Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Устюрт неолити 
– Устюрт ясси тоғлиги жануби-шарқий қисмидаги 
ибтидоий давр маданият излари нисбатан яхши ўрганилган. Бу тўғридаги 


49 
дастлабки маълумотлар XX аср бошида М.В. Баярунас тадқиқотлари жараёнида 
қўлга киритилган археологик манбалар ҳисобланади. Кейинги тадқиқот ишлари 
Е.Бижанов, А.В.Виноградов, В.Шолоховлар томонидан ўтган асрнинг 50-
60-йилларида бажарилган бўлиб, бунда мезолит-неолит даври моддий 
маданиятига оид қимматли манбалар қўлга киритилган ва давр хусусиятлари 
атрофлича тадқиқ этилган
1

Ибтидоий маконларнинг асосий қисми йирик ҳавзасимон чўкмалар 
ҳамда ўзансимон воҳалар ён қирғоқлари бўйлаб жойлашган. Хусусан, Чурук, 
Айдабал, Оқтайлоқ, Истай каби йирик чўкмалар атрофида узоқ муддатли ҳамда 
вақтинча фойдаланилган маконлар топилган. Маконларнинг деярли ҳеч бирида 
маданий қатлам сақланмаган. 
Устюрт неолит маконлари тош буюмлари парақали, микролитли 
(геометрик шаклдаги) индустриядир. Лекин илк неолит ёдгорликлари моддий 
маданиятида тош учириндиларидан ясалган қуроллар салмоғи кўпроқ. 
Е.Баженов бу археологик манбаларни таҳлил этиб, уч тараққиёт босқичини 
ажратади: 1. Мезолит сўнгги босқичлари ва илк неолит даврига мансуб 
ёдгорликларОқтайлоқ-1, Чурук-2,7, Сулама ва бошқалар бўлиб, мил. ав. VI-
Vмингйилликлар биринчи ярмига оиддир. 2. Ривожланган неолит даври 
ёдгорликлариОқтайлоқ-4,5, Қўшхотин, Дахли, Сумбетимер ва бошқалар (мил. 
ав. V-IVмингйилликлар бошлари). 3. Неолит сўнгги босқичлари маконлари 
Чурук гуруҳи, Сам-1,4, Қўшбулоқ, Каскажал, Оқтумшуқ ва бошқалар бўлиб, 
мил. ав.IV мингйиллик -IIIмингйиллик бошларига тааллуқлидир. Сопол 
буюмларга горизонтал ўйма нақшлар солинган. Кўплаб чиғаноқлардан ясалган 
тақинчоқлар топилгани ҳам муҳимдир. 
Тадқиқотлар кўрсатишича, Устюрт неолит жамоалари қўшни Шарқий 
Каспийбўйи, Жойтун, жануби-ғарбий Қизилқум жамоалари билан яқиндан ўзаро 
маданий алоқада бўлишган. Шунингдек, Устюрт неолит жамоалари ўз 
жойлашиш минтақаларидан келиб чиқиб, бир томондан, Жанубий Урал, Ғарбий 
Қозоғистон ҳудудлари, иккинчи томондан эса, Оролбўйи, Қизилқум ва Шарқий 
Каспийбўйи ҳудудлари ўртасида боғловчи бўғин ролини ўйнаганлиги ҳам 
эҳтимолдан холи эмас. Албатта, маълум маънода Устюрт неолит жамоалари 
моддий маданияти шаклланишида бу ҳолатнинг ҳам таъсири бўлган. Устюрт 
неолит жамоалари моддий маданиятлари илдизи маҳаллий мезолит жамоалари 
(Шарқий Каспийбўйи мезолит ёдгорликлари) маданиятлари бағридан ўсиб 
чиққанлиги эътироф қилинмокда. Уларнинг хўжалик асослари, машғулотлари 
эса овчилик, термачилик, яъни ўзлаштирма хўжаликдан иборат бўлган
2


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish