17-БОБ. СУДДА ИШНИ КЎРИШ
125-модда. Ишни кўриш муддати
126-модда. Хўжалик судининг мажлиси
127-модда. Хўжалик судининг мажлисидаги тартиб
128-модда. Далиллар текшириш ва ишни кўришнинг узлуксизлиги
129-модда. Хўжалик судининг ишда иштирок этувчи шахслар аризалари ва илтимосномаларини ҳал қилиш
130-модда. Даъво ариза юзасидан фикр-мулоҳаза ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганда, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларнинг иштирокисиз низони ҳал қилиш
131-модда. Ишни кўришни кейинга қолдириш
132-модда. Тарафларнинг келишув битими
133-модда. Ишни кўришни тамомлаш
134-модда. Баённома
125-модда. Ишни кўриш муддати
Ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошлаб иш бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилиши ва ҳал қилув қарори қабул қилиниши керак.
Алоҳида ҳолларда ишни кўриш муддати хўжалик судининг раиси томонидан бир ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
126-модда. Хўжалик судининг мажлиси
Иш хўжалик судининг мажлисида кўрилади. Мажлисга раислик қилувчи судья:
1) хўжалик судининг мажлисини очади ва қандай иш кўрилишини эълон қилади;
2) ишда иштирок этувчи шахслар, хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари мажлисга келганлигини, уларнинг ваколатларини, мажлисга келмаган шахслар тегишли равишда хабардор қилинганликларини ҳамда улар келмаганлигининг сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширади;
3) суд таркибини эълон қилади, прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби, таржимон сифатида кимлар иштирок этаётганлигини маълум қилади ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг рад қилиш ҳуқуқини тушунтиради; (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)
4) келган гувоҳларни сўроқ қилиш бошлангунча уларни мажлис залидан чиқариб юборади;
5) ишда иштирок этувчи шахсларга ҳамда хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради;
6) таржимонни била туриб нотўғри таржима қилганлик учун, экспертни била туриб нотўғри хулоса берганлик ёки хулоса беришдан бош тортганлик учун, гувоҳларни била туриб ёлғон кўрсатув берганлик ва кўрсатув беришдан бош тортганлик ёки бўйин товлаганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантиради;
7) мажлисни олиб бориш ва далилларни текшириш тартибини белгилайди;
8) мажлисга раҳбарлик қилиб, иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланишини таъминлайди;
9) мажлисда тегишли тартибни таъминлаш чораларини кўради.
Мажлис залида ҳозир бўлганлар ёзма қайдномалар қилиш, стенограмма олиб бориш ва овоз ёзиб олиш ҳуқуқига эга. Суд мажлисини кинога ва фотосуратга олиш, видеотасвирга олиш, шунингдек радио ва телевидение орқали кўрсатишга ишни кўраётган суднинг рухсати билан йўл қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |