Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
КТЕСИЙ 
Қадимги юнон тарихчиси Ктесий (Ктесиарх ёки Ктесиох ўғли) Книдда 
туғилган. Туғилиш ва вафот этиш саналари номаълум бўлиб қолмоқда 
(тахминан мил. ав. V аср ўрталарида туғилган, мил. ав. IV асрда вафот этган). 
Шифокорлар сулоласига мансуб (машҳур Гиппократга қариндош бўлган), ўзи 
ҳам шифокор бўлган, тиббий мавзуда қалам тебратган. 
Ктесий ҳақида биографик маълумотлар жуда кам. Хусусан, қачон ва 
қандай қилиб Эронга “асир” сифатида бориб қолганлиги (тахминан мил. ав. 414 
йилгача) аниқ эмас. “Асир” тушунчаси нисбийдир
2
. Артаксеркс II ҳузурида 
подшоҳ ва унинг оиласининг шифокори бўлган. Артаксеркс саройида у яна 
дипломатик топшириқларни ҳам бажарган. Ватанига мил. ав. 398/397 йилларда 
қайтиб келган, шундан сўнг, тахмин қилиб айтиш мумкинки, ўз ижодини 
бошлаган. Ноаниқ сабабларга кўра, Ктесий Книдга келиб қолади, у ердан 
спарталиклар томонига ўтиб, Лакедемонга кўчиб ўтади, Элладани бошқа тарк 
этмайди. Унинг “Эрон тарихи”
3
, “Ҳиндистон тасвири”, “Осиё хирожи ҳақида”, 
“Ерлар тасвири”, “Тоғлар ҳақида”, “Дарёлар ҳақида”
4
асарлари шу ер билан 
боғлиқ. 
Ктесийнинг бу ерда яшаган халқлар ҳақидаги маълумотлари Ўрта Осиё 
тарихи учун энг биринчи (Ҳеродотдан сўнг) ёзма манба сифатида ўзига хос 
аҳамиятга эгадир. Кейинги антик муаллифларнинг, шу жумладан, Сицилиялик 
Диодорнинг (мил. ав. I аср) “Осиё” ҳақидаги маълумотлари айни Ктесий ва 
Ҳеродот асарларига келиб тақалиши аниқланган. 
Афсуски, вазиятни икки масала оғирлаштиради. Биринчидан, Ктесийнинг 
асарлари бизга асл ҳолида етиб келмаган ва бошқа муаллифлар асарларидаги 
кичик парчалар кўринишидагина маълумдир. Шунинг учун Ктесий матнининг 
1
Бу таржима ушбу китобдан олинди: Еврипид. Б. 429-430.
2
И.М.Дьяконов тахмин килишича, Ктесий Кариядаги форс қўзғолончиси Аморг хизматида бўлган ва Аморг билан 
уришган Лидия сатрапи Тиссаферн томонидан асир этилган (Дьяконов. История. Б.22).
3
Ушбу асар мил. ав. 393 йилгача, аниқроғи, тахминан мил. ав. 390 йил атрофида тамомланган.
4
Ктесий ҳақидақар.: Соболевский. Ктесий.


159 
баёни айрим ҳолларда шубҳалидир
1
. Иккинчидан, Ктесий худди Ҳеродотга 
ўхшаб, ўз кўзи билан кўрганларини ёки бошқалардан эшитганларини бевосита 
ёзмаган ва тасвирга туширмаган
5
. Ктесий ўзи йиққан маълумотларга ихтиёрий 
равишда ўзгартиришлар киритган, уларга қўшимчалар ва ҳатто афсоналарни 
қўшиб, қизиқарли ҳикоялар кўринишини беришга ҳаракат қилган. 
Айримларининг сюжетларини ҳатто ўзи ўйлаб топган. Унда аниқ ва ноаниқ 
маълумотлар, рост (уларни матнларда ҳар доим ҳам пайқаб бўлмайди) ва 
тўқима гаплар чамбарчас боғланиб кетган. Бу эса Ктесий асарларидан тарихий 
ва тарихий-географик манба сифатида фойдаланишда қийинчилик туғдиради. 
Шу жиҳатдан Ктесиймураккаб муаллифдир. 
Аммо унинг Ўрта Осиё ҳақида келтирилган маълумотларини эътиборсиз 
қолдириб бўлмайди. Ушбу ҳудудда истиқомат қилган халқлар (бахтарияликлар, 
хорасмийлар, партаваликлар, баркаликлар ва гирканийлар, саклар, дербиклар 
ва дирбейлар, каспийлар, тапирлар) ҳақидаги маълумотлар Ктесийнинг турли 
асарларида тарқоқ ҳолдадир. Бу маълумотлар яна шу жиҳати билан қизиқарли 
ва муҳимки, улар биргаликда Ҳеродот асарларидаги маълумотларни тўлдиради. 
Ктесийнинг айрим маълумотлари беқиёсдир. Бизда ўша даврнинг Ктесий 
асарларига тенг бўла оладиган бошқа манбалари йўқ. 
Ктесий асарларидан парчаларни ўқиганда унинг даврида Ўрта Осиёнинг 
катта қисми Аҳоманийлар давлати таркибида бўлганлигини назарда тутиш 
керак. Ушбу ҳудуд (яъни Бахтария ва Суғдиёна) Аҳоманий сатрапияларидан 
бирини ташкил қилар эди. Ўз ҳукмдорлари бошчилигида вақти-вақти билан 
Эрон шоҳларининг иттифоқдошлари сифатида ҳаракат қилган сакларгина ўз 
мустақилликларини сақлаб қолганлар. 
Бизнинг давримизда И.В.Пьянков Ктесий асарларидаги Ўрта Осиёга 
тааллуқли парчаларни энг аниқ ва тўлиқ кўринишда рус тилига ўгиришдек 
катта ишни амалга оширди ва ушбу таржималарни тарихшунослик таҳлили 
билан таъминлади. У яна Ктесийга асосланиб ёзган муаллифларнинг 
матнларини аниқлаш ва бу билан Ктесийнинг Ўрта Осиё ҳақидаги 
маълумотларини тўлдириш бўйича ишларни ҳам амалга оширди. Биз Ктесий 
асарларидан айрим парчаларни И.В.Пьянков ишлари бўйича келтирмоқдамиз. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish