Анъанавий ўқитиш технологиясига асосланган таълим
|
Модулли ўқитиш технологиясига асосланган таълим
|
бир томонга йўналтирилган ахборот;
бир томонлама мулоқот
(дарслик ўқитувчи
талаба)
ахборот олиш;
хотирада сақлаш;
маъносини тушунмаган ҳолда ёдлаш.
|
фикрлаш ва амалий фаолият орқали таҳсил олиш;
икки томонлама мулоқот;
таҳлил қилиш орқали маълумотни эслаб қолиш;
билим ва кўникмаларни намойиш этиш;
мазмунни тушуниш ва ҳаётга боғлаш.
|
Модулли ўқитиш, касбий таълимнинг қуйидаги замонавий масалаларини ҳар томонлама ечиш имкониятини яратади.
модул – фаолиятлик асосида ўқитиш мазмунини оптималлаш ва тизимлаш, дастурлар ўзгарувчанлиги, мослашувчанлигини таъминлаш;
ўқитишни индивидуаллаштириш;
амалий фаолиятга ўргатиш ва ўқитиш самарадорлигини назорат қилиш;
талабаларни касбга қизиқтириш асосида фаоллаштириш, мустақил ўқитиш имкониятларини тўла рўёбга чиқариш.
Модулли ўқитиш самарадорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ:
таълим муассасасининг моддий-техник базаси;
малакали профессор-ўқитувчилар таркиби даражаси;
талабалар тайёргарлиги даражаси;
кутиладиган натижалар баҳоси;
дидактик материалларнинг ишлаб чиқилиши;
модуллар натижаси ва таҳлили.
Модулли ўқитишда, ўқув дастурларини тўла, қисқартирилган ҳамда табақалаштириш орқали, босқичма-босқич ўқитиш имконияти яратилади, яъни ўқитишни индивидуаллаштириш мумкин бўлади. Модулли ўқитишда қуйидаги мақсадлар назарда тутилади:
- ўқитишнинг узлуксизлигини таъминлаш;
- ўқитишни индивидуаллаштириш;
- ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун етарли шароит яратиш;
- ўқитишни жадаллаштириш;
- фаннинг самарали ўзлаштирилишига эришиш.
Модулли ўқитиш, фаннинг асосий масалалари бўйича умумлаштирилган маълумотлар берувчи муаммоли ва йўриқли маърузалар ўқилишини тақозо этади. Маърузалар талабаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилмоғи лозим.
Модул амалий ва лаборатория машғулотлари маърузалар билан бирга тузилиши, уларни маърузалар мазмунини ўрганиладиган янги материал билан тўлдирилиши керак.
Ўқитишнинг модул тизими мазмунидан унинг қуйидаги афзалликлари аниқланди:
фанлар ва модуллар бўйича ўқитиш узлуксизлигининг таъминланиши;
модуллараро методик жиҳатдан асосланган мувофиқлик ўрнатилиши;
фаннинг модулли тузилиши таркибининг мосланувчанлиги;
талабаларнинг қобилиятига кўра табақаланиши (дастлабки модуллардан сўнг, ўқитувчи айрим талабаларга фанни индиви-дуаллаштиришни тавсия этиши мумкин);
ахборотни «сиқиб» бериш натижасида ўқитишни жадаллаштириш, аудитория соатларидан самарали фойдаланиш ва ўқув вақти тарки-бини, маърузавий, амалий (тажрибавий) машғулотлар, индивидуал ҳамда мустақил ишлар учун ажратилган соатларни оптималлаштириш.
Бунинг натижасида, талаба етарли билим ва кўникмаларга эга бўлади.
Ўқитишнинг модулли технологияси ўқитишнинг қабул қилинган тамойилларига мувофиқ ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши керак.
Таълим тамойилларини тизимлаштиришга бўлган ёндошишларда қуйидагича фикрлар билдирилган.
М.Н.Скаткин таълим тамойилларини қуйидагича белгилайди: илмийлик, ҳар томонламалик, ҳаёт билан алоқадорлик, табақалаш-тириш, тизимлилик, ўқув фанлари орасидаги ўзаро алоқадорлик.
М.Г.Огородников эса ўз тадқиқотларида илмийлик, ғоявийлик, тарихийлик, тизимлилик, назария ва амалиётнинг бирлиги, таълимнинг ҳаёт билан алоқаси кабиларни асосий тамойиллар сифатида ажратади.
С.Я.Батишев касбий таълим мазмунини ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёни ривожланиши билан узвий боғлиқ ҳолда тасаввур этиш керак, деб ҳисоблайди ва таълимнинг қуйидаги тамойилларини белгилайди: илмийлик, тизимлилик ва жорийлилик, амалий таълим билан ишлаб чиқариш меҳнатининг бирлиги.
В.А. Скакун касбий таълим тамойилларини қуйидагича талқин қилади: илмийлик ва ғоявийлик; таълим ва тарбияни ривожлан-тиришнинг бирлиги; илмий-техника тараққиётига таълимнинг боғлиқлиги; политехнизм; малакали ишчиларни тайёрлаш жиҳат-ларнинг бир-бирига алоқаси; таълимнинг бирлиги ҳамда табақаланиши.
А.П.Беляева таълимда ҳақчиллилик, илмийлик, политехни-кавийлик, тизимлилик, муқобиллилик, политехник ва касбий таълимнинг бирлиги ҳамда ўзаро алоқаси; фанлараро ва мажмуавий ўзаро алоқадорлик, касбий сафарбарлик, таълимнинг эгилувчанлиги ҳамда турғунлиги, мужассамланганлигини унинг асосий тамойиллари сифатида талқин этади.
Н.Х.Авлиёқулов модулли ўқитиш жараёнини фаолиятлилик, тизимли, қизиқтириш, модуллилик, муаммолилик, когнитив визуаллилик, хатоликларга таяниш тамойилларига мувофиқ ишлаб чиқиши лозим, деб таъкидлайди.
Биз Н.Х.Авлиёқулов томонидан талқин этилган ушбу модулли ўқитиш тамойилларига батафсил тўхталамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |