Ўзбекистон республикасининг


-модда. Иш юритишни тугатиш тартиби ва оқибатлари



Download 1,21 Mb.
bet28/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

87-модда. Иш юритишни тугатиш тартиби ва оқибатлари

Иш юритишни тугатиш тўғрисида хўжалик суди ажрим чиқаради.


Хўжалик судининг ажримида суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсимлаш, давлат божини бюджетдан қайтариш масалалари ҳал қилиниши мумкин.
Иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан хўжалик судига иккинчи бор мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)
10-БОБ. ДАЪВОНИ КЎРМАСДАН ҚОЛДИРИШ

88-модда. Даъвони кўрмасдан қолдириш асослари


89-модда. Даъвони кўрмасдан қолдириш тартиби ва оқибатлари
88-модда. Даъвони кўрмасдан қолдириш асослари

Хўжалик суди қуйидаги ҳолларда даъвони кўрмасдан қолдиради:


1) умумий суд, хўжалик суди, ҳакамлик суди айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш юритаётган бўлса; (ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонуни тахриридаги банд)
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ушбу низони ҳакамлик судига кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви бўлиб, ҳакамлик судига мурожаат қилиш имконияти йўқолмаган бўлса ва агар ишнинг хўжалик судида кўрилишига қарши бўлган жавобгар биринчи аризасидан кечиктирмай низони мазмунан ҳал этишни ҳакамлик судига топшириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилса; (ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонуни тахриридаги банд)
3) даъво аризаси имзоланмаган ёки имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан, ёхуд мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
4) қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ қарз банк ёки бошқа кредит муассасаси орқали ундириб олиниши шарт бўлишига қарамай даъвогар жавобгардан қарзини ундириб олиш учун банк ёки бошқа кредит муассасасига мурожаат этмаган бўлса;
5) даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
6) даъвогар хўжалик судининг мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермаган бўлса;
7) давлат рўйхатидан ўтишни рад этиш ёки ундан бош тортиш тўғрисидаги ариза кўрилаётганда ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққан бўлса;
8) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ариза кўрилаётганда ҳуқуқ тўғрисида низо келиб чиққан бўлса.
9) даъвогар унинг манфаатларини кўзлаб прокурор томонидан тақдим этилган даъводан воз кечган бўлса. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Қонуни таҳриридаги банд)

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish