Ўзбекистон республикасининг қонуни


-модда. Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари



Download 56,08 Kb.
bet10/38
Sana21.02.2022
Hajmi56,08 Kb.
#74759
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
Davlat xizmatchilarinidaromadini deklaratsiya qilish

15-модда. Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларида қўйидагилар белгиланади:
раҳбар ва унга бўйсинувчи ходимлар, ҳамкасабларнинг фаолиятидаги ўзаро ахлоқий муносабатлар;
ўз хулқ-атворида давлат фуқаролик хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларга йўл қўймаслик;
ушбу Қонун талабларини ва нормаларини амалга ошириш учун зарур бўлган умум қабул қилинган маънавий-ахлоқий нормалар ва бошқа қоидаларнинг бенуқсонлиги.
Давлат фуқаролик хизматчиси ўз вазифаларини бажаришга киришишидан аввал давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари билан имзо чеккан ҳолда таништирилиши шарт.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши уларни қонун ҳужжатларига асосан интизомий жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг махсус бўлинмалари ҳамда Одоб-ахлоқ комиссиялари, шунингдек давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
 
16-модда. Давлат фуқаролик хизматчиларининг хизмат интизоми
Давлат фуқаролик хизматида хизмат интизоми - давлат фуқаролик хизматчисининг тегишли тартибда давлат органи ва ташкилотининг хизмат тартиби ва мансаб йўриқномасига риоя қилишининг мажбурийлигидир.
Давлат фуқаролик хизматчисининг фикрига кўра раҳбарнинг чиқарган буйруғи ва фармойиши, юқори турувчи орган ва мансабдор шахснинг қарори ва топшириғи (бундан буён - ҳужжат) жамоат ва давлатга жиддий салбий оқибатлар олиб келиши мумкин деб ҳисоблаганда, давлат фуқаролик хизматчиси бу ҳақида дарҳол юқори турувчи раҳбар (орган)ни қабул қилинган (чиқарилган) ҳужжатнинг ижроси бўйича масалани ҳал қилиш учун хабардор қилиши шарт.
Мазкур модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган хабарномани олгандан сўнг, ҳужжатни қабул қилган (чиқарган) раҳбар (орган) масалани дарҳол мазмунан кўриб, ҳал этиши ҳамда давлат фуқаролик хизматчисининг фикри тасдиқланган тақдирда чиқарилган ҳужжатнинг ижросини тўхтатиб туриш ёки рад этиш ҳақида қарор чиқариши шарт. Давлат фуқаролик хизматчиси раҳбар (орган)нинг қароридан норози бўлган тақдирда, уни юқори турувчи раҳбар (орган), давлат фуқаролик хизмати ишлари бўйича ваколатли орган ёки маъмурий судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Раҳбар (орган)нинг ҳужжати устидан шикоят қилиниши унинг ижросини тўхтатмайди. Қабул қилинган (чиқарилган) ҳужжат устидан раҳбар (орган)га қилинган шикоят раҳбар ёки орган томонидан мазмунан ҳал қилув қарори чиқгунига қадар қарор ижро этишни тўхтатиб туриш масаласини ҳал қилиши шарт. Ижро этишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор ёзма равишда қабул қилиниб, шикоят келтирган давлат фуқаролик хизматчиси ва ҳужжатни қабул қилган (чиқарган) раҳбар(орган) дарҳол хабардор қилинади. Бундай тўхтатиш давлат фуқаролик хизматчисини буйруқ, фармойиш, топшириқ ва бошқа қарорнинг ижросини таъминмаслик жавобгарлигидан озод қилади.
Қабул қилинган (чиқарилган) ҳужжат ижросини тўхтатиб туриш бўйича қарор қабул қилинмаган бўлса, давлат фуқаролик хизматчиси унинг ижросини таъминлашда рад этиш ҳуқуқига эга бўлмай туриб, ҳужжатни қабул қилган (чиқарган) раҳбар (орган)ни салбий оқибатлар тўғрисида хабардор қилгани учун жавобгарликка тортилмайди.
 

Download 56,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish