47
Жангал-1.
Эгрикулча қишлоғидан сой бўйлаб 2,5 кмюқоридаги ён
қайирда (Сазағон-1,2 ёдгорликларидан 3 кмшимоли-шарқ томонда)
жойлашган,
1986 йили СамДУ археологик экспедицияси томонидан очилган. 1986-1989
йиллар мобайнида М.Жўрақулов ва Н.Холматовлар томонидан тадқиқ этилиб,
бу ерда 200 м
2
маданий қатлам ўрганилган, 5 мингга яқин турли археологик
манба тўпланган. Шунингдек, яхши сақланган нақшли
сопол буюм парчалари
топилгани, уй-жой қолдиғи аниқлангани ҳам муҳим бўлди. Макон тош
индустрияси ўз хусусиятларига кўра Сазағон маданиятига тааллуқли
эканлиги
аниқланди
1
.
Тепакул-3 макони.
Тепакул қишлоғидан сой бўйлаб 2,5 кмюқорида
Тепакулсой ён қайирида жойлашган, 1989 йили СамДУ археологик отряди
(раҳбар М.Жўрақулов) томонидан очилган. 1989-1996 йиллар мобайнида 400 м
2
майдонда маданий қатлам ўрганилиб, беш мингдан ортиқ археологик манбалар
тўпланган, улар орасида тош буюмлар, ҳайвон суяги қолдиқлари, сопол буюм
парчалари бор.
Тепакул-4 макони.
Тепакул-3 маконидан сой бўйлаб 250-300 метр
юқоридаги қўшни қайирда жойлашган, 1995 йили СамДУ археологик
экспедицияси илмий ходимлари томонидан М.Жўрақулов раҳбарлигида
ўтказилган археологик қидирув жараёнида аниқланган. 1996-2000 йиллар
мобайнида 200 м
2
дан ортиқ маданий қатлам ўрганилиб, тўрт мингдан ортиқ
археологик ашёвий буюмлар топилди. Макон тош индустрияси ўз хусусиятлари
билан Сазағон маданиятига мансубдир
2
.
Сазағон маданиятига мансуб ёдгорликларнинг барчаси Қоратепа тоғ
массивидан Зарафшон водийси томон оқиб тушувчи сой ён қайирларида
жойлашган. Асрлар давомида олиб борилган хўжалик ишлари сабабли,
маконлар маданий қатламлари қисман бузилган. Сазағон тош индустрияси
асосини учирма-парақали индустрия ташкил этади. Сазағон
жамоалари
парақадан қурол ясаш услубларини яхши ўзлаштирган бўлсалар-да, бироқ
меҳнат қуролларининг асосий қисмини тош синиқларидан ясаганлар.
Индустриянинг парақали қисмида эса микропарақалар салмоғи катта (68%). Бу
жараён, ўз навбатида, моддий маданият хусусиятини белгилашда муҳим омил
ҳисобланади. Парақа қуроллари ўз шакли ва ишлов берилиш услублари
жиҳатидан Калтаминор жамоалари (қуйи Зарафшон) қуролларига жуда ўхшаш,
лекин Сазағон маданиятида геометрик шаклдаги қуроллар деярли йўқ ҳисоби,
парақадан ясалган ўқ-ёй пайконлари эса учратилмаган.
Тош қуролларнинг яна бир хусусияти шундан иборатки, уларда сўнгги
палеолит, мезолитга хос аньанавий услублар сақланиб қолган. Бу хусусият
понасимон қуроллар, йирик ҳажмли учбурчаксимон пайконлар,
архаик
кўринишли энли парақалар, тик баланд иш қиррасига эга бўлган қирғич
қуролларда намоён бўлган. Асосий қуроллар – қадама ва рандасимон қуроллар,
икки тарафлама ишлов берилган камон учлари, қирғичлар, тешгичлар,
силлиқланган болталар, шунингдек, йирик ҳажмли плиткасимон қирғичлар
1
Джуракулов, Холматов. Джангал.
2
Жўрақулов, Холматов. Тепакул.
48
бўлиб, қайроқтош қуроллари (чоппинг, чоппер) ҳам учрайди. Суяк қуроллардан
игна, жуволдиз кабилар қизиқарлидир. Учратилган сопол буюм парчалари
асосида улар ўз ясалиш услублари, шакли ва нақшлари бўйича Калтаминор
жамоалари сополига ўхшашлигини айтиш мумкин. Чиғаноқлардан, тошдан
ясалган турли тақинчоқларнинг топилиши ҳам қизиқарлидир.
Сазағон-2, Жангал-1 маконларидан суйри,
айлана шаклида уй-жой
қолдиқлари топилган. Сазағон-2 макони тадқиқоти жараёнида тўпланган
антропологик маълумотлар ҳисор, жойтун жамоалари хусусиятларига бирмунча
яқин.
Сазағон маданияти ўзида, бир томондан, Ўрта Осиё пасттекислик
минтақаси (Калтаминор жамоалари), иккинчи томондан, Ўрта Осиё тоғ
минтақаси (классик Ҳисор маданияти) неолит жамоалари моддий маданияти
хусусиятларини мужассамлантиргани ҳолда, ўзига хос маданият хусусиятларига
эга бўлган оралиқ, мустақил янги неолит даври маданиятидир. Сазағон
маданияти тош индустрияси парақали қисми,
сопол буюмлари билан
Калтаминор жамоалари, тоғ маданиятига хос бўлган понасимон қуроллар,
баланд, тик ишчи майдонига эга бўлган қирғичлар, тутковул типидаги тешгич
қуроллар, олд томонига ёнлама ишлов берилган ўзаклар, қайроқтош қуроллари
(чоппинг-чоппер) мавжудлиги билан классик тоғ неолити (Ҳисор) жамоалари
маданиятига яқин. Марказий Фарғона неолит маданиятига ўхшашлик уларнинг
тош индустрияси парақали қисмида микропарақалар салмоғи кўплиги (68%;
80-90%) ҳамда тоғ неолитига хос қуролларнинг учраши билан изоҳланади. Бу
хусусият асл маънода Сазағон ва Марказий Фарғона маданиятлари Ўрта Осиё
тоғ неолити маданиятлари сафига киришини белгилаш билан бирга, улар
жумласида алоҳида мустақил маданиятлар эканлигини қайд этиш имконини ҳам
беради.Сазағон маданиятининг хронологик чегараси мил.ав.
VIII-VII-III
мингйилликлар билан белгиланади.
Сазағон маданиятининг келиб чиқиш илдизи маҳаллий характерга
эгалиги, яъни Самарқанд сўнгги палеолит макони моддий маданияти асосида
шаклланганини қайд этиш лозим. СамДУ археологик экспедицияси 2000 йили
Ўрта Зарафшон воҳаси Қоратепа тоғ массиви шимолий ёнбағирлари –
Сазағонсойнинг (Сазағон қишлоғи марказида) ўнг қирғоғидаги Олмабулоқ
чашмаси ён қайиридан палеолит даврига мансуб ёдгорликни топиб ўрганиши бу
масалани ойдинлаштиришда яна бир муҳим манба бўлди.
Сазағон маданияти жамоаси хўжалик асосларига тўхталсак, ҳамон
уларнинг турмушида ўзлаштирма хўжалик асосий роль ўйнаганини кўрамиз,
бироқ топилган баъзи манбалар (Сазағон-2, Тепакул-3) дастлабки ишлаб
чиқариш хўжаликлари бўлган чорвачилик ва деҳқончиликнинг кашф
қилинганлигини кўрсатмоқда. Хусусан, топилган кўп сонли ёрғучоқлар, қадим
тош қуроллар, кели сингари меҳнат қуроллари бундан далолат беради. Сўнгги
йилларда йиғилган археологик манбалар Саразм энеолит ва бронза даври
маданиятининг келиб чиқиш илдизларини Сазағон маданияти билан боғлашга
асос бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: