Бош билан тўпни олиб юриш. Бу услубни қўллаганда ўйинчи турли йўналишларда ҳаракат қилади ва кетма-кет бош қўйиш ёрдамида тўпни эрга туширмай олиб юради. Асосан пешона билан зарба берилади. Тўпни олдинга томон унинг кетидан этиб бориб яна бош уришга улгурадиган даражада куч ва траектория билан йўналтирилади.
Алдаш ҳаракатлари (финтлар)
Футбол техникасининг рақиб билан бевосита яккама – якка курашда бажариладиган услублар гуруҳи алдаш ҳаракатларини ташкил этди. Финтлар рақиб қашилигини энгиш ва ўйинни давом эттириш учун қулай шароит яратиш мақсадида ишлатилади.
Финтлардан фойдаланиш ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам кўплаб тактик масалаларни муваффақиятли ҳал қилиш имконини беради.
Футбол техникасида алдаш ҳаракатларини қуйидаги асосий услублари кўзга ташланади: “қоча туриб” алдаш, “зарба бериб” алдаш, “тўпни тўхтатиб” алдаш. Бу финтлар ва уларнинг турларини бажариш усуллари – хил. Финтлар таснифи 18-расмда берилган.
Оёқни тўп устидан ўтказиб “қочиш”. Бу финт кўпинча рақиб орқадан ҳужум қилганда қўлланилади. Тўпни эгаллаб турган ўйинчи тайёрлов ҳаракатлари билан ён томонга (масалан, чапга) кетмоқчи эканини кўрсатади. Гавдасини чап томонга буради, ўнг оёғини чалиштириб тўп устидан ўтказадида, чап томонга ташланади. Орқадан ҳужум қилаётган рақиб тўпни кўрмайди. Ўйинчига эргашиб, у ҳам чапга ташланади. Ана шу пайтда тўпни эгаллаб турган ўйинчи тезлик билан ўнгга айланиб, тўпни оёқ юзининг ташқи қисми билан олға йўналтиради, кейин ўйиндаги вазиятга қараб, ҳаракатни давом эттиради.
Тўпни “тепиб” финт қилиш. Ана шу финтни бажаришнинг баъзи хусусиятларини кўриб чиқамиз. Яккама-якка тортишувда қатнашаётган рақиб рўпарадан ёки олдиндан, ён томондан келаётган бўлса, унга яқинлашаётиб, зарба берувчи оёқ орқага тортилади. Бундай ҳолат тўп нишонга тепилиши ёки узатиб юборилишидан далолат беради. Буни кўрган рақиб тўпни тортиб олишга ёки тўп учиб ўтиши керак бўлган зонани тўсишга ҳаракат қилади. Бунинг учун у ҳаракатни секинлаштирадиган ва тўхтатиб қўядиган ташланиш, шпагат, сирпаниш ҳаракатларини бажаради. Қолаверса, бундай ҳолатларда яккама-якка тортишув ҳаракатларига ўтиш учун бир қадар вақт керак бўлади. Ўйиндаги вазият, шериклари ва рақибнинг туриши, қаршилик кўрсатаётган рақибнинг ҳолати қандайлигига қараб, асл ниятини амалга ошириш босқичи амалга оширилади: тўпни тегишли усулда секингина тепиб, рақибдан олдинга, ўнгга, чапга ёки орқага қочиб кетилади.
Бордию, тўп узатилган бўлиб, шериклардан бири тўпнинг ҳаракат йўлида (қулайроқ) вазиятда турган бўлса, асл ниятини амалга ошириш босқичида тўп очиқ турган шерикка ўтказиб юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |