Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,11 Mb.
bet42/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

3. Қизиқтириш тамойили - бу тамойилнинг моҳияти, талабанинг билим олиш фаолиятини рағбатлантиришдан иборат. Таълим олувчиларда модулнинг ўқув материалига қизиқишини уйғотиш, билим олишга рағбатлантириш, машғулотлар пайтида фаол иштирок этиш ва ижодий фикрлашга даъват этиш модулнинг тарихий ва муаммоли элементларининг вазифалари ҳисобланади.
4. Модуллилик тамойили ­ бу тамойил ўқитишни индивидуаллаштириш асоси бўлиб хизмат қилади.
Биринчидан, модулнинг динамик тузилмаси фан мазмунини уч хил яъни тўла, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган кўринишда намоён этиш имкониятини беради. Ўқитишнинг у ёки бу турини танлаш талабанинг ўзига ҳавола қилинади.
Иккинчидан, модул мазмунини ўзлаштиришда, ўқитиш усул ва шаклларнинг турлилигида ҳам модуллилик намоён бўлади. Буларга ўқитишни фаоллаштириш шакл ва усуллари ( диалог, мустақил ўқиш, ўқув ва имитацион ўйинлар ва ҳоказо) ҳамда муаммоли маърузалар, семинарлар, маслаҳатлар киради.
Учинчидан, модуллилик, янги материални поғонасимон ўзлашти-ришда таъминланади, яъни ҳар бир фан ва ҳар бир модулда ўқитиш оддийдан мураккабга қараб йўналган бўлади.
Тўртинчидан, модулга кирувчи ўқув элементларининг мосланув-чанлиги туфайли ўқув материалини мунтазам равишда янгилаб туриш имконияти туғилади.
5. Муаммолилик тамойили - муаммоли вазиятлар ва машғулотларни амалий йўналтирилганлиги ўқув материалининг ўзлаштирилиш самарадорлигини ошишига имкон беради.
Машғулотлар пайтида гипотеза қўйилади, унинг асосланганлиги кўрсатилади ва муаммонинг ечими берилади. Кўпчилик ҳолларда бизнинг ўқитувчилар дарсларда фақатгина далил келтирадилар, бошқа мамлакатлар, масалан АҚШда ўқитувчи масалани ўрганиш услубини, ўзи қўйган муаммонинг ечим йўлларини, тажриба хусусиятини, унинг натижаларини кўрсатади ва тушунтиради, яъни у тадқиқотчи ёки маслаҳатчи сифатида намоён бўлади.
Бу энг биринчи навбатда талабани қизиқтириб қўяди ва унда ижодий фикрлаш ҳамда фаолликни туғдиради.
6. Кўргазмалилик тамойили. Бу тамойил психологик-педагогик қонуниятлардан келиб чиқади. Ўқитишдаги кўргазмалилик, нафақат сўроқ вазифасини, балки шу билан бирга когнитив вазифани бажарган тақдирдагина ўзлаштириш унумдорлигини оширади. Айнан шунинг учун когнитив графика-сунъий интеллект назариясининг янги муам-моли соҳаси бўлиб, мураккаб объектлар компьютер технологиялари ёрдамида вертикал кўринишида тасвирланади. Мураккаб объектлар ва жараёнларни тасвирловчи рангли расмлар модулнинг асосий бош элементи ҳисобланади. Бу эса:
Биринчидан, талабанинг кўриш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантиради.
Иккинчидан, ўқув материали мазмунини ўзида зич жойлаштириб, равшан кўрсатилган объект ёки жараён расми, талабада тизимли билим шаклланишига ёрдам беради.
Учинчидан, рангли суратлар ўқув материалини қабул қилиш ва эслаш самарасини оширади, ҳамда талабаларни эстетик тарбиялаш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Кўргазмали маълумот оғзаки маълумотдан кўра аҳамиятлироқ ва ўзлаштириш, қабул қилиш самарадорлиги юқорироқдир. Кўриш механизмининг маълумотни ўтказиш қобилияти, эшитишдан кўра анча устунроқ. Бу эса ўз навбатида, кўриш орқали, инсонга қабул қилинадиган маълумотнинг қарийб 90 фоизини етказиш имкониятини беради. Ундан ташқари кўргазмали маълумот бир вақтнинг ўзида берилади. Шунинг учун маълумотни қабул қилиш ва эслашга оғзаки маълумотдан кўра кам вақт талаб этилади. Кўргазмали маълумот ишлатилганда, таъсурот ҳосил бўлиши оғзаки баёндан кўра ўртача 5-6 маротаба тезроқ кечади.
Инсоннинг кўргазмали маълумотга ишончи оғзаки маълумотдан кўра юқори бўлади. Шунинг учун «юз бор эшитгандан кўра, бир бор кўрмоқ афзалроқдир» деб бежиз айтилмаган.
Шу билан бирга, кўргазмали маълумотда, қабул қилиш ва эслаш унуми, уни кўрсатилиши орасидаги муддатнинг узоқлигига боғлиқ бўлмайди, оғзаки маълумотнинг ўзлаштирилиши эса бунга боғлиқ бўлади. Яна бир муҳим тафсилотни қайд этиш лозим: символли-кўргазмали маълумотни қабул этиш, ўқитиш самарасини оширади. Ўқув-илмий адабиётдан ва компьютер техникаси воситасида олинадиган маълумотни кўпайтириш учун шарт-шароит яратиш зарур. Бу эса, ўқитишни индивидуаллаштириш зарурлигини кўрсатади.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish