Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
Видевдот 
(“Авесто”нинг Видаеву дато (Wi daevo datam) китоби) 
IФрагард 
1. Ахура Мазда Спитамаи Зарадуштга сўз очиб дейди: 
2. (Дунёдаги бор) барча ерларни унда яшовчи бандаларим назарида (ўзга 
ерлардан) яхшироқ қилиб яратганман. Ҳар бир ерни ундаги халқлар учун 
маъқул қилиб яратмасам эди, барча ерлардан одамлар (Ерларнинг энг 
жаннатмисоли этиб яратганим) Арйанам-Ваэжўга қараб оқиб келаверган 
бўларди. 
3. Энг аввал мен Ахура Мазда, одамлар учун илк (муқаддас) макон этиб 
Даитийа (дарёси) бўйида ўрин топган (сўлим ўлка), гўзал Арйанам-Ваэжўни 
яратдим. 
Шундан сўнг (бу эзгу хилқатимга қарши) Ахриман (Ангхрамайнйу) 
Даитийа сувларининг тубида Ажи Даҳака (Аждаҳо)ни яратди. Унинг қабиҳ 
ҳимояти остида зулмат ва қиш (совуғининг) девлари борлиққа ҳукмрон 
бўлдилар. 
4. Арйанам Ваэжўда зимистон (қиш) девлари ўн ой қишни (ушлаб 
турадилар). Тобистони (ёзи) эса икки ойгина. Қисқа ёз (фасли)да бу ўлканинг 
ерлари, суви, ҳавоси исиб улгурмайди. (Ўсимлик) ва дарахтлари учун (ҳаво) 
етарли қизимайди. 
5. Мен–Ахура Мазда яратган гўзал ва фаровон юртларнинг иккинчиси– 
Гава. Бу (ўлкада) суғдлар яшайдилар. 
Бу ўлкага ўлим ва ғорат ибтидоси Ангхрамайнйу чорвагаўлим 
келтирувчи ҳашоратни –сўнани ва (бошқа) хира пашшаларни яратди. Улар 
чорва подаларига ўлат келтирди. 
Мен–Ахура Мазда учинчи галда гўзал ва қудратли ҳамда покиза (имонли) 
ер (қилиб) Моури ўлкасини яратдим. Вужуди(дан) қабоҳат ва ўлим (ёғилган) 
Ангхрамайнйу Ахура Мазданинг эзгулигига ҳасад қилиб (унинг зидди 
учунодамлар кўнглига жо бўлгувчи қабиҳ ният, гуноҳ истакларни–ҳирсни) 
яратди. 
7. Мен–Ахура Мазда яратган гўзал ва фаровон ўлкаларнинг тўртинчиси 
Бахди эди. Борлиқ вужуди (ва моҳияти) ўлим варазолат бўлган Ангхрамайнйу 
кин ва ёвлик (қора ўй) билан (Бахди юртининг эзгулигига қарши) зарар 
келтирувчи жонзотларни яратди
2

1
Ранха – Сирдарё, Ранханинг боши – “узоқ манзил” деган кўчма маъно ифодаланган.
2
Бу қабиҳ жониворлар номи авесточа“бравара” сўзи билан берилган.


128 
8. Мен–Ахура Мазда фаровон ерлардан бешинчиси қилиб Нисаййа
1
юртини яратдимки, (бу юрт) Бахди ва Моури
2
(ўлкаларининг) ўртасидир. 
Вужуду моҳияти ўлим бўлмиш Ангхрамайнйу келиб Нисаййа юртининг эзгу 
яралмишига ғашлик ва адоват билан (одамлар қалбига) ноумидлик туйғуси 
каби гуноҳ фикрни солди. 
9. Мен–Ахура Мазда олтинчи (навбатда Хери дарёси бўйлаб) гўзал ўлка 
Харойвани яратдим ва қоравужуд Ангхрамайнйу пайдо бўлиб, (инсон қалбига) 
қаҳр, аччиқланиш, кўз (тубига) ашк (кўзёши), бағрига аччиқ ўт каби 
зардобларни яратиб (жо қилди)
3

10. Мен–Ахура Мазда яратган юртлардан еттинчиси гўзал Вайукирт 
юртидир
4
. Мавжудлигининг бари (моҳияти) ўлим ва қабоҳат бўлмиш 
Ангхрамайнйу (бу гўзал юрт фаровонлиги ва кўркига) ғараздан Хинасатой 
(исмли) ножисм жинсни –парика зотни яратди. У (Хинасатай) Курушаспга 
тегиб олди
5

11.Мен–АхураМаздаяратгангўзал 
юртларнингсаккизинчисиўтлоқларининг чеки йўқ Авравадир
6
. Бу ўлка 
кенглигини, ўтлоқлари бепоёнлигини кўриб, бузғун руҳли ўлим тимсоли 
Ангхрамайнйу ҳасаддан (ёниб, фармон бергувчилар онги–шуурига) зўрлик ва 
адолатсизлик, золимликни қарор топтиргувчи фармонлар беришга чорлагувчи 
гуноҳ фикрни жо қилди. 
12. Мен–Ахура Мазда, гўзал ва фаровон юртларнинг тўққизинчиси қилиб 
Журжондаги Хнинтани яратдим. Бу ўлка гўзаллигига чидамаган, ҳасад ва ўлим 
тимсоли Ангхрамайнйу ул юрт (одамлари орасига) гуноҳи азимни, яъни 
кунтичилик (қабоҳатини) келтирди
7

13.Мен–Ахура 
Мазда яратган гўзал ва латиф юрт Харайвайата. Бу юрт 
гўзаллиги ва латофатига бахиллик билан ўлим тимсоли, туриш-турмуши
разолат Ангхрамайнйу (унинг) одамларига мислсиз гуноҳ бўлмиш “жасадни 
ерга кўмиш”дек гуноҳи азим одатни келтирди
8

14. Мен – Ахура Мазда гўзал ва фаровонлик, тўқлик туғгувчи ер 
Хилмандни ўн биринчи фароғатли юрт қилиб яратдим. Ўлим ва разолат 
тимсоли Ангхрамайнйу эса дарҳол келди-ю (шу замоноқ) ғайрлик ва 
бахилликдан юрт ғорати учун (йатук) кар жодугарлар амали бўлмиш гуноҳли 
жодуни яратди. 
1
Нисаййа – ўрта асрлардагиНиса, Насо. Авесто географик тасаввурига кўра, бу ўлка мил. ав. III аср 
биринчичорагида Партава подшолигининг пойтахти бўлган Миҳрдоткирт шаҳридан анча шарқда жойлашган.
2
Моури – Марвнинг авесточа номи.
3
Зардушт дини ҳар қандай вазиятда руҳнинг сокинлигини, ақлнинг босиқлигини савоб деб ҳисоблаган. Ахура 
Мазданинг энг нозик сифатларидан бири Беғазаб эканини эслайлик. Ғазаб қонни кўпиртиради,зардобни 
улғайтиради.
4
Вайукирт авесточа Вайу крта, яъни эзгу Шамол, ёқимли шабада маъбуди томонидан суйиб ҳимоя қилинган ер 
демакдир. Крта сўзи ҳозирги “кардан” – “қилмоқ”феълининг қадимги Авесточа ўтган замон сифатдоши 
бўлиб,“қилинган”, “яратилган”, деган маънога эга. Лекин Ахура Мазда бу ўринда яратиш вазифасини Вайу – шамол 
маъбуди зиммасига юклагани қизиқдир.
5
Бу лавҳа қаҳрамон Курушаспнинг мифологик тарихи билан боғлиқ катта бир достоннинг қолдиғи бўлса керак.
6
Аврава юрти жойлашган ерни қаерга нисбат бериш баҳсли. Бунинг учун махсус топонимик таҳлил лозим.
7
Кунтичилик – эркак билан эркак ўртасида шаҳвоний алоқа зардушт динида энг улуғ гуноҳ ҳисобланган. Таржима 
учун тожикча сўздан фойдаландик. Форс тилли нашрда кунварзий, дейилган
8
Зардуштийликда жасад насу номли Ахримандан пайдо (рўё босган, наҳс босган нопок нарса) бўлгани учун уни 
покиза ерга кўмиш, бу билан ерни ҳаром қилиш тақиқланган.


129 
15. Жоду 
(ёлғондакам) афсунгарлик орқали пайдо қилинадиган 
(алдовдир). Жодуга дуч келган пайтда (имонли) одам (ҳақ сўзи бўлмиш) 
дуоларни ўқиб, уни қайтармоғи лозимдир. 
16. Мен – Ахура Мазда гўзал юртларнинг ўн иккинчиси қилиб уч 
паҳлавон ҳукмдори бор Рага (Рей) юртини яратдим
1
. Шунда ўлим ва ғорат 
тимсоли Ангхрамайнйу пайдо бўлиб, душманлик билан (одамлар қалбига) 
эътиқодда изчил, астойдил эмасликдек гуноҳни жо қилди
2

17. Мен – Ахура Мазда ўн учинчи навбатда (имонли, эътиқодли) гўзал ва 
покиза юрт Чахрани яратдим. Бунинг аламига ўлим ва бадкирдорлик ибтидоси 
Ангхрамайнйу келиб, мурдани (муқаддас) оловда ёқувчилар гуноҳи азимини 
яратди. 
18. Мен – Ахура Мазда ўн тўртинчи галда гўзал ва фаровон юрт, Ажи 
Даҳакани ўлдирган Трастаона туғилган ер – тўрт бурчакли (қўрғон) Варнани 
яратдим. Бунинг зиддига эса ўлим ва ғорат келтиргувчи Ангхрамайнйу 
кутмаган кунда ой кўрган хотинларнинг (ҳаром) қонини пайдо қилди. (Бундан 
ташқари), бегона хвабава (ҳукмдорлар)нинг юртга зулму асоратини яратди. 
19. Мен – Ахура Мазда яратган гўзал юртларнинг ўн бешинчиси 
Хафтруддир. Бу юрт гўзаллигидан (бахиллиги қўзғаб) ажал ва (кулфат) вужуд 
Ангхрамайнйу кутмаган кунда ой кўрган аёлнинг (ҳаром) қонини яратди. (Бу 
етмагандек) у яна жазирама иссиқни пайдо қилди
3

20. Мен – Ахура Мазда ўн олтинчи навбатда гўзал юрт этиб Ранҳа дарёси 
ҳавзасидаги (фаровон) ерларни яратдим. У ерлар бирор сардорсиз, ўз бошича 
яшаган халқлар юртидир. Лекин ўлим ва разолат вужуд Ангхрамайнйу келиб 
(ўз ҳолича бўлса-да осойишта кун кўраётганларга) ғайрлик ва душманликдан 
девлар маҳсули қоронғиликни яратди. Борлиққа зулматни ҳукмрон қилди. 
21. Мен – Ахура Мазда яна кўплаб (фаровон) юртлар, иқлимлар 
(каршварйа – кишвар)ки бордир, барчасини ўзим яратдим. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish