Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

ПЕРСЕПОЛ ЁЗУВИ 
Персепол – асосан Доро I ва Кайхусрав (юнончада Ксеркс) I даврида 
1
Марғиёнадаги қўзғолонга бошчилик қилган Фрада фақат бир йилдан сўнг (мил. ав. 521 йилнииг 27 ноябридан сўнг) 
асир олиниб қатл этилганлиги унинг душманлар қўлига тушмаганлигидан ва 522 йилда ҳали қўзғолон бутунлай 
бостирилмаганлигидан далолат беради. Мил ав. 521 йил ёзида Патиграбан яқинидаги жангда Доро Эрондаги 
қўзғолончиларни ҳам тор-мор этган.
2
Қадимги форсларда зардуштийликдан илгари ҳам ёлғон энг оғир гуноҳ ҳисобланар эди.
3
Бу ерда сак-массагет қабилаларининг икки тури ҳақида сўз кетаётганга ўхшайди: бири – денгиз ортидагилари, 
иккинчиси – ўткир учли қалпоқ киядиганлари. Қадимги форсча матнда буларнииг биринчисини “сака тиам-тара 
дарая”, иккинчисини “сака тиграхауда” дейилган. Баъзи тадқиқотчилар матннинг шу ерида “денгиз” (дарая) деб 
Орол денгизи назарда тутилган, деб тахмин қиладилар. Лекин Аҳоманий шоҳларнинг биронтаси бу денгиз ортига 
ўтганлиги ҳақида маълумот йўқ. Демак, “денгиз” деб бу ерда Каспий назарда тутилаётганлиги эҳтимолга яқинроқ.
4
Келтирилган жумла Каспий денгизи назарда тутилаётганлиги ҳақидаги фикрни тасдиқлайди, чунки бу ҳолда 
кемалардан ясалган кўприк Амударё устидан ўтказилганлигини кўрсатади.Қадим ва илк ўрта асрларда Амударё 
қуйи оқимида икки тармоққа ажралган: бири Орол денгизига ва иккинчиси Каспий денгизига қуйилган.
5
Унинг исми ҳақида қар.: Фрейман. Б. 235-240. Беҳистун ёзувининг тантанали-ғолибона матнига зид ўлароқПолиен 
ўзииинг “Ҳарбий ҳийлалар” (“Стратеген”)ларида ҳикоя қиладики, Доронинг сакларга қарши юришига жиддий 
қийинчиликлар ҳамроҳ бўлган. Кетма-кет сакларнинг учта йирик ҳарбий бўлинмаларига қарши ҳаракат қилишга 
тўғри келган ва фақат учинчиси Дорога жангсиз таслим бўлган. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, Полиен 
ҳақиқатан бўлиб ўтган воқеалар ҳақида сақланган хабарларга асосланган.
6
В.В.Струве матннинг шу ерининг бошқача таржимасини келтирган: “Доро – шоҳ айтади: “Сўнгра мен лашкар 
билан ўткир учли (тиғра-хауда) қалпоқ киядиган сакларнинг кетидан қувиб, саклар ўлкасига йўл олдим. Бу 
сакларга мен ета олмадим. Мен денгизга етганимда, ўз лашкарим билан уни кечиб ўтдим (шубҳасиз, бу ерда 
Амударё назарда тутилаётир, чунки Доро на Каспий, на Орол денгизларини кечиб ўтган – А.А.). Сўнгра мен кўп 
сакларни ўлдирдим. Уларнинг бир бошлиғини қўлга туширдим, у кишанда ҳузуримга келтирилди, мен уни қатл 
қилдим. Уларнинг Скунха исмли бошқа бошлиғини уларнинг ўзлари тутиб ҳузуримга келтиришди. Шунда улар 
устидан бошқа бошлиқни тайинладим, чунки менинг хоҳишим шундай эди. Сўнгра мамлакат меники бўлди” 
(Струве. Поход.Б. 242-244). Иккала таржимадаги фарқга сабаб шуки, В.В.Струве Беҳистун ёзувининг қаттиқ 
шикастланган бешинчи устунчасининг илк тикланган матнига асосланган.


139 
қурилган, ҳашаматли қасрлари бўлган Аҳоманийлар пойтахтларидан бири. 
Кейинчалик у охирги аҳоманий Доро III устидан қозонилган ғалабани 
нишонлаётган Искандар Зулқарнайн қўшинлари томонидан вайрон қилинган ва 
харобага айлантирилган. Персеполнинг тарихий обидалари орасида Аҳоманий 
шоҳларнинг, жумладан, Доро I нинг ёзувлари бор. Қуйида келтирилаётган 
парча мазмун жиҳатидан юқорида келтирилган Беҳистун ёзуви матнига яқин
1

1,2. “Ахура Мазда иродаси билан мен мана бу вилоятларнинг устидан 
форс халқининг кучи билан ҳукмронлик қилдим, улар мендан қўрқардилар ва 
менга ўлпон келтирардилар: Сузиёна, Мидия, Арманистон, Спарда, қитъадаги 
ва денгиздаги юнонлар ва қуёш чиқишидаги вилоятлар – сагартийлар, Партава, 
зариаклар(дранғиёнлар), Ария, Бахтария, Суғдиёна, Хоразмия, саттагидлар, 
Арахозия, Ҳиндистон, Гандҳария, саклар”. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish