192-модда. Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш
Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал
дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари
бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд
қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа
аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур
бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши
кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан
бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил
давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида, мансабдор
шахсларга эса — иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Турар жой биноларида, жамоат бинолари ва уй - жой қурилиши худудларида рухсат
этиладиган шовқин меъёрларидан ошмаслигини таъминлашга қўйиладиган санитария
қоидалари ва
нормалари
(Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи Б.И.Ниязматов 2009 йил 19
июнь 0267-09-сон).
ХVI боб. БОШҚАРУВНИНГ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБИГА ТАЖОВУЗ ҚИЛУВЧИ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР УЧУН МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
Олдинги
таҳрирга қаранг.
193-модда. Депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш
(193-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-
сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мулкчилик
шаклидан қатъи назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари
томонидан депутатлар ҳамда сенаторлар олдидаги ўз вазифаларини бажармаслик, уларнинг
ишига тўсқинлик қилиш, уларга атайлаб сохта маълумот бериш, депутатлик ва сенаторлик
фаолиятининг кафолатларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан
парламент сўровини, депутат, сенатор сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб
чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб нотўғри
маълумотларни қасддан тақдим этиш, —
(193-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-
сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й.,
03/18/456/0512-сон)
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг
12-
моддаси
, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги
Қонуннинг
8-моддаси
, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг
ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг
10-моддаси
.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |