Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Доронинг сояси: 
Ўғилларимдан қайсилари у ерга лашкар тортиб борди, 
айт? 
Атосса: 
Жўшқин Кайхусрав
3
, бутун қитъани вайрон этажак,... 
Доронинг сояси: 
Ачинаман шон-шарафли лашкарга, бизнинг 
1
Ярхо.Б. 287; Радцил. Б. 57-86; Сахарный.Б. 5-35.
2
Эсхил.Б. 108-109.
3
Аҳоманий подшоҳ. Мил. ав. 480-479 йилларда форсларнинг Юнонистонга юришига бошчилик қилган ва бу юриш 
форсларнинг мағлубияти билан тугаган.


147 
жангчиларимизга ачинаман. 
Атосса: 
Шўрлик бахтарияликлар ҳам нобуд бўлдилар, ҳаммаси ёшлар. 
ҲЕРОДОТ 
Қадимги юнон тарихчиси Ҳеродот Галикарнассда (Кичик Осиё) мил. ав. 
490-480 йиллар орасида дунёга келган, мил. ав. 425 йил атрофида вафот этган. 
Ёшлигида тиранияга қарши курашда иштирок этган, бу эса унинг кейинчалик 
Галикарнассдан бош олиб кетишига сабаб бўлган. Узоқ вақт Афинада яшаган. 
Афина демократиясининг йўлбошчиси, ўз дунёқарашига кучли таъсир 
кўрсатган Периклга яқин бўлган. Афина демократиясига бўлган эътиқодини 
бутун умри давомида сақлаб қолган. 443 йил атрофида Фурияга кўчиб кетган
1

Ҳеродотнинг “Тарих” номли асари мил. ав. 500-449 йиллардаги юнон-
форс урушларига бағишланган. Унда Юнонистон, Лидия, Мидия ва Эрондаги 
Аҳоманийлар салтанати тарихига тааллуқли кўп маълумотлар келтирилган. 
Асарнинг кенг кўламлилиги, кўп қирралилиги, шу билан бирга, яхлитлиги 
Ҳеродотни ҳақиқатан “тарихнинг отаси” деб ҳисоблашга асос бўлди. 
Ҳеродот муайян тарихий маълумотларни баён этиш асносида турли-
туман, шу жумладан, ҳатто афсонавий кўринишдаги башоратгўйлар сўзлари ва 
шунга ўхшаш манба ҳамда қўлланмалардан иқтибослар келтиради. Айрим 
ҳодисаларни у илоҳий ироданинг намоён бўлиши, деб изоҳлайди. Лекин айни 
пайтда, тарихий танқид услуби ҳам унга ёт бўлмаган. 
Ҳеродот ўз саёҳатлари ҳақидаги маълумотлари билан ҳам машҳур бўлган. 
Булар айрим мамлакат ва халқлар бўйича тарихий-жуғрофий билимларнинг 
беқиёс манбаи бўлиб қолган. Ўзининг ўн йиллик саёҳати давомида Ҳеродот 
қитъавий Юнонистоннинг қатор шаҳарларида, Эрон (Аҳоманийлар давлатида), 
Миср, Италия, Македония ва Скифияда бўлган. 
Ҳеродот Эрон шоҳи Доронинг Сузадан Қора денгиз соҳилларига – 
Скифияга қилган юриши (мил. ав. 512) ҳақида ҳам маълумот қолдирган. Бу 
маълумотнинг қимматлилиги шундаки, Ҳеродот ўз саёҳатини мазкур юришдан 
60-70 йил кейин, ҳали одамларда бу юриш ҳақида хотиралар сақланиб турган 
даврда амалга оширган. 
Ҳеродот Ўрта Осиёда бўлмаган, лекин Каспий денгизидан шарқда 
жойлашган ерлар қандайлигига қизиққан, улар ҳақида Кавказ аҳолисидан 
маълумот олишга ҳаракат қилган. Олинган маълумотлар, албатта, тўлиқ эмас ва 
ҳар доим ҳам аниқ бўлмаган. Тахмин қилинишича, Аҳоманийлар давлатида 
бўлган вақтида Ҳеродот форс аслзодаларининг ҳикояларидан фойдаланган. 
Демак, ўша даврдаги Аҳоманийлар давлати тарихи билан боғлиқ бўлган Ўрта 
Осиё тарихи унинг назаридан четда қолмаган. Ҳеродот тўғрилигига ўзи шубҳа 
қилган маълумотлар ҳақида бундай ёзар эди: “Ростми бу, мен билмайман, аммо 
мен айтаётганларини ёзмоқдаман” (II, 123). 
Биз Ҳеродотнинг асаридан Ўрта Осиё ва унга туташ ҳудудларга 
тааллуқли парчаларни келтирамиз. Бу парчаларнинг матни тарихий-жуғрофий 
маънода ҳар доим ҳам аниқ эмас. Зеро, Ҳеродот меросининг энг сўнгги 
1
Лурье. Б. 212; Дитмар. Б. 87; Доватур. Б. 201.


148 
тадқиқотчиларидан бири ёзишича, у: “Ҳеродотни койишдан олдин, мени 
тушунишга ҳаракат қил”, деган шиор остида ишлаган
1


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish