Ўзбекистон республикасининг


-модда. Даъво аризаси юзасидан фикр-мулоҳаза



Download 1,21 Mb.
bet39/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

119-модда. Даъво аризаси юзасидан фикр-мулоҳаза

Ишда иштирок этувчи шахс даъво аризаси юзасидан даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган фикр-мулоҳазасини ишда иштирок этувчи шахсларга фикр-мулоҳазанинг ҳамда уларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганини тасдиқловчи далилларни иш кўриладиган кунгача етиб боришини таъминлайдиган муддатда хўжалик судига юборишга ҳақли.


Мулоҳазада қуйидагилар кўрсатилади:
1) фикр-мулоҳаза юборилаётган хўжалик судининг номи;
2) даъвогарнинг номи ва ишнинг тартиб рақами;
3) даъво талаблари рад этилган тақдирда, даъвогарнинг талабларини тўлиқ ёки қисман рад этишнинг қонун ҳужжатларига асосланган сабаблари, шунингдек эътирозларни асословчи далиллар;
4) фикр-мулоҳазага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати;
5) бошқа маълумотлар, шунингдек жавобгарда мавжуд бўлган илтимосномалар.
Фикр-мулоҳаза ишда иштирок этувчи шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган фикр-мулоҳазага унинг ишни юритишга ваколати борлигини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
120-модда. Қарши даъво тақдим этиш

Жавобгар иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун даъвогарга қарши даъво тақдим этишга ҳақлидир.


Қарши даъво тақдим этиш даъво тақдим этишнинг умумий қоидалари бўйича амалга оширилади.
Қарши даъво қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
1) қарши талаб дастлабки талабни ҳисоб қилишга қаратилган бўлса;
2) қарши даъвони қаноатлантириш дастлабки даъвони қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман мумкин бўлмайдиган қилиб қўйса;
3) қарши даъво билан дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиб, уларни биргаликда кўриб чиқиш низони тез ва тўғри кўришга олиб келса.
121-модда. Ишни юритиш вақтида манзилнинг ўзгариши

Ишда иштирок этувчи шахслар ишни юритиш вақтида ўз манзилларининг ўзгарганлиги ҳақида хўжалик судига хабар беришлари шарт. Бундай хабар берилмаган тақдирда процессуал ҳужжатлар хўжалик судига маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ёки яшамаётган бўлса ҳам, етказиб берилган деб ҳисобланади.



Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish