Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
 
 
 
МАҲАБҲАРАТА 
Умумлашган “Маҳабҳарата” (санскритча “Буюк Бҳарата ҳақида ҳикоя”)
1
номи билан улкан достон маълум бўлиб, унинг асосий ўзаги мил. ав. II 
мингйиллик иккинчи ярмида шимолий ва шимоли-ғарбий ҳинд қабилалари ва 
элатларининг оғзаки афсона ва ҳикоялари асосида шаклланган. Бизга етиб 
келган кўринишни эса у мил. I мингйиллик ўрталарига келиб касб этган. Унинг 
таркибида кейинчалик Жануби-шарқий Осиё, Мўғулистон, Тибет халқларининг 
ёзма манбаларига кирган ҳикоялар ва сиймолар мавжуд. Бу сиймолар таржима 
ва қайта ишлашлар жараёнида янгича талқин ва маҳаллий тус оларди. 
Достоннинг марказий қисмида иккита йирик сулола (Пандавлар ва Кауравлар) 
ва уларнинг иттифоқдошларининг Хастинапура (Деҳли) устидан ҳукмронлик 
қилиш учун олиб борган курашлари туради. 
Европада, жумладан, Россияда “Маҳабҳарата”нинг охирги қисмларидан 
бири (“Бҳагавадгита”) XVIII аср охирларида пайдо бўлди (В.А.Жуковский 
таржимасида “Наль и Дамаянти”). Совет даврида асарнинг 18 китобидан 
алоҳида ва муҳим қисмларини санскритдан рус тилига таржима қилишда 
В.И.Кальянов, Б.Л.Смирнов ва бошқалар унумли ишладилар
2

“Маҳабҳарата”да қадимги Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларнинг дини, 
фалсафий-ахлоқий қарашлари, ижтимоий-сиёсий тузуми, ҳарбий билимлари ва 
ҳ.к. тарихи ҳақида илмий нуқтаи назардан қимматбаҳо маълумотлар 
келтирилган
3
. Қуйида келтирилаётган парча кўп тарафдан афсонавий ёки ярим 
афсонавий бўлиб, у В.И.Кальяновнинг русча таржимасидан бажарилган
4

1
Бҳарата (“қўлловчи”) – қадимги машҳур уруғнинг вакили, Шакунтила ва Душятининг ўғли, Каурлар ва 
Пандавларнинг аждоди (ҳозирги Ҳиндистоннинг номи ҳам “Бҳарата”).
2
Махабхарата/ Пер. В.И.Кальянова; Махабхарата / Пер. Б.Л.Смирнова; Махабхарата, или Сказание о Великой битве 
потомков Бхараты / Литературнее изложение Э.Н.Темкина и В.Г.Эрмана.
3
Аникеев; Серебряков. Б.69-84.
4
Махабхарата. Книга вторая. Сабхапрва, или книга о собрании / Пер. с санскрита и коммент. В.И.Кальянова. Б. 95-
96. Бу ерда одамларнинг бир кўзли ва уч кўзли, бир оёқли дейилиши ҳикоянинг афсоналигини кўрсатади. Лекин 
кийим нималигини билмаган ва авратини енгил мато билан ўраб юрган ҳиндларнинг кўзига турли кўринишдаги 
темир дубулға, қалпоқ, кулоҳлар, узун яктак ва чопон кийган кишилар ҳар хил кўзли ва бир оёқли бўлиб кўринган 


132 
“47-боб. Дурйиодҳан деди: ...Мен у ерда икки ва уч кўзли ва пешонасида 
(бир) кўзли, ҳар тарафдан келган (одамларни) кўрдим. Уларнинг бошларида 
қалпоқ, доимий масканлари йўқ. Пакана ва одамхўрлар ва бир оёқли (одамлар) 
ҳам бор эди. Улар подшоҳ (Юдҳишидҳира)га ўлпон сифатида кўп ялтироқ 
олтинлар келтирдилар, лекин улар дарвоза олдида тўхтатиб турилди. Бир оёқли 
одамлар қирмизи ранг ва тўтиранг, фикрдек тез ёввойи отларни унга ҳадя 
қилдилар, шунингдек, рангинкамон нурига ўхшашларини ва кечки булутга 
ўхшаш, оларанг, фикрдек шиддатли ва тезларини ҳам ва шунингдек, кўп 
қимматбаҳо олтинлар (бердилар).
Мен ҳар хил чинлар
1
, хунлар
2
, шаклар
3
, удрлар
4
, шунингдек, тоғларда 
яшовчи ва Вришни уруғидан бўлган одамларни, харахунларни
5
ва 
Ҳимолойнинг қора аҳолисини ҳисоблаб ўтиришга тоқатим йўқ, уларнинг 
ҳаммаси кўплаб ҳадялар билан келгандилар ва дарвоза олдида тўхтатиб 
турилардилар. Улар унга (подшоҳга) ҳадя сифатида ҳар хил кўринишдаги, қора 
ёлли, йирик танали, бир кунда юз йўжана
6
йўл боса оладиган, яхши ўргатилган 
ва ҳамма мамлакатларда машҳур бўлган ўн минг эшакни ҳадя қилдилар. 
Шунингдек, улар юнгдан тўқилган меъёрдаги ўлчовли, чиройли рангли, 
ушлашга ёқимли, Бахли
7
ва Чин мамлакатларидан келтирилган гиламларни ва 
шунингдек, ранку кийигининг териларини, шойи ва пахтадан тўқилган 
матоларни келтирдилар. Улар яна юнгдан ва бошқа нарсалардан тўқилган 
минглаб нилуфар рангли, майин кийимларни ва юмшоқ қўй териларини 
келтирдилар.
Яна улар (кўплаб) ўткир, узун ханжарлар, қиличлар, найзалар ва 
ойболталар ҳамда Fарб мамлакатида ясалган ўткир болталар ва яна ҳар хил 
ичимликлар, хушбўй нарсалар ва минглаб қимматбаҳо тошлар келтирдилар. 
Уларнинг ҳаммаси ана шу ҳадялари билан (саройга киритилмай), дарвоза 
олдида тўхтатиб туриларди. Шаклар, тукхарлар
8
ва канкалар
9
, рамашалар
10
ва 
шохли одамлар ҳадя сифатида келтирилган, оғир ва узоқ йўлни ўта оладиган 
отлари билан (турардилар)...”. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish