Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
ТЎРТИНЧИ КИТОБ
МЕЛЬПОМЕНА 
11. Ушбу мавзуда яна бир ҳикоя бордир, мен унга кўпроқ ишонаман. 
Осиёда яшовчи кўчманчи скифлар Аракс дарёсидан кечиб, Киммерия 
ўлкаларига кетиб қолганлар
2
(айни шу ерда ҳозирда скифлар истиқомат 
қиладилар, қадимда эса, айтишларича, бу ер киммерияликларга тегишли 
бўлган)
3

16. Ушбу ҳикоямиз бошида айтилган ўлканинг юқорисида нима 
жойлашганлиги ҳақида ҳеч ким аниқ айта олмайди. Менда ҳатто ўз кўзи билан 
кўрган бирон-бир гувоҳдан сўраб-суриштириш имконияти йўқ. Ҳатто мен бир 
оз аввал эслатган Аристей
4
ҳам, ҳатто у ҳам ўз шеърларида исседонлардан
5
узоғига ўтмаганлигини таъкидлайди, улардан юқорида жойлашган ерлар 
ҳақида исседонлардан эшитган миш-мишларга асосланиб ҳикоя қилади. Лекин 
биз бу миш-мишларга аниқлик киритган барча маълумотни албатта баён 
этамиз. 
25. Шундай қилиб, уларгача бўлган ерлар маълум, калбошлардан 
юқорида жойлашган ерлар ҳақида эса, ҳеч ким уларни ошиб ўтмаган. Ушбу 
калбошларнинг айтишларича, – менимча, уларнинг маълумотлари ишончли 
эмас, – тоғларда эчкиоёқ эркаклар яшар экан; ушбу одамлардан ўтилса, олти ой 
давомида ухлайдиган бошқа одамлар яшар экан. Буни мен бутунлай рад 
этаман. Сўқирлардан шарқда эса, аниқ маълумки, исседонлар яшайдилар; 
шимолий шамол томонда, калбошлар ва исседонлар юқорисида нима 
жойлашганлиги ҳақида улар ўзлари ҳикоя қилганларидан ташқари ҳеч нарса 
исботини топмаган ва Аҳоманийларгача бўлган даврнинг “Катта Хоразми” муаммоси очиқ қолмоқда. Ҳекатей 
асарининг бизгача етиб келган бир парчасида хоразмликлар партаваликлардан шарқда яшаганлари кўрсатилган. 
Хоразм Партавадан шарқда жойлашган ҳудудлар устидан сиёсий гегемонлик ўрнатган, деб тахмин қилинади. 
“Ксеркс армиясида хоразмликлар ва партаваликларнннг ҳарбий бўлинмалари Артабаз бошчилигида 
бирлаштирилган” деган факт бу тахмин фойдасига гувоҳлик беради (Гафуров. История.Б. 152).
1
Бу ерда маҳаллий аҳолига ортиқча солиқ солиш учун Аҳоманийлар ҳукумати каналлар тўғонларини ёпиб, сувни 
тўхтатишлари ҳақидаги Ҳеродотнинг хабари муҳим тарихий аҳамиятга эгадир. Ўрта Осиёда бундай сув сиёсати 
ҳатго XX аср бошларида ҳам аҳамиятини йўқотмаган.
2
Ҳеродот бўйича, скифларни массагетлар сиқиб чиқарган, Аристейга асосан эса – исседонлар. Ҳеродот (1,201) 
массагетлар исседонлар қаршисида яшайдилар, яъни бу қабилалар қўшни бўлганлар, деб ҳисоблайди.
3
Киммерияликлар – Қора денгизнинг шимоли-шарқий соҳилларида яшаган қабилалар (мил. ав. VII-VI асрлар, 
бронза давридан темир даврига ўтиш вақти). Ҳеродотга кўра, улар то Фракиягача тарқаб кетганлар ва кейинчалик 
скифлар томонидан ҳайдаб чиқарилганлар. Кичик Осиёнинг босиб олинган ерларида маҳаллий аҳоли билан 
аралашиб кетганлар. Ҳозирча киммерияликларнинг археологик маданиятини аниқ кўриб бўлмайди. Антик (юнон ва 
рим) ёзувчилари кўпинча киммерияликлар билан скифларни чалкаштирадилар.
4
Проконнеслик Каустробийнииг ўғли.
5
Бир қисми Урал ва Олтойдан шарқда, қолган қисми Шарқий Туркистон ҳудудида яшаган қабилалар.


156 
маълум эмас.
26. Айтишларича, исседонларнинг қуйидаги урф-одатлари бор: бир 
одамнинг отаси ўлганда, барча қариндошлари қўй ва эчкилар олиб келадилар 
ва сўнгра уларни қурбонлиқ қилиб ва гўштларини майдалаб, ўша одамнинг 
ўлган отасининг мурдасини ҳам парчалайдилар. Барча гўштни аралаштириб, 
базмни бошлайдилар
1
. Ўлган одам бошини, сочларини олиб ташлаб ва тозалаб, 
устидан олтин юритадилар, сўнгра ундан ҳар йил бўладиган қурбонликларда 
май ичиш косаси сифатида фойдаланадилар. Худди эллинлар хотира кунини 
нишонлагандек, ўғил айтилганларни ўз отаси учун қилади. Умуман олганда, 
улар ҳам одил ҳисобланадилар; уларнинг аёллари эркаклар билан тенг ҳуқуққа 
эгадирлар.
27. Шундай қилиб, улар ҳақида ҳам маълумот бор, улардан юқорида 
жойлашганлар ҳақида эса айтадиларки, у ерда олтинларни қўриқловчи бир 
кўзли одамлар
2
ва грифлар
3
бор экан. Ушбу ҳақида скифлар исседонлардан 
эшитиб айтдилар, скифлардан эса биз ва бошқалар эшитганмиз ва уларни 
скифчасига аримаспалар деб атаймиз; чунки “арима” сўзи скиф тилида “бир” 
маъносини, “спу” эса “кўз” маъносини билдиради. 
203. Хуллас, қолган баркаликларни қулликка олиб, форслар Мисрга 
қайтдилар... 
204. Қулликка олинган баркаликларни форслар Мисрдан подшоҳ 
ҳузурига олиб кетдилар. Доро-шоҳ уларнинг яшашлари учун Бахтария 
мамлакатидаги бир қишлоқни берди. Ушбу қишлоқни улар Барка деб атадилар, 
у менинг давримда ҳам Бахтария ўлкасида мавжуд эди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish