳиндистон билан боғлиқ бўлган жануби-
шарқий сак қабилаларининг йирик бирлашмаларидан бири. Хоразм билан боғлиқ бўлган бошқа шимоли-шарқий 
бирлашмани тиғрахауда саклари (“ўткир учли қалпоқли саклар”) ёки ортокарибантиймассагетлари ташкил қилган. 
Манбаларнннг маълумотига кўра, массагетлар шу даврда Амударё ва Сирдарё ўртасидаги Суғд ва Хоразмга туташ 
бўлган ерларни эгаллаганлар (Пьянков. Массагеты Геродота; Пьянков. Массагеты; Пьянков. Саки). “Массагетлар” 
атамасининг келиб чиқиши аниқланмаган. Бу борада бир қатор фикрлар мавжуд: “масуа” –балиқдан, яъни 
“балиқлар билан озиқланувчилар”; “маза-гетлар”–“буюк гетлар”; “сакларнинг катта ўрдаси” деган тушунчасини 
ташкил қилувчи сўзларнинг элементлари ва ҳ.к. Замонавий тадқиқотчилардан бири “массагетлар” атамаси эроний 
“маса” (катта) ва фракия дунёсида маълум “гетлар” этнонимига бўлинади, хитойча “юежи”нинг талаффузи 
“гетлар”га яқин кўринишда тикланади, деган кенг тарқалган фикрни инкор этади. “Массагетлар” атамасида 
“гетлар” этноними йўқ (Грантовский.Б.75). Массагетлар скифларни улар Аракс ортида Осиёда эгаллаган ҳудуддан 
сиқиб чиқарганлар. Геродот уларни скиф қабилаларига мансуб эмас, деб ҳисоблаган.Аммо ҳозирги кунда 
олимларнинг кўпчилиги уларнинг маданияти скифлар, саклар, исседонлар, савраатлар маданиятларига яқинлигини 
ҳисобга олиб, массагетларнинг скиф (эроний) келиб чиқишига эга бўлганликлари ҳақидаги фикрга қўшилмоқдалар. 
Яна тахмин қилинадики, массагетлар Ўрта Осиё халқлари, шу жумладан, туркманларнинг этногенезида маълум 
ўрин эгаллаганлар.
2
Скиф-эллин манбаларига кўра,Осиёдаги Аракс дарёси Каспийга шарқ томондан келиб қуйилган. 
Тадқиқотчиларнинг кўпчилиги Араксни Окс билан тенглаштирадилар ва бу билан массагетларни Окс ва унинг 
Каспийга қуйиладиган ирмоғи ортида ёки Окс ва Яксарт ўртасида жойлаштирадилар. В.В.Струве ва бошқаларнинг 
фикрига кўра, Аракснинг Каспийга қуйилган ирмоғи Узбойдир. Ҳеродот “Аракс” атамаси остида бир неча турли 
дарёлар бўйича маълумот келтирган. Шундай фикр ҳам мавжудки, Ҳеродот Осиёнинг икки дарёси – Амударё ва 
Аракс (Сирдарё) ҳақидаги тушунчаларни бирлаштирган (қар.: Куклина).
3
Бу ерда гап “хаома” (хаума) ҳақида кетаётган бўлса керак. Эҳтимол,Ҳеродот наркотик хусусиятга эга бўлган 
қандайдир гиёҳни назарда тутгандир.
4
Матиенлар –ҳозирги Эроннинг шимоли-ғарбий худудларида яшаган аҳоли.
5
Гинд (ҳозирги Диала), Дажла дарёсига қуйилади.
6
Массагет саклари.


150 
Юнонлар ҳар тарафларга юрадиган денгиз ва Геракл устунлари
1
ортидаги 
Атлантик деб аталмиш денгиз ва Эритрей денгизи – ҳаммаси бир денгиз бўлиб 
чиқади. 
203. Каспий денгизи эса бошқадир, у ўз-ўзича мавжуд
2
, узунлиги 
эшкакли кемада ўн беш кун сузишни, энига эса саккиз кун сузишни талаб 
этади. Денгизнинг ғарбий соҳили бўйлаб Кавказ ястанади, узунлиги ва 
баландлиги бўйича энг катта тоғ бўлган Кавказда кўп турли-туман қабилалар 
яшайди. Уларнинг кўп қисми ўрмон мевалари ҳисобига кун кечирадилар. 
Айтишларича, уларда шундай дарахтлар борки, барглари қуйидагича 
хусусиятга эга: баргларни эзиб, сув билан аралаштириб, маҳаллий аҳоли ўз 
кийимларига бу аралашма билан турли ҳайвонлар тасвирларини соладилар. Бу 
тасвирлар ювилиб кетмайди, тери билан бирга эскиради, худди бошида бу 
териларга тиқилгандек. Қовушиш бу одамларда очиқдан-очиқ, худди 
ҳайвонлардагидек юз беради. 
204. Каспий деб аталмиш бу денгизнинг ғарбий соҳилини Кавказ тўсиб 
туради, шарқий соҳилининг давомида эса бепоён текислик ястаниб ётади. Бу 
текисликнинг катта қисми массагетларга тегишлики, Курушда уларга қарши 
уруш бошлаш истаги пайдо бўлди
3

205. Массагетларда эрининг вафотидан сўнг аёл ҳукмронлик қилар эди. 
Унинг исми Томирис
4
эди. Куруш уни чалғитиш учун унга эрга тегиш таклифи 
билан совчи юборди. Лекин Томирис Куруш унга эмас, балки массагетлар 
давлатига совчи юборганини англаб, рад жавобини берди. Ҳийласи амалга 
ошмаганидан сўнг, Куруш Аракс томон йўл олиб, массагетларга қарши 
очиқдан-очиқ ҳарбий юриш бошлаб, қўшин учун дарё устидан кўприклар
5
ва 
кемаларда дарёдан олиб ўтиш учун миноралар
6
қура бошлади. 
206. У ушбу ишлар билан машғул бўлган вақтда Томирис жарчи юбориб, 
қуйидагини эълон қилди: “Мидияликлар шоҳи, эришмоқчи бўлганингга 
қилаётган ҳаракатингни тўхтат. Ахир, режангнинг амалга ошиши сен учун 
омадли бўладими, билмайсан. Юришингни тўхтатиб, ўз одамларингга 
ҳукмронлик қил ва биз ўзимизникиларга ҳукмронлик қилаётганимизни кўриб, 
ғурурингдан туш. Албатта, сен бу маслаҳатга қулоқ солмайсан ва умуман, 
тинчликда қолмаслик учун ҳамма ишни қилишни афзал кўрасан. Агар сенинг 
массагетлар билан куч синашиш иштиёқинг шундай баланд бўлса, кўприклар 
1
Геракл устунлари –Гибралтар бўғози.
2
Ҳеродот уни, Азов денгизидан фарқли равишда, ички денгиз сифатида кўргани тўғридир.
3
Ҳеродот ва Ктесий матнларини ўқиганда шуни назарда тутиш керакки, Эрон ҳукмдорлари Ўрта Осиё 
давлатларини (айниқса, марказий ҳудудларини) қандай кетма-кетликда ва қайси йиллари босиб олганликлари ҳали 
фанда аниқланмаган. Фақат Курушнинг массагетларга қарши охирги юриши аниқ белгиланган, ушбу юриш 
натижасида форс қўшинлари оғир мағлубиятга учраганлар ва Курушнинг ўзи ҳалок бўлган. Бир қатор олимларнинг 
фикрича, Курушнинг Ўрта Осиёга қилган барча юришлари вақтини ҳаётининг охирги йиллари билан белгилаш 
тўғрироқдир. Аввалига Куруш ўз давлатига Партавани ва гиркан сакларини қўшиб олган, сўнгра Бахтария ва сак-
амиргийларни босиб олган, ундан сўнг Хоразмни олган ва сак-массагетларга қарши юришини бошлаган.
4
Ерларига бостириб кирган Куруш устидан ғалаба қозонган массагет маликаси. Бошқа антик муаллифларда 
Томирис скифлар маликасидир. Томириснинг юқори ўрин эгаллаганлиги сак-массагетлар қабилаларида матриархат 
урф-одатлари мавжуд бўлганлигини кўрсатади.
5
Тахмин қилинадики, бу ерда сўз Куруш жанубий сермаҳсул вилоятлар билан алоқани яхшилаш учун қурдирган 
кўприклар ҳақида кетяпти. Струвега кўра, кўприклар қуриш учун кемалар Каспий денгизидан Ўзбой бўйича 
Амударёнинг асосий ўзанига ўтган. Пьянковга кўра, Куруш Ўзбойни кечиб ўтган.
6
Кечув кемаларини душман ҳужумларидан қўриқлаш миноралари.


151 
қуриб овора бўлиб ўтирма ва биз дарёдан уч кунлик йўл масофасига 
узоқлашганимизда, бизнинг соҳилга ўтгин. Агарда сен бизни ўз соҳилингда 
қарши олишни истасанг, сен ҳам худди шундай қилгин”.
Бунинг ҳаммасини эшитиб бўлган Куруш форсларнинг катталарини ўз 
ҳузурига чақирди. Уларни йиғиб, бор гапларни айтди ва нима қилиш кераклиги 
ҳақида маслаҳат сўради. Уларнинг маслаҳатлари бир бўлди: улар Томирис ва 
унинг қўшинини ўзларининг юртларида қабул қилишни маслаҳат бердилар. 
207. Аммо бу йиғилишда иштирок этаётган лидиялик Крез
1
берилган 
маслаҳатга қўшилмаслигини билдирди. 
208. Шу тариқа, фикрлар тўқнашди. Куруш биринчи режани бажаришдан 
бош тортди ва Крез режасини қабул қилиб, дарёдан кечиб ўтиши ва у ерда жанг 
қилиши учун Томирис чекиниши кераклиги ҳақида унга хабар қилди. Томирис 
ваъда қилганидек, чекина бошлади. Куруш эса Крезни ўз ўғли салтанати 
вориси Камбизга
2
топшириб, агар массагетларга қарши юриш муваффақиятсиз 
тугаса, унга иззат билдириб, яхши муомалада бўлишни уқтирди. Ушбу 
буйруқни бериб ва уларни Эронга жўнатиб, ўзи қўшини билан дарёдан кечиб 
ўтди. 
211. Куруш бўлса Араксдан бир кунлик йўл юриб, Крезнинг маслаҳатини 
амалга ошира бошлади. Шундан сўнг Куруш форс лашкарининг энг яхши 
қисми билан Аракс томон қайтиб кетди, жойда эса жангга яроқсиз қисми 
қолди. Массагетлар қўшинининг учдан бири келиб Куруш лашкарининг жойда 
қолган ва мудофааланаётган аскарларини ўлдира бошлади. Тайёрлаб қўйилган 
ноз-неъматларни кўриб, улар душманни енгишлари биланоқ маишатбозликни 
бошладилар. Овқат ва майга тўйганларидан сўнг эса, уйқуга кетдилар. Форслар 
келиб, уларнинг кўпларини қириб ташлашди, ундан ҳам кўпларини асир 
олишди. Уларнинг орасида Томириснинг массагетларга қўмондонлик қилган 
Спаргапиф
3
исмли ўғли бор эди. 
212. Томирис қўшини ва ўғли билан юз берган воқеадан хабардор бўлгач, 
Курушга чопар юбориб, қуйидагини эълон қилди: “Қонга чанқоқ Куруш, бўлиб 
ўтган ҳодисадан мағрурланма. Ахир, май ичиб олиб, сизларнинг ҳам шундай 
жазавангиз қўзийдики, май танангиз бўйлаб тарқаганда оғзингиздан ифлос 
сўзлар отилиб чиқади. Сен менинг ўғлимни мардлар жангида эмас, балки 
шундай май ёрдамида ҳийлакорона енгдинг. Энди бўлса сўзларимга қулоқ сол, 
чунки сенга яхши маслаҳат бермоқчиман: ўғлимни қайтариб бер ва массагетлар 
қўшинининг учдан бир қисмига нисбатан шафқатсизлик қилган бўлсанг ҳам, бу 
ўлкадан жазосиз қайтиб кет. Агар сен айтганимни қилмасанг, массагетлар 
ҳукмдори Қуёш билан онт ичаманки, гарчи еб тўймас бўлсанг ҳам, сени қонга 
тўйдираман”. 
213. Куруш бу мурожаат сўзларига аҳамият бермади. Малика Томирис 
ўғли Спаргапиф эса кайфи тарқагач, қандай фалокатга дучор бўлганини 
англади. У Курушдан кишанлардан озод этишни сўради; қўллари озод бўлиши 
1
Лидия подшоҳи (мил. ав. 560-546), Алиатт ўғли.
2
Камбиз II, форслар шоҳи.
3
Малика Томирис ўғлининг номи скиф подшоси Спаргапиф номи билан бирдир (бу скифлар ва массагетлар 
ўртасидаги боғлиқликдан далолат эмасмикан?).


152 
биланоқ ўз ҳаётига қасд қилди. 
214. Шу йўсинда у ҳалок бўлди. Томирис эса Куруш унинг сўзига қулоқ 
солмаганидан сўнг қўшинини йиғиб, Куруш билан жангга кирди. Мен бу 
жангни варварлар ўртасида бўлган жангларнинг энг бешафқати деб 
ҳисоблайман ва ҳатто бу жанг қандай бўлиб ўтганини биламан. Айтишларича, 
аввалига масофадан туриб бир-бирларини камонлардан ўққа тутганлар, ўқлари 
қолмагач, бир-бирларига ташланиб, найза ва қиличлар билан жанг қилганлар. 
Узоқ вақт мобайнида улар қатъий туриб жанг қилдилар, на бири ва на бошқаси 
чекинишни истамади, ниҳоят, массагетлар устун келдилар. Форс 
қўшинларининг катта қисми шу ернинг ўзидаёқ қириб ташланди ва Курушнинг 
ўзи ҳам ҳалок бўлди
1
. У ҳаммаси бўлиб йигирма тўққиз йил мобайнида 
ҳукмронлик қилди. Томирис мешни одам қони билан тўлдириб, ҳалок бўлган 
эронликлар орасидан Куруш жасадини қидирар эди, топгач эса, унинг бошини 
мешга тиқди ва мурдани таҳқирлаб, қуйидагини айтди: “Сен тирик ва 
устингдан ғалаба қозонган менинг ўғлимни ҳийла билан қўлга олиб, нобуд 
этдинг. Мен эса, айтганимдек, сени қонга тўйдираман”. 
Курушнинг ўлими тўғрисидаги кўпсонли ҳикоялардан меники 
ҳақиқатгаэнг яқинидир
2

215. Кийимлари ва ҳаёт тарзи билан массагетлар скифларга ўхшашдирлар. 
Уларнинг отлиқлари ҳам, пиёда жангчилари ҳам (уларда иккала қўшин тури 
мавжуд), камончилари ҳам, найзабонлари ҳам ойболта олиб юриш одатлари 
бор. Улар олтин ва мисни кўп қўллайдилар. Найза, камон ўқи ва ойболталарни 
ясашда мис қўллайдилар, бош кийим, камарларни эса олтин билан безайдилар. 
Темир ва кумушни улар умуман ишлатмайдилар, ҳатто темир ва кумуш 
уларнинг мамлакатида йўқдир, олтин ва мис эса сон-саноқсиздир. 
216. Урф-одатлари қуйидагича. Ҳар бири биттадан аёлни хотинликка 
олади, лекин аёлларни улар баҳам кўрадилар. Эллинлар сўзига кўра, скифларда 
қабул қилинган нарсаларни аслида скифлар эмас, массагетлар қиладилар. 
Массагет аёлни хоҳлаганда, ўз ўқдонини арава олдига осиб қўйиб, қўрқмасдан 
аёл билан қовушади. Улар умрининг узунлиги бошқаларникидан фарқ 
қилмайди, аммо одам жуда қариганда барча қариндошлар бирга йиғилишиб, 
уни қурбон келтиришади ва унинг гўшти билан қўй ёки эчкилар гўштини 
қўшиб сувда қайнатиб, маишат қиладилар
3
. Бундай ўлим уларда энг бахтли 
1
Курушнинг ўлими қадимги муаллифлар томонидан турлича талқин этилади.Ҳеродотнинг Курушнинг охирги 
юриши ҳақидаги ҳикояси, мазмунига кўра, Ктесийнинг Куруш сакларга қарши олиб борган юриши ҳақидаги 
ҳикоясини эслатади. Ҳеродотнинг Куруш ҳалокати ҳақидаги маълумоти Красснинг партаваликлар билан жангдаги 
ўлими ҳақидаги Плутарх ҳикояси билан ҳамоҳангдир. Биринчи Салавкийлар даврига мансуб маълумотларга кўра, 
Куруш тўққиз йиллик ҳукмронликдан сўнг “Даас водийсида” (“дахадайлар ўлкасида”) вафот этган. Страбонда 
Курушнинг рақиблари (саклар) форс қўшинини икки марта тор-мор этганликлари ҳақида маълумот келтирилган. 
Эҳтимол, гап Ҳеродот томонидан эслатилган, массагетларнинг Куруш қўшинининг бир қисмига қилган ҳужумлари 
ҳақида кетяпти, бунда жанг форсларнинг фойдасига ҳал бўлган.Ҳеродот Курушнинг шарқий юриши ва унинг 
ўлими ҳақида келтирган маълумот илмий жиҳатдан ҳақиқатга энг яқин маълумот, деб ҳисобланади. Эронликлар 
лашкарининг тор-мор этилиши ва Курушнинг ўлими билан якунланган жанг мил. ав. 530 йилда бўлиб ўтган. Бобил 
ҳужжатларида (шу йилнинг сентябрь ойидаёқ) аҳоманий подшоси сифатида Курушнинг ўғли – Камбиз тилга 
олинади. Мил. ав. 530 йил июль охири-август боши – Ўрта Осиё тарихида аниқланган илк санадир.Курушни тор-
мор келтирган кўчманчи қабилаларнинг этник мансублигига келсак, Ҳеродот бўйича улар массагетлар бўлган, 
Ктесий бўйича дербиклар, бошқа муаллифларнинг маълумотига кўра, дахлар, даялар, яъни сак-массагетлар.
2
Бу ерда сўз гуруҳий турмуш ёки унинг кечки кўриниши – полиандрия ҳақида кетяпти.
3
Эҳтимол, бу қадимгиларнинг ушбу тарзда ўлган одамнинг кучи ва қудратига эга бўлиш мумкинлиги ҳақидаги 


153 
ҳисобланади. 
Касаллик натижасида ўлган одамни эса ейишмайди, аммо ерга кўмишади, 
қурбонликка келтиришгача яшай олмасликни бебахтлик деб ҳисоблайдилар. 
Улар ҳеч нарса экмайдилар, чорвачилик ва балиқ ови ҳисобига кун 
кечирадилар, балиқни кўп миқдорда Аракс дарёсидан овлайдилар. 
Ичимликлари эса сутдир. Худолардан фақат Қуёшга сиғинадилар, унга отларни 
қурбон келтирадилар. Ушбу қурбонликнинг маъноси шуки, худоларнинг энг 
тезига тирик жонзотларнинг энг тезини берадилар. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish