Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Бахтарияликларнинг Оссурия салтанатинингвайрон этилишидаги



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
Бахтарияликларнинг Оссурия салтанатинингвайрон этилишидаги 
иштироклари (Диодор бўйича) 
Охирги 
Оссурия 
подшоҳи 
Сарданапалга 
қарши 
Арбак 
ўз 
иттифоқдошлари билан қўзғолон кўтарди. Бир хабарчи (қўзғолончиларга) 
Бахтариядан [Оссурия] подшосига юборилган қўшин тез ҳаракат қилиб, 
яқинлашиб қолганлиги ҳақида ахборот олиб келди. (2) Арбак буни эшитиб, 
тезда [Бахтария] саркардаларига қарши чиқишга аҳд қилди. Агар сўз билан 
бахтарияликларни ажраб чиқишга кўндира олмаса, қурол кучи билан 
қўзғолончиларга қўшилишга мажбур қилиш учун жангчилардан энг яхшилари 
ва енгил қуролланганларини танлаб олди. (3) Ниҳоят, озодлик ҳақидаги 
[ваъдаларга] аввалига бошлиқлар, сўнгра қолган қўшинлари ишондилар ва 
ҳаммалари бир ўрдада бирлашдилар. 
(4) Шундай бўлдики, бахтарияликлар ажраб чиққанлари ҳақида ҳали 
билмай ва ғалабаларидан боши айланиб, Оссурия подшоси байрамона 
кайфиятга берилиб кетди... [Маишат ва ичкиликка берилган Оссурия ўрдуси 
Арбак қўшинлари олдида ожиз бўлиб қолди. Арбак ва унинг иттифоқдошлари 
1
Шундай қилиб, Ктесийда Оссурия подшоҳи Ниннинг Бахтарияга, у ерда Оксиарт ҳукмронлиги пайтидаги қилган 
юриши ҳақида деярли батафсил ҳикоя берилган. Нин армияси бахтарияликларнинг кучли қаршиликларини енгиб, 
мамлакат ичкарисига кириб борган, лекин Оксиарт қароргоҳи (Бахтара)нинг қамали натижасиз тугади. Нинга 
ёрдамга унинг хотини Семирамида келади, унинг жангчилари Бахтара акрополининг қўриқланмаган қисмини қўлга 
киритадилар. Натижада, бутун шаҳарнинг бойликлари Нин қўлига ўтади. Семирамиданинг Ҳиндистонга қилган 
юришлари учун Бахтария таянч нуқтаси бўлди. Аслида бунинг ҳаммаси бир афсонадир. Аниқ маълум бўляптики, 
Оссурия қўшинлари Эроннинг ғарбий қисмларигача етганлар ва айрим ҳолларда Гиркания ва Партавада пайдо 
бўлишлари мумкин бўлган. Бу Семирамида ва унинг ўғли Ададнерари III нинг Мидияга қарши олиб борган 
юришларининг (мил. ав. 802-788) акс-садоси бўлиши мумкин.Бу юришларда оссурияликлар Мидиянинг ички 
қисмларигача кириб борганлар, лекин бу ҳолларда ҳам улар айни Бахтариянинг ҳудудларигача етиб келмаганлар. 
Аммо Ктесийнинг, ундан кейин Диодор ва бошқа антик муаллифларнинг ҳикоялари Бахтариянинг қадим 
замонларда маълум бўлганлигидан далолат сифатида муҳимдир (мил. ав. IX-VIII аср бошлари). Аниқ маълумки, 
мил. ав. VIII асрда Бахтария ва Оссурия ўртасида Мидия орқали савдо алоқалари мавжуд бўлган. Бахтариядан 
Оссурияга туялар, Бадахшонда топиладиган лазурит етказилган. Лазурит Мидиянинг шимоли-шарқий қисмлари 
тўлаши керак бўлган хирож таркибига кирган. Ктесий ва Ҳеродотнинг маълумотлари айниқса шу билан 
қимматлики, уларда Ўрта Осиё аҳолиси ҳақида энг эрта, кўп жиҳатдан афсонавий маълумотлар Эрон шоҳи 
Курушнинг юриши ҳақидаги ҳикоялар доирасида берилган. Бу юришнинг мақсади Ўрта Осиёни забт этиш бўлган.


163 
ғалаба қозондилар]”. 
“(Ктесий ҳикоя қиладики), Артейнинг ўлимидан сўнг мидияликлар 
устидан Артин йигирма икки йил, Астибар эса қирқ йил ҳукмронлик қилган. Бу 
[охиргиси] даврида партаваликлар мидияликлардан ажраб чиқиб, [ўз] 
вилоятларини ва шаҳарларини сакларга топширдилар. (2) Шунинг учун саклар 
ва мидияликлар ўртасида кўп йиллик уруш бошланиб кетди ва кўп жанглар 
бўлиб ўтди; ниҳоят, икки томоннинг оғир талафотларидан сўнг, улар қуйидаги 
[шартларда] тинчлик битими тузадилар: партаваликлар мидияликларга 
бўйсунадилар ва ҳар бири аввал нимага эга бўлган бўлса, шунга эгалик қилади 
ва улар доимо дўст ва ҳарбий иттифоқдош бўладилар.
(3) Шу даврда сакларнинг ҳукмдори Заринея исмли аёл эди. У ҳарбий 
ишларга содиқлиги, жасурлиги ва уддабуронлиги билан бошқа сак аёлларидан 
устун турар эди. Умуман олганда, бу халқнинг аёллари жасурдирлар ва 
эркаклар билан биргаликда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этадилар. Лекин у, 
айтишларича, бошқалардан латофати билан ажралиб турар эди ва ўз ниятлари 
ва қилмишлари билан ажойиб эди. (4) Чунки у жасурлиги билан мақтанган ва 
сак халқини эзиб келган қўшни варварларни забт этди, мамлакатининг кўп 
қисмини обод қилди, катта шаҳарларга асос солди ва умуман, халқига 
бахтлироқ ҳаёт яратиб берди. (5) Ва шунинг учун, унинг ўлимидан сўнг 
ватандошлари яхши ишлари учун миннатдорчилик билдириш ва унинг 
забардастлиги ҳақида хотира қолдириш мақсадида, [у учун] мақбара қурдилар 
ва ушбу мақбара улардагиларнинг энг савлатлиси эди”. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish