Ўзбекистон республикасининг



Download 1,21 Mb.
bet24/162
Sana25.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#287355
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   162
Bog'liq
Hojalik protsessual kodeksi 01.08.2007

7-БОБ. ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШ

76-модда. Даъвони таъминлаш асослари


77-модда. Даъвони таъминлаш чоралари
78-модда. Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш
79-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро этиш
80-модда. Даъвони таъминлашни бекор қилиш
81-модда. Даъвони таъминлаш туфайли жавобгарга етказилган зарарни қоплаш
76-модда. Даъвони таъминлаш асослари

Хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра даъвони таъминлаш чораларини кўришга ҳақли. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, хўжалик судлов ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.


Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза тушганидан кейинги кундан кечиктирмасдан низони ҳал этаётган хўжалик суди томонидан кўрилади.
Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш чоралари ҳакамлик муҳокамаси тарафининг даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризасига кўра ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёхуд жавобгар жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёинки жавобгарнинг мол-мулки турган жойдаги хўжалик суди томонидан ариза хўжалик судига келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмасдан тарафларни хабардор қилмаган ҳолда кўрилиши мумкин. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризага даъвонинг ҳакамлик судига тақдим этилганлигини исботловчи далиллар, ҳакамлик судининг даъвони таъминлаш чораларини кўриш ҳақидаги ажрими илова қилинади. (ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонуни тахриридаги қисм)

ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Аризани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Даъвони таъминлаш ёки таъминлашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.


Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят бериш ушбу ажрим ижросини тўхтатиб турмайди.
Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани хўжалик суди томонидан кўриб чиқиш ва даъвони таъминлаш ҳақида ажрим чиқариш ушбу Кодекснинг 77-81-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. (ЎзР 01.08.2007 й. ЎРҚ-106-сон Қонуни тахриридаги қисм)

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish