14-БОБ. СУД БУЙРУҒИ
102-модда. Суд буйруғи асосида қарзни ундириш
103-модда. Суд буйруғи бериш бўйича талаблар
104-модда. Аризанинг шакли ва мазмуни
105-модда. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза нусхаларини қарздорга топшириш
106-модда. Давлат божи
107-модда. Ариза қабул қилишни рад этиш асослари
108-модда. Ариза юзасидан фикр-мулоҳаза
109-модда. Суд буйруғи бериш тартиби ва уни беришни рад этиш асослари
110-модда. Суд буйруғининг мазмуни
111-модда. Суд буйруғини бекор қилиш
102-модда. Суд буйруғи асосида қарзни ундириш
Суд буйруғи кредиторнинг пул суммасини ундириш ёки ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ёхуд қарздордан низосиз талаблар бўйича мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги аризаси бўйича судья чиқарган ҳужжатдир. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга. Суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилгандан сўнг ўн кунлик муддат ўтгач суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
103-модда. Суд буйруғи бериш бўйича талаблар
Суд буйруғи судья томонидан қуйидаги ҳолларда якка тартибда берилади:
1) солиқлар, йиғимлар ва давлат бюджетига мажбурий тўловлар бўйича боқимондаларни ундиришни ташкилотлар ва фуқароларнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисида талаб қўйилса;
2) ҳужжатлар асосида тан олинган дебиторлик қарзини ундириш тўғрисида талаб қўйилса;
3) талаб тўланмаган, акцептланмаган ва акцептга сана қўйилмаган вексель нотариус томонидан протест қилинишига асосланса;
4) лизинг берувчи томонидан лизинг олувчидан ўз мол-мулкини талаб қилиб олиш тўғрисида талаб қўйилса. (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)
104-модда. Аризанинг шакли ва мазмуни
Ариза хўжалик судига ёзма шаклда судловга тегишлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади. У кредитор ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланадиган аризага ишончнома илова қилинади.
Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) ариза берилаётган хўжалик судининг номи;
2) кредиторнинг, қарздорнинг номи ва уларнинг манзиллари;
3) кредиторнинг қонун ҳужжатларига асосланган талаби;
4) талабга асос бўлган ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далиллар;
5) ундириладиган сумманинг ҳисоб-китоби, лизинг объекти талаб қилиб олинган тақдирда эса лизинг шартномасида белгиланган, тўланмаган тўловларнинг лизинг берувчининг лизинг шартномаси муддати тугагунига қадар қолган даврдаги даромадини чегириб ташлаган ҳолдаги сумманинг ҳисоб-китоби; (ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)
6) илова қилинган ҳужжатлар рўйхати
Do'stlaringiz bilan baham: |