Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


Футбол бўйича замонавий техник сўз ва иборалар



Download 116,71 Kb.
bet26/27
Sana25.02.2022
Hajmi116,71 Kb.
#266599
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Абдураимов Шахбоз диссертация (Кириллча)(1)

Футбол бўйича замонавий техник сўз ва иборалар





Сўзлар

Маъноси


Аутсайдер

Мусобақа жадвалида паст натижаларни қайд этган жамоалар рўйхати


Аут

Ўйин давомида тўпни майдоннинг ён чизиғидан ташқарига чиқиш ҳолати


Автогол

Ўйин давомида рақиб дарвозасини ишғол этиш давомида ҳимояланаётган жамоа футболчиларини ўз дарвозасига гол уриш ҳолати


Ҳакам

Мусобақа шароитида футболчилар томонидан бажариладиган ҳаракатларни қонун қоида асосида бошқариб турувчи шахс


Блицтурнир

Мусобақаларни қисқа вақт давомида ўтказиш


Мухлис

Ўйин давомида жамоага ишқибозлик қилувчи шахс


Тўпурар

Мусобақада давомида энг кўп дарвозага зарба бериб, ишғол этган футболчилар


Штанга

Дарвозанинг тўсинлари устига ётқазилган устун (2.44м)


Дарвозабон майдончаси

Ўйин давомида дарвозабонга тегиш мумкин бўлмаган майдон қисми


Жарима майдончаси

Ўйин давомида дарвозабоннинг қўл билан ўйнашга рухсат этилган ап 11 м жарима тўпларни белгиланган худуд


Гол

Ўйин давомида даровзани ишғол этилиши


Ўйиндан ташқари ҳолат

Тўп узатилиш вақтида қарши жамоа ўйинчиси тўпга нисбатан ҳамда олдида қарши жамоанинг иккита ўйинчиси бўлмаган ҳолт


Дарвозабон

Ўйин давомида ўз дарвозасини ҳимоя этувчи ўйинчи


Гетра

Футболчиларнинг махсус оёғига кийиладиган пайпоғи


Дриблинг

Ўйин двомида футболчининг 2-3 та рақибни алдаб ўтиш ҳаракатлари


Дисквалификация

Мусобақада жамоани ёки ўйинчини маълум муддатга четлаштириш


Диспетчер

Ўйин давомида жамоадошларини тўп билан таъминловчи асосий ўйинчи


Қуръа ташлаш

Мусобақа шаротида жамоаларни бир бирлари билан ўйинларини аниқловчи тизим


Талабнома (заявка)

Жамоаларнинг мусобақада иштирок этиш учун бериладиган футболчилар рўйхати


Пенальти

Жарима майдони ичида қоидани бузилганида, 11 м жарима тўпини амалга ошириладиган ҳолат


Позицион ҳужум

Ҳужум ёки жавоб ҳужумини уюштиришда ўйинчиларни жуда кўп узатишлар давомида амалга ошириш, ҳужмни узоқ ташкиллаштириш


Қарши ҳужум

Рақибдан тўпни олиб қўйилганидан кейин бир-икки тўп узатишда рақиб дарвозасига ҳавф солиш, ҳужумни тез якунлаш ҳаракатлари


Баҳсли тўп

«Ўйин қоидалари»да кўрсатилмаган ҳоллар қоида бузилса ва учрашув вақтинчалик тўхтатилса, учрашувни «бахсли тўп» орқали давом эттириш


Эркин тўп

Тўпни ўйинга киритишнинг бир усул хисболаниб ўйиннинг қонун қоидасида келтирилмаган қоида бузилишида фойдаланилади.


Стандарт ҳолатлар

Футболда стандарт вазиятларга қуйидагилар киради: тўпни уйин марказидан бошлаш; ён чизиқдан тупни ташлаш бурчак тўплари; жарима ва эркин тўплар; 11 метрлик жарима тўплари киради


Назоратчи ҳакам

Учрашув ёки мусобақани юқори савияда қонун қоида асосида ўтишини тўғридан-тўғри жавобган шахс


Техник ҳудуд

Мураббий ва захирадаги футболчилар жойлашган жой


Бутси

Ўйин давомида футболчилар ўйин олиб боришда кийиладиган махсус оёқ кийими


Эпикировка

Ўйин давомида футболчиларнинг махсус устки кийими (Футболка ёки куйлак, шорт(агар шортнинг ичида ички кийим бўлса, бу хам шортнинг рангида бўлиши зарур), Гетралар, Ҳимоя воситалари (Шитки), Оёқ кийим)


Экс чемпион

Олдинги мусобақада чемпионалик нашидасини сурган жамоа


Сариқ карточка

Агар ўйинчи қуйидаги 7 қоида бузилиш ҳолатларининг бирини содир этса, хакам томонидан сариқ карточка кўрсатиш орқали огохлантирилади:

  1. спорт қоидаларига хилоф равишда ҳаракат қилса;

  2. сўзлари ёки ҳаракатлари орқали ҳакамнинг қарорига норозилик билдирса;

  3. ўйин Қоидаларини доимий равишда бузса;

  4. сунъий равишда ўйинни давом этишига ҳалақит қилса;

  5. бурчак, жарима тўпи ёки эркин зарба амалга оширилаётган пайтда масофавий жойлашишни бузса;

  6. ҳакамнинг рухсатисиз майдонга чиқса ёки майдонга қайтса;

ҳакамни рухсатисиз онгли равишда майдонни тарк этса


Қизил карточка

ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатиш орқали огохлантирилади:

  1. ўта қўпол ва хавфли ҳаракатни амалга оширса;

  2. ўзини жуда бетартиб холда тутса;

  3. рақиб ўйинчиси ёхуд бошқа кимсага нисбатан тупурса;

  4. тўпни атайин қўли билан ушлаб қолиш орқали рақиб жамоа ўйинчиларининг тўпни дарвозага киритишига халақит қилса (дарвозабон ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаши бундан мустасно);

  5. эркин зарба, жарима тўпи ёки 11-метрлик жарима тўпи белгилаш билан жазоланувчи қоида бузилиши ҳолатини содир этган ҳолда зарба бериш ҳолатига чиқаётган рақиб ўйинчисини тўхтатиб қолса;

  6. хақоратли, одобсиз сўз ва ибораларни ишлатса;

  7. бир ўйинда икки марта сариқ карточка билан огохлантирилса.





Ён ҳакам

Бўлажак учрашувни одилона ўтишини таминлашда бош хакам ёрдамчиси хисобланиб, ўзининг ярим майдонидаги қонун-қоидалар бузилишини ўз байроғи билан ишора қилиш орқали бош хакамга кўрсатади.


Муғомбирлик (симуляция)

Ўйин давомида ҳакамни чолғитиш орқали ўйин фаолиятини таъсир этиш


Дерби ўйинлар

Бир минтақада ёки шаҳарда жойлашган жамоаларнинг ўзаро ўйин олиб бориши


Download 116,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish