Ўзбекистон республикасининг фуқаролиги тўҒрисида I. Умумий қоидалар 1-модда. Ўзбекистон Республикасида фуқаролик


-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансубликни



Download 283,05 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/14
Sana25.02.2022
Hajmi283,05 Kb.
#287570
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
c6add6bd-8893-2f6a-1a17-721b93e1c1e9 media

35-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансубликни 
аниқлаш
Шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги 
тўғрисидаги ариза унинг доимий истиқомат жойида ички ишлар органига, чет 
элда доимий яшайдиган шахс томонидан эса Ўзбекистон Республикасининг 
тегишли дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига берилади. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансубликни аниқлашда 
шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги билан 
боғланаётган вазият бошланган пайтда амал қилиб турган Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси тузган 
халқаро шартномаларнинг қоидалари қўлланилади. 
36-модда. 
Фуқаролик 
масалаларига 
оид 
аризаларни 
расмийлаштириш тартиби
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига оид аризалар ариза 
берувчи шахсан мурожаат этган тақдирда унинг доимий истиқомат жойидаги 
ички ишлар органлари, чет элда доимий яшовчи шахсларга нисбатан эса 


Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатия ваколатхоналари ёки 
консуллик муассасалари томонидан расмийлаштирилади. 
Узрли сабаблар бўлган тақдирда ички ишлар органлари, тегишли 
дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари фуқаролик 
тўғрисидаги ҳужжатларни бошқа шахслар ёки почта орқали юборилган 
аризаларга мувофиқ расмийлаштиришлари шарт. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига оид аризалар 
берилганда давлат божи тўланади, унинг миқдори Ўзбекистон Республикаси 
қонунлари билан белгиланади. 
37-модда. Фуқаролик масалаларига оид аризалар юзасидан 
хулосалар 
Фуқаролик масалаларига оид аризани расмийлаштираётган ички ишлар 
органи ёки тегишли дипломатия ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасаси 
мазкур ариза юзасидан асосланган хулосасини чиқаради. 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон 
Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фуқаролик масалаларига оид аризалар 
ёки тақдимномалар юзасидан ўз хулосаларини ҳамда бошқа зарур ҳужжатларни 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари 
комиссияси номига юборадилар. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги аризаларга 
оид хулосаларда ариза берувчининг давлат олдида бажарилмай қолган 
мажбуриятлари ёки унинг фуқаролар ёхуд давлат, кооператив ва бошқа жамоат 
ташкилотлари муҳим манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбуриятлари 
хусусидаги, уни айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги, 
ёхуд унга нисбатан суднинг қонуний кучга кирган, ижро этилиши лозим бўлган 
ҳукми мавжудлиги ҳақидаги ё бўлмаса мазкур шахснинг Ўзбекистон 
Республикаси фуқаролигидан чиқиши Ўзбекистон Республикасининг давлат 
хавфсизлиги манфаатларига зидлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам хабар 
қилинади. 

Download 283,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish